1. Sun’iy intelekt, va uning yaratilish tarixi


SI va uning yaratilish tarixi



Yüklə 133,15 Kb.
səhifə32/42
tarix10.11.2022
ölçüsü133,15 Kb.
#119237
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42
1. Sun’iy intelekt, va uning yaratilish tarixi

151. SI va uning yaratilish tarixi
Сунъий интеллект атамаси 1956 Стенфорд университети (А+Ш)даги худди шундай номдаги семинарда таклиф қилинган. Семинар ҳисоблаш эмас, балки мантиқий вазифаларни ишлаб чиқишга мўлжалланган. Сунъий интеллектни фаннинг мустақил соҳаси деб тан олингандан кейин тезда уни иккита асосий йўналишларга: нейрокибернетика ва “қора кути” кибернетикасига бўлиниши содир бўлган. Ва фақат ҳозирги вақтда бу қисмларни яна битта бутунча бирлашишининг тенденцияси сезилмоқда.
Нейрокибернетиканинг асосий ғоясини қуйидагича шакллантириш мумкин. Фикрлай оладиган ягона объект - бу инсоннинг миясидир. Шунинг учун ҳар қандай “фикрловчи” қурилма бу тузилмани қандайдир тартибда тиклаши керак. Шундай қилиб нейрокибернетика мия тузилишига ўхшаш тузилмаларини аппаратли моделлаштиришга қаратилган.
“Қора кути” кибернетикасининг асосига нейрокибернетикага қарама қарши тамойил етган. “Фикрловчи” қурилмани қандай қурилганлиги аҳамиятига эга эмас. Асосийси, у берилган кирувчи таъсирга инсон мияси каби жавоб беришдир. Сунъий интеллектнинг бу йўналиши компьютерларнинг мавжуд моделларида интеллект вазифаларни ечиш алгоритмларини қидиришга қаратилган. 60 йиллардан бошлаб инсон тафаккурининг моделлари ва алгоритмини жадал қидириш ва биринчи дастурларни ишлаб чиқиш олиб борилган. Мавжуд фанлар - фалсафа, психология ва лингвистиканинг ҳеч бири бундай алгоритмни беролмас экан. Бу вақтда кибернетиклар ўз моделларини яратишни таклиф қилганлар.
Сунъий интеллектни амалий қўллашда катта илгарига сурилиш 70 йилларнинг ўрталарида рўй берди, бу вақтда инсон тафаккурининг универсал алгоритмини қидириш ўрнига мутахассислар-экспертларнинг аниқ билимларини моделлаштириш ва билим энг муҳим таркибий қисми бўлган дастурий воситалар ва тизимларни ишлаб чиқиш ғояси келган.
152 SI tizimlarining rivojlanish bosqichlari
Сунъий интеллект тизимлари ривожланишининг босқичларини кўриб чиқамиз:
1. 70 йиллар вазифаларни ечишнинг умумий усулларини қидириш ва улардан универсал дастурларни қуришда фойдаланиш билан таърифланади.
2. 80 йиллар ахборотларни тақдим этишнинг умумий усулларини қидириш, уни махсус дастурларни яратишда фойдаланиш учун қидириш билан таърифланади.
3. 90 йиллар махсус дастурлаш тайёрлаш учун баъзи бир предметли соҳада юқори сифатли махсус билимларнинг катта ҳажмларидан фойдаланиш билан таърифланади.
70 йилларда сунъий интеллект соҳасидаги мутахассислар вазифаларни ечишнинг умумий усуллари ва бу усуллардан универсал дастурларда фойдаланишни қидириб, инсон тафаккурининг мураккаб жараёнини моделлаштиришга ҳаракат қилганлар. Аммо бундай дастурларни ишлаб чиқиш жудаям қийин иш бўлган, чунки битта дастур еча олиши мумкин бўлган вазифалар синфи қанчалик кенг бўлса, аниқ вазифани ечишда унинг имкониятлар шунчалик каттароқ бўлган.
80 йилларда дастурчиларнинг ҳаракатлари ахборотларни тақдим этиш ва қидириш усулларини ишлаб чиқишга жалб қилинган. Ахборотларни тақдим этиш усуллари - бу муаммолар ва вазифаларни уни ечиш мумкин бўлиши учун шакллантириш усулларидир. қидириш усуллари эса - бу жудаям катта ҳажмда хотира ва вақт талаб қилмаслик учун ечимни боришини бошқаришнинг ажойиб усулидир. 80 йилларнинг охирида сунъий интеллект бўйича мутахассислар вазифаларни ечишда дастурларнинг самарадорлиги кўпроқ улар эгалик қиладиган билимларга боғлиқлигини тушуниб етдилар.
90 йилларни бошларида бутунлай янги концепция қабул қилинган. Уни моҳияти шундан иборатки, дастурни интеллектли қилиш учун уни баъзи бир предметли соҳадаги йўлгина юқори сифатли махсус билимлар билан таъминлаш керак. Шундай қилиб, ишлаб чиқилаётган сунъий интеллект тизимлари билимларнинг яхши ривожланган базасига эга бўлиши керак. Ҳозирги вақтда бу концепция эксперт тизимларини лойиҳалаштиришда тўлиқроқ ривожланган.

Yüklə 133,15 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin