Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi



Yüklə 1,17 Mb.
səhifə89/96
tarix23.09.2023
ölçüsü1,17 Mb.
#129297
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   96
2587 (1)

Ижтимоий тарбия — боланинг мувафаққиятли ижтимоийлашувига ёрдам берадиган ҳамда унда ижтимоий зарур сифатларни шакллантиришга қаратиш мақсадида амалга ошириладиган жараён.
Инсонийлик — болани шахс сифатида қадрлайдиган, унинг ғурури ва эркинлигини ҳимоялаш билан тавсифланадиган, инсон манфаати ни ижтимоий институтлар “баҳолашнинг асосий меъёри" деб ҳисоблайдиган қарашлар тизими. Инфантилизм организмнинг руҳий ривожланишидаги тўхтаб қолиш бўлиб, болалик давридаги ривожланиш босқичи жиҳатларини сақлаб қолиш билан тавсифланади.
Инқироз — шахс ривожланишининг дискрет вазиятида унинг мақсадга қаратилган ҳаётий фаолиятининг тўхтаб қолиши. Сурункали инқироз ижтимоий дезадаптация, ўз жонига қасд қилиш, асаб-руҳий ва психологик касалликларга олиб келиши мумкин.
Ишонтириш — мантиқ, исбот-далилга асосланган ақпий эмоционал таъсир. Унинг моҳияти инсон онгига таъсир қилишга қаратилган. Демак, ишонтиришнинг мувафаққиятли бўлиши онг қонунларига мос келишига боғлиқ. Ишонтирувчи сўзлар тушунарли бўлиши керак. Ишонтириш боланинг индивидуал тажрибасига асосланиши лозим.
Ички ишонч — ахборотни танқидсиз қабул қилиш ва унга мувофиқ кайфият, хулқ-атворни ўзлаштиришга қаратилган гаъсир. Ишонтиришнинг самарадорлиги ишонтирувчи шахснинг кучи ва бошқа шахснинг ишонувчанлиги, шунингдек, улар ўртасидаги муносабатларга боғлиқ. Иқгидорлилик — боланинг ўз тенгқурларига нисбатан ақлий ривожланишда анча илгарилаб кетиши. Катамнез — даволаш якунлангандан сўнг, касал ҳақида олинадиган маълумотлар. Махсус кузатув остида бўлган ўқувчиларнинг меҳнат ҳаёти, таълими тўғрисида даврий маълумот тўплаш. Коммуникативлик — шахслараро мулоқот маданиятига эга бўлиш, болани тинглаш ва эшитиш қобилияти, муомалага кириша олиш ва алоқа ўрнатиш, ахборот тўплаш, турли ижгимоий муносабатлар ўрнатиш ва ривожлантириш, боланинг вербал ва новербал хулқ-атворини кузатиш.
Компенсация — бузилган функциялар ўрнини тўлдириш, ривожлантириш. Конкретликумумий фикрлардан воз кечиб, саволларга аниқ жавоб бериш қобилияти.

Yüklə 1,17 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   96




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin