Ижтимоий педагогнинг профессионал мақоми — субъектнинг ҲУКУКи мажбуриятлари ва ваколатларини аник^аб берувчи шахслараро муносабатлар тизимидаги ўрни. Ижтимоий педагог мақоми у эгаллаб турган ҳолатнинг инъикоси ҳисобланади: маъмурий-ижтимоий педагог, жамоавий- ижтимоий педагог, оилавий ижтимоий педагог, таълим муассасасининг ижтимоий педагоги. Бироқ профессионал мақом обрў-эътиборини аник^аб бермайди. Улар профессионал-шахсий муносабатлар жараёнида шаклланади. Ижтимоий-педагогик фаолият методикаси — ижтимоийпедагогик фаолиятнинг мазмуни, шакл, усул, воситалари ва назорати мажмуаси. Ижтимоий педагог рефлекцияси — ҳар бир босқичда уз фаолиятини таҳлил қилиш, унинг салбий ва ижобий томонларини аникуташ, олинган натижаларни бола шахсиятига таъсирини урганиш.
Ижтимоий-педагогик реабилитация — бола организмининг баъзи бузилган функциялари, унинг ижтимоий мақомининг ўзгариши ва унда оғувчи хулқ-атворнинг пайдо булиши билан боғлиқ боланинг йўқотган ижтимоий алоқаларни тиклашга қаратилган чоралар тизими.
Ижтимоий-педагогик профилактика — болада турли фаоллик турларининг намоён бўлишига ва болаларнинг оптимал ижгимоий ривожланишига шарт-шароитлар яратишга қаратилган ижтимоий тарбия чора-тадбирлари тизими.
Ижтимоий-педагогик фаолият — болага ижтимоийлашув жараёнида ва жамиятда ўз-ўзини англаши учун ёрдам кўрсатишга қаратилган профессионал фаолият.
Ижтимоий-педагогик фаолият технологияси — рационал ва қаратилган хатти-ҳаракатлар билан тавсифланадиган амалий ижтимоий-педагогик фаолиятнинг метод ва усуллари мажмуаси.
Ижтимоий-педагогик ёрдам — боланинг ижтимоийлашуви ва тўла қонли ривожланиши учун психологик, педагогик шароитлар яратиб берувчи ижтимоий-педагогик чора-тадбирлар тизими.
Ижтимоий профилактика — турли салбий тавсифдаги ижтимоий оғишларни келтириб чиқарувчи асосий сабаблар ва шарт-шароитларнинг олдини олиш, бартараф этиш ёки нейтраллаштиришга қаратилган давлат, ижтимоий, ижтимоийтиббий ва ташкилий чора-тадбирлар мажмуаси