«БЕШ МИНУТЛИ ЭССЕ» стратегияси
«Беш минутли эссе» стратегияси кичик ҳажмли, эркин баён усулига эга бўлиб, ўрганилаётган муаммо ёки таҳлил қилинаётган масала юзасидан шахсий таассурот, тасаввурларни ифодалашга хизмат қилади. У ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар томонидан ўрганилган мавзу, муҳокама қилинаётган масала бўйича эркин фикр билдириш, мазмун-моҳиятини қайта баён қилиш имконини беради. Беш минутли эссени яратишда ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар мавзу ғояларини умумлаштириш, тизимлаштириш, туркумлаштириш, хулосаларни баён этиш имконига эга бўлади.
Машғулотларда стратегияни қўллаш қуйидаги тартибда йўлга қўйилади:
|
|
|
Ўқитувчи танланган муаммо (масала) билан ўқувчи (тингловчи ва курсант)ларни таништиради
|
|
|
|
Ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар муаммо (масала)нинг умумий моҳияти юзасидан фикр юритади
|
|
|
|
Ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар шахсий фикрларини баён этиш усулини белгилаб олади
|
|
|
|
Ҳар бир ўқувчи (тингловчи ва курсант) беш минутли эссени яратади
|
|
|
|
Беш минутли эссе синф (гуруҳ) жамоасининг эътиборига ҳавола этилади
|
|
|
|
Синф (гуруҳ) жамоаси аъзолари эссе юзасидан ўз фикрларини билдиради
|
Dostları ilə paylaş: |