«ВЕНН ДИАГРАММАСИ» график органайзери
График органайзер ўқувчи (тингловчи ва курсант)ларда мавзуга нисбатан таҳлилий ёндашув, айрим қисмлар негизида мавзунинг умумий моҳиятини ўзлаштириш (синтезлаш) кўникмаларини ҳосил қилишга йўналтирилади. У кичик гуруҳларни шакллантириш асосида аниқ схема бўйича амалга оширилади.
Ёзув тахтаси ўзаро тенг тўрт бўлакка ажратилади ва ҳар бир бўлакка қуйидаги схема чизилади:
График органайзер ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар томонидан ўзлаштирилган ўзаро яқин назарий билим, маълумот ёки далилларни қиёсий таҳлил этишга ёрдам беради. Ундан муайян бўлим ёки боблар бўйича якуний дарсларни ташкил этишда фойдаланиш яхши самара беради.
Уни қўллаш босқичлари қуйидагилардан иборат:
График органайзерни қўллаш жараёнида ҳар бир гуруҳ муайян мавзуга оид топшириқларни бажаради. Ўқувчи (тингловчи ва курсант)ларнинг эътиборларига қуйидаги жадвал тақдим этилади:
Гуруҳлар
|
Диаграмманинг тартиб рақами
|
Топшириқлар мазмуни
|
1- гуруҳ
|
1-диаграмма
|
|
2-диаграмма
|
|
3-диаграмма
|
|
2-гуруҳ
|
1-диаграмма
|
|
2-диаграмма
|
|
3-диаграмма
|
|
3-гуруҳ
|
1-диаграмма
|
|
2-диаграмма
|
|
3-диаграмма
|
|
4-гуруҳ
|
1-диаграмма
|
|
2-диаграмма
|
|
3-диаграмма
|
|
«ВИДЕО ТОПИШМОҚ» стратегияси
Сўнгги йилларда педагогик фаолиятда турли ахборот воситалари (компьютер, телевидение, радио, нусха кўчирувчи қурилма, слайд, видео ва аудио магнитофонлар) ёрдамида таълим жараёни ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқитувчилар олдида ўқитишда турли ахборот воситаларидан ўринли, мақсадли, самарали фойдаланиш вазифаси туради.
«Видео топишмоқ» стратегиясидан фойдаланишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
Видео лавҳалар намойиш қилингач, ўқувчи (тингловчи ва курсант)лардан лавҳада қандай жараён, ҳодиса ёки воқелик акс этганлиги, қайси бадиий асар қаҳрамони ёки тарихий шахс ифодалан- ганлиги юзасидан мушоҳада юритиш талаб қилинади. Видео топиш- моқнинг жавобини топиш орқали ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар ўрганиладиган янги мавзу ҳақида тасаввурга эга бўладилар.
Dostları ilə paylaş: |