лашда, тез қизиб совушида ички зўриқиш кучланишлари ҳосил бўла- ди. Бу кучланишлар катта бўлиши, пайвандланган металларнинг тоб ташлаши ва баъзан чокка яқин жойнинг тобланиши дарз кетишига олиб келади. Пайвандлашда ҳосил бўлувчи нуқсонлар, ички зўриқиш кучланиш- лари қиймати заготовкаларнинг материалига, шаклига ва ўлчамларига, пайвандлаш усулларига, чокни ҳосил қилиш технологиясига ва бошқа- ларга боғлиқ бўлади.
3.2. ПАЙВАНДЛАШ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ Пайванд бирикмаларнинг юқори сифатли ва ишончли чиқишини таъминлаш учун дастлабки текшириш, жараёнлар бўйича текшириш, тайёр пайванд бирикмаларни текшириш ишларини бажариш лозим. Дастлабки назорат қилишда қуйидагиларни текшириш лозим: a) пайвандлаш ашёлари (электродлар, пайвандлаш сими, флюслар ва газлар) ҳамда дефектоскопия учун ашёлар; б) пайвандлаш ускуналари, йиғиш-пайвандлаш мосламалари, назорат ўлчаш асбоблари, қуроллар, аппаратура ҳамда дефектоскопия ўтказиш учун асбоблар. Пайвандчилар, назоратчи-дефектоскопчилар ва пайванд чокларини текшириш масаласи билан шуғулланувчи мухандис-техник ходимлар малакаси, албатта текширилиши лозим. Мураккаб ва ўзига хос хусусиятга эга бўлган пайванд буюмларни тайёрлаш билан боғлиқ, бўлган пайвандлаш ишларини бажаришга факат Давлат техник назорати томонидан тасдикланган «Пайвандчиларни аттестация қилиш қоидалари»га мувофиқ синовдан ўтган ва белгиланган нусхадаги «Пайвандчи гувоҳномаси» булган пайвандчиларгина қўйилиши мумкин. Ҳар бир пайвандчи ўз гувоҳномасида белгиланган пайвандлаш ишларига қўйилиши лозим. Пайвандчилар мураккаб пайвандлаш ишларини бажаришга қўйилишдан олдин қўшимча равишда махсус тайёргарликдан ўтказилиб,