Buxgalteriya hisobi


Инвестиция фондларининг даромадлари қуйидагилардан иборат



Yüklə 1,38 Mb.
səhifə149/224
tarix11.11.2023
ölçüsü1,38 Mb.
#131846
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   224
Buxgalteriya hisobi

Инвестиция фондларининг даромадлари қуйидагилардан иборат:
  • капитал бўйича фойдалар; молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;


  • давлат хазина облигациялари бўйича ҳисобланган ва олинган фоизлар;


  • хусусийлаштирилган корхоналар акциялари бўйича олинган дивидендлар;


  • даъво қилиш муддати ичида олинмаган дивидендлар.




Инвестиция фондларининг харажатлари қуйидагилардан иборат:
  • давлат кредити бўйича ҳисобланган ва тўланган фоизлар;


  • инвестиция фондларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатлар;


  • солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар;


  • молиявий ва бошқа харажатлар.


Қимматли қоғозлар ҳисоби 0610 «Қимматли қоғозлар» счетида юритилади. Бу счетда қуйидагилар ҳисобга олинади:


  • корхоналар акциялари;


  • фоизли облигациялар;


  • дисконтли облигациялар;


  • ҳисобланган фоизлар;


  • акциялар ва облигацияларни баҳоларидаги фарқларни ҳисобга олиш. Аналитик ҳисоб бир тип, элементлар ва бир чиқарилган қимматли қоғозлар жами бўйича юритилади.


Қимматли қоғозларнинг ҳисоб баҳоси уларнинг турлари бўйича ўртача тортилган баҳода баҳоланади. Қимматли қоғозлар сотиб олиш баҳосида ҳисобга олинади.


Узоқ муддатли облигациялар кўпинча қирқиб олинадиган талонлари билан чиқарилиб, облигацияларни муомалада бўлган даври ичида вақти - вақти билан улар бўйича фоизлар тўланади. Бундай ҳолларда облигацияларни сотиб олиш қиймати билан номинал қиймати орасидага фарқи ҳар гал корхонага даромад ҳисоблаганда ҳисобдан чиқариб борилади. Агар облигацияларни сотиб олиш қиймати уларнинг номинал қийматидан ортиқ бўлса, ҳар гал фоиз ҳисобланганда облигацияларнинг номинал қийматидан ортиқ сумманинг бир қисмига ҳақиқий даромад камайтириб борилади. Счетларда қуйидагича бухгалтерия ёзуви берилади: Дт 4830 «Олинадиган фоизлар» – облигациялар бўйича олишга тегишли бўлган фоизлар суммасига, Кт 0610 «Қимматли қоғозлар» – облигацияларнинг номинал қийматидан олинган ҳақиқий қийматининг бир қисмига, 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» счети – олишга тегишли фоизнинг қолган қисмига, яъни 4830 ва 0610 – счетларга ўтказилган суммалар орасидаги фарқига.
Халқаро бухгалтерия ҳисоби андазаси концепцияларига биноан, бошқа активлар каби, инвестициялар ҳам фақат ўзларида мужассамланган фойдани корхона келажакда олишга етарли даражада ишончи бўлсагина бухгалтерия ҳисобида активлар таркибида ҳисобга олиши мумкин. Уларни сотиб олиши учун биргина қилинган харажатлар етарли эмас. Бу харажатлар келажакда иқтисодий наф келтириши тўғрисидаги ишончни тасдиқлаш зарур. Башарти бундай ишонч бўлмаса, қилинган сарфлар активлар эмас харажатлар деб ҳисобланади.



Yüklə 1,38 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   224




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin