Ф – фикрингизни баён этинг;
С – фикрингизнинг баёнига бирон сабаб кўрсатинг;
М – кўрсатган сабабабингизни исботлаб мисол (далил) келтиринг;
У – фикрингизни умумлаштиринг.
Ушбу технология талабаларга тарқатилган оддий қоғозга ўз фикрларини аниқ ва қисқа ифода этиб, тасдиқловчи далиллар ёки инкор этувчи фикрларни баён этишга ёрдам беради. Мазкур технология ўқув режаси асосида бирон бир бўлим ўрганиб бўлингач, қўлланилиши мумкин, чунки бу технология талабаларни ўз фикрини ҳимоя қилишга, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга ўтказишга, очиқ ҳолда бахслашишига ва бахслашиш маданиятига ўргатади.