Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi



Yüklə 1,17 Mb.
səhifə91/96
tarix23.09.2023
ölçüsü1,17 Mb.
#129297
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
2587 (1)

Педагогик қаровсизлик — шахс ривожланишига барча омиллар мажмуасининг дезинтеграция таъсири оқибати. Улар, авваламбор, тўлақонли индивидуал-психологик ривожланишни таъминловчи етакчи фаолият турларини қониқарсиз ўзлаштиришда намоён булади. Профессионал ижтимоий педагогик фаолият болалар ва ўсмирларни ўраб турувчи микрожамиятда ижтимоий тарбия бўйича босқичма-босқич иш олиб бориш булиб, болаларнинг муваффақиятли адаптацияси, индивидуаллашуви ва интеграциясига қаратилган. Унинг объекти бола ҳисобланиб, предмети болаларнинг ижтимоий тарбияси жараёнидир.
Раҳмдиллик — кимгадир ёрдам беришга тайёр бўлиш ёки кимнидир ҳамдардлик, инсонпарварлик туфайли кечириш.
Реабилитация — беморнинг психофизик имкониятлари доирасида кундалик меқнат ва ҳдётга қайтиши. Бу, биринчидан, тиббиёт ёрдамида инсоннинг жисмоний нуқсонларини бартараф этиш, иккинчидан, махсус ўқув методларини қўллаш, учинчидан эса, профессионал тайёргарлик асосида эришилади.
Референт гуруҳ — инсон учун ўлчов бирлиги ҳисобланган тавсиялар, маълумотлар. Рефлексия инсоннинг ички руҳий фаолияти бўлиб, ўз хаттиҳаракатлари, хислатлари, ҳолатларини англаб олишига қаратилган; инсоннинг ўз маънавий дунёсини англаб олиши.
Соматик — жисмоний. Ижтимоий адаптация метод ва усуллар тизими бўлиб, унинг мақсади инсонларга уларнинг ижтимоийлашуви ва янги ижтимоий шароитларга кўникишларига ёрдам бериш. Ижтимоий васийлик васийликка муҳтож одамларни аниқлайди, васийларни танлайди, уларнинг ўзаро муносабатлари ни тартибга солади.
Ижтимоий диагностика (ижтимоий ташхис) — ижтимоий ҳодисани, унинг ҳолатини тавсифлаш ва ривожланиш тенденцияларини аниқлаш мақсадида яхлит ўрганиш жараёни. Метод, усуллар воситасида тадқиқ этишга асосланади. Ижтимоий диагностика ижтимоий муаммони бўлакларга бўлиш орқали ўрганишни назарда тутади. Ижтимоий ташҳис урганилаётган ижтимоий ҳодисаларнинг салбий тенденцияларининг олдини олишга қаратилган амалий ҳаракатлар учун асос булиб хизмат қилади.
Ижтимоий етим — биологик ота-онага эга, бироқ улар муайян сабабларга кура бола тарбияси билан шуғулланишмайди ва унга ғамхўрлик қилишмайди.

Yüklə 1,17 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin