Buxgalteriya hisobi


-mavzu. Pul mablag‘lari va hisob-kitoblar hisobi



Yüklə 1,38 Mb.
səhifə141/224
tarix11.11.2023
ölçüsü1,38 Mb.
#131846
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   224
Buxgalteriya hisobi

5-mavzu. Pul mablag‘lari va hisob-kitoblar hisobi
5-amaliy mashg‘ulot
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш жараёнида доимо бошқа хўжаликлар билан иқтисодий алоқада бўладилар. Бундай алоқаларини олиб бориш хўжаликларнинг асосий фаолияти ҳисобланади ва ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлиги, маҳсулотларни ўз вақтида жўнатиш ҳамда сотиш жараёни таъминланади.

Маҳсулот (иш ва хизмат) ларни етказиб берувчи билан унинг ҳақини тўловчилар орасидаги ҳисоблашишлар ўз вақтида ташкил этилиши айланма маблағларнинг айланиш тезлашишига таъсир қилиб, олинадиган ва тўланадиган маблағларнинг пайдо бўлишига барҳам беради.


Хўжалик юритувчи субъектларнинг пул маблағлар ҳисоби бухгалтерия ҳисоби счетлар режасининг бешинчи бўлими, мажбуриятлари бўйича ҳисоб–китоблар эса олтинчи ва еттинчи бўлимида тайинланган счетларда юритилади.

3.6. Турли дебиторлик ва кредиторлик қарзларни

ҳисобга олиш

      Дебитор қарз ҳар доим бошқа ташкилотларнинг активларига қилинган даъво бўлиб ҳисобланади. Дебитор қарзи билан боғлиқ бўлган асосий бухгалтерия операциялари бўлиб тан олиш ва баҳолаш ҳисобланади.


      Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар қуйидаги ҳолларда вужудга келади:
      • корхонанинг ўзидан ёки унинг меҳнат жамоаси аъзоларидан ижро варақаларига асосан пул ундириладиган бўлса;


      • коммунал хизмати, турар жой ҳақи, турар жой бўлмаган хоналарни ижара ҳақлари бўйича;


      • меҳнат жамоаси аъзоларининг буйруғи билан Халқ банки ва бошқа жойларга пул ўтказиш бўйича.


      Даъволар ва корхонага етказилган моддий зарарларни ундириш бўйича ҳисоб-китоблар 4860 «Даъволар бўйича олига доир счетлар», 4730 «Ходимларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзлари» счетларида ҳисобга олинади.


      Бундан ташқари, турли дебиторлар таркибида молияланадиган ва оператив лизинглар бўйича олинадиган тўловлар, олинадиган фоизлар ва дивидендлар, роялти ва гонорар бўйича олинадиган счетлар ва бошқа шахсларнинг қарзлари (жорий қисми) ҳисобга олинади. Бу операцияларнинг ҳисоби 4800 «Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счетлар» счети таркибидаги тегишли (4810, 4820, 4830, 4840,4850,4860 ва 4890) счетларда акс эттирилади.
      Корхонанинг турли кредиторлардан бўлган қарзлари таркибига:
      • молияланадиган ва оператив лизинглари бўйича тўланадиган суммалар,


      • тўланадиган фоизлар,


      • роялти ва гонорарлар бўйича қарзлар,


      • даъволар бўйича тўланадиган счетлар,


      • ҳисобдор шахслардан бўлган қарзлар


      • бошқа мажбуриятлар киради.


      Бундай операцияларнинг ҳисоби 6900 – «Турли кредиторларга бўлган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счетлар» счети таркибидаги тегишли (6910, 6920, 6930, 6940, 6950, 6960, 6970 ва 6990) счетларда акс эттирилади.


      4000, 4100, 4300, 4610, 4800, 6100, 6300, 6500, 6600, ва 6900-счетлар бўйича аналитик ҳисоб 7-қайдномада юритилади. Бошқа счетлар бўйича ҳам шу шаклда 7-қайднома юритилади. Ой охирида аналитик ҳисоб қайдномаи бўйича жами чиқарилиб кейинги ой бошига қолдиқ ёзилади.
      Кредит оборотлари корреспондентланувчи счетлар доирасида 7‑қайдномадан 4000, 4100, 4300, 4700, 4800, 6100, 6400, 6900 ва бошқа счетларнинг кредити бўйича 8 – журнал-ордерга ёзиб қўйилади.
      4100, 4700 счетлар бўйича ёзувлар журнал-ордерда бир қаторда кўрсатилади, 4800, 6900 – счетлар бўйича бир ойлиги жамлаб ёзилади. 4100, 6100, 6400 – счетлар бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб бирга кўрсатилади.

Yüklə 1,38 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   224




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin