Саҳифа бети



Yüklə 0,58 Mb.
səhifə3/5
tarix14.12.2023
ölçüsü0,58 Mb.
#140633
1   2   3   4   5
Сагидуллаев Асадбек МДЭА Десорбер

ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁННИНГ АСОСИЙ ҚУРИЛМАСИ
ТАВСИФИ
ДЕСОРБЦИЯ
Абсорбердан чиқиб кетаётган суюқ ютувчи таркибидаги эриган газларни ажратиб олиш жараёни десорбция деб аталади. Десорбциянинг асосий мақсади ишлатилган абсорбентни регенерация қилиш ҳамда ютилган газни ҳайдаш ёки ректификация усули билан ажратиб олишдан иборатдир. Саноатда десорбциянинг турли усуллари қўлланилади. Аралашманинг табиатига кўра десорбциянинг у ёки бошқа усули танлаб олинади. Суюқликда ютилган компонент қуйидаги усулларда десорбция қилинади: 1) инерт газ ёки сув буғи ёрдамида ажратиб олинади;

  1. абсорбентга иссиқлик бериш билан ажратиб олинади; 3) абсорбция жараёнидан кейин абсорбентнинг босимини камайтириш натижасида ажратиб олинади.

Инерт газ ёки сув буғи таъсирида десорбция қилиш. Бу усулда ютилган газни десорбция қилиш учун инерт газ ёки сув буғи ишлатилади. Бунда инерт газ ёки сув буғи суюқлик билан бевосита бир-бирига таъсир қилади. Тақсимланаётган компонентнинг парциал иш босими суюқлик устидан десорбция қилинаётган агент босимига қараганда юқори бўлгани учун бу компонент суюқликдан газ оқимига ёки сув буғига ўтади. Ютилган газни суюқликдан ажратиб олиш учун десорбция жараёни инерт газ ва сув буғи таъсирида қарама-қарши йўналишда насадкали колонналарда олиб борилади. Инерт газ сифатида ҳаво ишлатилади, ютилган газ эса у билан аралашиб кетади. Бундай десорбция усули газ аралашмасидан ажратиб олинган компонент бошқа мақсадларда ишлатилмаган ҳолларда қўлланилади.
Абсорберга иссиқлик бериш йўли билан ютилган газни ажратиб олиш. Десорберга иссиқлик берилганда, масалан, у сув буғи билан иситилганда, суюқликда десорбция қилинаётган компонент билан абсорбентнинг ҳам бир қисми буғланади. Ҳосил бўлган аралашмалардан керакли компонентни ажратиб олиш учун ректификация усули қўлланилади.
Абсорбернинг босимини камайтириб ютилган газни ажратиб олиш. Бу десорбция усули жуда оддий бўлиб, абсорбция жараёни атмосфера босимидан юқори босимларда олиб борилганда колоннадаги босимни атмосфера босимигача камайтириш натижасида ютилган газ десорбция қилинади. Агар абсорбция жараёни
атмосфера босимида олиб борилса, у ҳолда десорбция қилинувчи компонент вакуум-насос ёрдамида тортиб олинади. Эритма таркибидаги десорбция қилинадиган компонентни бутунлай ажратиб олиш учун кўпинча десорбция жараёнлари иссиқлик бериш билан биргаликда паст босим остида олиб борилади.

Yüklə 0,58 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin