Buxgalteriya hisobi



Yüklə 1,38 Mb.
səhifə146/224
tarix11.11.2023
ölçüsü1,38 Mb.
#131846
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   224
Buxgalteriya hisobi

Фойда суммаси 9320 – «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счетининг кредитида,
Зарар суммаси 9430 – «Бошқа операцион харажатлари» счетининг дебетида акс эттирилади.
5 – Мисол. ЭҲМ учун дастурий таъминот сотилди:
а) дастлабки қиймати – 50 000 с
Д-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» – 50 000 с
К-т 0430 «Дастурий таъминот» – 50 000 с
б) фойдаланиш жараёнидаги амортизация – 50 000 с

Д-т 0530 «Дастурий таъминот амортизацияси» – 50 000 с


К-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»– 50 000 с
в) сотиш билан боглиқ бўлган харажат – 10 000 с

Д-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» – 10 000 с


К-т Турли счетлар – 10 000 с
г) ҚҚС ставкаси қўшилган ҳолда сотишдан олинган пул – 150 000 с

Д-т 5110 «Ҳисоб – китоб счети» – 150 000 с (агар пулини тўламаган бўлса, 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счетлар»)


К-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» –150 000 с
д) қўшилган қиймат солиги ҳисобланди – 25 000 с
Д-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» – 25000 с
К-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» – 25000 с
е) ЭҲМ дастурий таъминотини сотишдан олинган фойда – 115 000 с
Д-т 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» – 115000 с
К-т 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»– 115000 с


Асосий воситаларни қайта баҳолаш
Асосий воситалар ҳисоб ва ҳисоботда қайта баҳолаш натижасида тиклаш қиймати бўйича акс эттирилади. Асосий воситаларнинг эскириш қиймати қайта баҳоланган тақдирда, қайта баҳолашни ўтказиш санасида ҳисоблаб ёзилган эскириш ҳам қайта баҳоланади.
Асосий воситаларнинг қайта баҳолаш суммаси 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счетида акс эттирилади.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш натижасида уларнинг қиймати камайтирилса (арзонлаштирилса), камайтирилган сумма, олдинги қайта баҳолаш доирасида 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счетида акс эттирилади Дастлабки қайта баҳолаш қиймати етарли бўлмаган ҳолатларда, арзонлаштирилган сумма билан олдинги қайта баҳолаш суммаси ўртасидаги тафовут харажат деб тан олинади ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счетида акс эттирилади.
Мисол. Юк автомашинаси 5,0 коэффициентга қимматлашган.
Машинанинг дастлабки қиймати – 500 000 сўм, эскириши - 200 000 сўм
Автомашинанинг тиклаш қиймати қуйидагича топилади:
500 000 х 5,0 = 2 500 000 сўм
Демак, автомашинанинг дастлабки қиймати 2 000 000 сўмга (2 500 000 - 500 000) қуйидаги проводка билан кўпайтирилади:
Д-т 0160 «Транспорт воситалари» - 2 000 000 сўм
К-т 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» - 2 000 000 сўм
Шу билан бирга автомашинанинг эскириши ҳам 5,0 коэффициентга оширилади: 200 000 сўм х 5,0 = 1 000 000 сўм.
Демак, автомашинанинг эскириш қиймати 800 000 сўмга (1 000 000 - 200 000) ошди. Бу ошган амортизация суммасига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 8510- «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» - 800 000 сўм
К-т 0260 «Транспорт воситаларининг эскириши – 800 000 сўм
Шундай қилиб, 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича
тузатишлар» счетида автомашинани қайта баҳолашдан 1 200 000 сўм (2 000 000 – 800 000) ҳосил бўлди.
Башарти келгусида автомашиналарни қайта баҳолаш натижасида уларнинг дастлабки (тиклаш) қиймати камайтирилса, 8510 счетида ҳосил бўлган сумма доирасида қопланади, ундан ортиғи эса бошқа операцион харажатларга ўтказилади

Yüklə 1,38 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   224




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin