Мультимедиа воситаларини таълимда қўллаш қуйидагиларга имконият яратади: ·
таълимнинг гуманизациялашувини таъминлаш;
·
ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш;
·
таълим олувчининг шахсий фазилатларини ривожлантириш (ўзлаштирганлик, билимга
чанқоқлик, мустақил таълим олиш, ўзини ўзи тарбиялаш, ўзини ўзи камол топтиришга
қаратилган қобилиятлилик, ижодий қобилиятлари, олган билимларини амалиётга
қўллай олиши, ўрганишга бўлган қизиқиши, меҳнатга бўлган муносабати);
·
таълим олувчининг коммуникатив ва ижтимоий қобилиятларини ривожлантириш;
·
компьютер воситалари ва ахборот электрон таълим ресурслари ёрдамида ҳар бир
шахснинг алоҳида (индивидуал) таълим олиши ҳисобига очиқ ва масофавий таълимни
индивидуаллаштириш ва дифференциялаш имкониятлари сезиларли даражада
кенгаяди;
·
таълим олувчига фаол билим олувчи субъект сифатида қараш, унинг қадр-қимматини
тан олиш;
·
таълим олувчининг шахсий тажрибаси ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш;
·
мустақил ўқув фаолиятини олиб бориш, бунда таълим олувчи мустақил ўқиб ва
ривожланиб боради;
·
таълим олувчиларда, ўзларининг касбий вазифаларини муваффақиятли бажариш учун
ҳозирги тез ўзгарувчан ижтимоий шароитларга мослашувига ёрдам берадиган
замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш.
Multimedia – kompyuterning axborotlarini rangli grafika, matn va grafikada effektlar,
ovozlarning chiqishi va sintezlashgan musiqalar, annimasiya, shuningdek, to’laqonli video-
kliplar, hatto videofilmlar kabi turli xil ko’rinishlari bilan ishlash imkoniyati.
Multimediyali kitoblar – bitta axborot tashuvchi vositasiga jamlangan (masalan, CD –
ROM diskga) hamda matnli, ovozli, statik – dinamik va videotasvirli ma’lumotlardan tashkil
topgan kitoblar.
Yarimmediya kitoblar – multimedia kitoblardan farqli ravishda, ma’lumotlarni yetkazib
berishda turli vositalarning (CD – ROM, magnit disk, qog’oz va h.k.) majmuasidan foydalanuv--
chi kitoblardir.