МАВЗУ: “Ахборотларни рақамлар воситасида тасвирлаш бобини такрорлаш”
А) таълимийлиги: ўқувчиларни шу бобини
бажаришда ўрганиш бўйича олган
топшириқларини бажаришда уларнинг билимларини қай даражада эканлигини аниқлаш ва баҳолаш.
Б) тарбиявийлиги: ўқувчиларни ҳамкорликда жамоа
бўлиб ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш, ахлоқий ва эстетик тарбия бериш.
В) ривожлантирувчи: Ўқувчиларнинг ижодий
қобилиятларини ривожлантириш.
Дарс ўтиш усули: Аралаш
Дарснинг бориши: Ташкилий қисм.
А) Ўқувчилар давоматини ва дарсга тайёрлигини ЭҲМ хонасидаги техника хавфсизлигини текшириш.
Б) хакамлар хайъатини тузиш.
В) дарс мусобақа шаклида ўтишини ўқувчиларга тушунтириш.
Синф икки жамоага бўлинади ва сардорлар сайланади. Ўтган мавзулар бўйича қисқача савол-жавоб.
1 – ТОПШИРИҚ.
“Хозиржавоблик” босқичи.
Саволлар конвертга солинади. Жамоа сардори чиқиб савол тортади . Хар жавоб берган ўқувчига бир бал қўйилади ва бу балл жамоа баллига ҳам қўйиб берилади.
1. Ахборот нима ?.
2. Кодлаш нима ?.
3. Информатика фанига качон асос солинган?.
4. Биринчи ЭХМ лар қаерда ва қачон яратилган?.
5. Регистр нима ?.
6. Процессор нима ?.
7. Мультимедиа нима ?.
8. Сканер нима ?.
2 – ТОПШИРИҚ.
Компьютерда 2та гуруҳда 2 вариант буйича тест берилади . ( қиска вақт берилади).
1. 3168 + 2138 а) 5318 в) 5298 с) 5208
2. 538 – 378 а) 148 в) 168 с) 328
3. 1012 + 112 а) 10102 в) 10012 с) 10002
4. 1A3B + 2C4 а) 1 FC в) 1 CFF с) 1 CE
5. 1012 х 112 а) 11112 в) 10112 с) 11002
3 – ТОПШИРИҚ “Тез ҳисобла!”
Қуйидаги сўзларда неча байт ахбарот бор, умумий байтни қўшиб битга айлантиринг.
Истиқлол (8 байт) Мустақил (8 байт)
Китоб (5 байт) Билим (5 байт)
Ватан (5 байт) Устоз (5 байт)
Ўқимоқ (6 байт) Ўрганмоқ (8 байт)
24 х 8 = 192 (бит) 26 х 8 = 208 (бит)
4 – ТОПШИРИҚ “Ким чаққон”.
Ҳар бир гуруҳдан 1 ўқувчи чиқиб қуйидаги харфлар бўйича информатика фанига оид терминларни ёзади.
Д – О –
Р – С –
М – И –
К – П –
А – Б –
Р – Т –
5 – ТОПШИРИҚ “Тўғри жавобни топинг”
1 та конвертда саноқ системалари ва ЭҲМ тарихига оид мисоллар ва саволлар ёзилади. Ҳар бир гуруҳдан 1 тадан ўқувчи чиқиб савол тортади, тўғри жавобни 2 – гуруҳ топади.
КРОССВОРД САВОЛЛАРИ:
Энига: 1. Маълумотларни иккилик шаклида вақтинчалик сақлаб турувчи қурилма.
2. Компьютернинг иш жараёнида вужудга келадиган ахбаротларнинг зарур қисмига экранда ёритиб турувч қурилма.
3. Компьютер бажариши лозим бўлган буйруқ ва кўрсатмаларнинг изчил кетма – кетлиги.
4. Маълумотларни қоғозга чиқарувчи қурилма.
5. Фотосурат, график ва матн шаклидаги ахбаротларни компьютерга киритиш учун ишлатилувчи қурилма.
6. Матн товушли маълумотларни табиий ва график тасвирларни бирлаштирувчи ахбарот технологияси.
7. Компьютер сигналларини телефон сигналларига ва аксинча телефон сигналларини компьютер сигналларига айлантириб берувчи қурилма. (бўйига ўқилади)
8. Арифметик ва мантиқий амалларни бажарувчи хотира билан боғланиб, барча маҳаллий қурилмалар ишини бошқарувчи.
9. Винестердаги энг зарур ахбаротларни бузмасдан асраш учун, унинг нусхасини кўчириб захирага сайлайдиган қурилма.
7 – ТОПШИРИҚ: “Сардорлар бахси”
Сардорлар бахсида: Қуйидаги матнни компьютерда тез ва тўғри киритиш. “Ўзбек халқи жахон фани ва маданияти хазинасига ўлмас асарлар ёзиб катта хисса қўшган ал – Хоразмий, Беруний, Фаробий, Улуғбек, Навоий ва бошқалар билан хақли равишда фахрланади.”
Ҳакамлар хайъати гуруҳларнинг умумий балини эълон қилади. Ўқитувчи ўқувчилар баҳосини ва кундалик дафтарга ва синф журналига қуяди.
Dostları ilə paylaş: |