67Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Форсий ал-Кархий ал-Астахорий Абу Исҳоқ. У географ олим бўлган. Келиб чиқиши Эроннинг Астахор воҳасидан. Кўплаб илмий сафарлар қилган. Унинг “Сувар ал-ақолим вал масолик вал мамолик” асари ўз даврининг машҳур асарларидан ҳисобланган. 958 йили вафот этган.
68Муҳаммад ибн Али ибн Ҳавқал ан-Насибий ал-Бағдодий ал-Мавсилий. Бу олим ҳам географ бўлган ва кўплаб сафарлар қилган. 978 йил атрофида вафот этган.
69Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Бакр ал-Банно ал-Мақдисий ал-Башшор Шамсиддин Абу Абдуллоҳ. Тарихчи ва географ олим бўлган. 947 йили Мақдисда туғилган. Тижорат билан шуғулланган ва кўп шаҳарларга сафар қилган. 1000 йили вафот этган.
70Аҳмад ибн Авазуллоҳ ал-Ҳазбий. Ал-Мотуридия: диросатан ва тақвиман. – Ар-Риёд: “Дор ас-самиий”, 2000. – Б. 86 (Бундан кейин: Ҳазбий. Мотуридия).
75Амир Абу Иброҳим Исмоил ибн Аҳмад ибн Асад ибн Сомон фозил, олим, моҳир чавандоз, шижоатли, уламоларни ҳурмат қиладиган подшоҳ бўлган. Муҳаммад ибн Насрдан унинг барча китобларини тинглаган. Ундан Ибн Хузайма ва бошқалар дарс олган. У 908 йили Бухорода вафот этган.
76Ал-Комил. VII/282.
77Муҳаммад ибн Наср ибн ал-Ҳажжож ал-Марвазий Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ўз асрининг имоми эди. 818 йили Бағдодда туғилган, Найсабурда улғайган ва Самарқандда муқим яшаган. Саҳобалар ва улардан кейингиларнинг чиқарган ҳукмларини яхши билар эди. 907 йили вафот этган.
78Ҳазбий. Мотуридия. – Б. 89.
79Марв Хуросондаги энг машҳур шаҳарлардан бири эди. Бу шаҳар билан Найсабур ораси 70 фарсаҳ масофа бўлган. Марвазийлар шу шаҳарга мансуб бўлган.
80Сомонийлар даврида бундай олимлардан машҳур муҳаддис Муҳаммад ибн Ҳиббон ва “Ал-Ишроф” китобининг муаллифи Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн ал-Мунзир ва “Ат-Таҳзиб” китобининг муаллифи ал-Азҳарий каби уламоларни мисол келтириш мумкин.
81Мақдисий, Муҳаммад ибн Аҳмад. Аҳсан ат-тақосим фи маърифат ал-ақолим. – Лейден: 1906. – Б. 323.
82Манония кўпхудоликка эътиқод қиладиган фирқалардан ҳисобланган. Абу Мансур ал-Мотуридийнинг ҳам “Китоб ат-тавҳид” асарида ушбу оқим ҳақида маълумотлар келган. Қаранг: Мотуридий, Абу Мансур. Китоб ат-тавҳид / Фатҳуллоҳ Хулайф нашрга тайёрлаган. – Истанбул: “ал-Мактаба ал-исломия”, 1979. – Б. 34, 119, 121, 157, 163, 171, 199.
83Ибн ан-Надим. Ал-Фиҳрист. – Байрут: “Мактаба ал-ҳайёт”. Нашр йили номаълум. – Б. 472.
84Насафий Абул Муин Маймун ибн Муҳаммад. Табсират ал-адилла фи усул ад-дин. II жилдлик. К. Салома нашрга тайёрлаган. – Дамашқ: 1990-1993. I/356.
85Ибн Закариё Яҳё ибн Исҳоқ. Шарҳ жумал усул ад-дин ли Аби Салама ас-Самарқандий. Қўлёзма. Туркия. Сулаймония кутубхонаси. Раисулкуттоб бўлими. Инв. 690. – В. 120а , 120б, 121а .