Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi


Болаликни ижтимоий ҳимоялаш



Yüklə 1,17 Mb.
səhifə88/96
tarix23.09.2023
ölçüsü1,17 Mb.
#129297
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   96
2587 (1)

Болаликни ижтимоий ҳимоялаш — қонунчилик ва бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияда мустаҳкамланган, вояга етмаганлар ҳуқукутарининг кафолатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар. Булар болаларнинг оптимал биологик ва ижтимоий ривожланишини, ижтимоий-иқтисодий шароитларга кўникиш ини таъминлаб берувчи ҳуқуқий, иқтисодий, тиббий ва психологик-педагогик чоралар мажмуасидир. Болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ижтимоий ҳимоянинг шаклларидан бири бўлиб, кам таъминланган оилалар фарзандларининг ҳаётий эҳгиёжларини қондиришга қаратилган ижтимоий чора-тадбирлар мажмуаси. Ижтимоий педагог болаларга турли ёрдам кўрсатади, бироқ уларнинг ичида устувор ёрдам болаликни ижтимоий-педагогик қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.
Болаликка олиш — болаликка олувчи ва болаликка олинувчи ўртасида, ота-она ва фарзандлар ўртасида мавжуд ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни ўрнатувчи юридик акт.
Васнйляк — муомалага лаёқатсиз шахсларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
Гуруҳнннг ижгимоий психологик иқлими — гуруҳ ҳар бир аъзосининг фаолиятига таъсир қилувчи муносабатларнинг динамик майдони.
Девиант хулқ атвор—ижгимоий ёки ахлоқий меъёрларга мос келмайдиган хулқ-атвор.
Делииквеитлик (инг. “ гуноҳкорлик” ) — ўрнатилган меъёрларни бузувчи ва ҳуқуқбузарликка олиб келувчи хулқатвор. Динамик стериотип бош мия фаолиятининг физиологик шакли бўлиб, инсон хатти-ҳаракатининг шартли рефлектор тартибида намоён бўлади. Уларга инсоннинг одатлари, оддий меҳнат кўникмалари киради.
Етим болалар — 18 ёшгача бўлган, турли сабаблар билан ота-онасининг бири ёки иккиси ҳам йўқ болалар.
Етимлик — жамиятда ота-онасидан жудо бўлган болаларнинг борлиги билан изоҳланадиган ижтимоий ҳодиса.
Жамоа — ижтимоий муносабатлар ва ягона ижтимоий фаолият асосида бирлашган гуруҳ.
Жиноят — делинквент хулқ-атвор тури бўлиб, шахсга хамда қонун билан қўриқланадиган объектларга тажовуз қилувчи ижтимоий хавфли хатти-ҳаракат.
Жиноий хулқ-атаор — жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етганда жиноий иш қўзғатишга асос бўлувчи ғайри ҳуқуқий ҳаракатлар.
Ижтимоийлашув — инсоннинг бутун ҳаёти мобайнида ўзўзини ўзгартириш ва ривожлантиришнинг бошқариладиган ва мақсадга йўналтирилган жараёни.

Yüklə 1,17 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   96




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin