Samarqand iqtisodiyot va servis instituti marketing kafedrasi



Yüklə 0,88 Mb.
səhifə106/119
tarix04.11.2022
ölçüsü0,88 Mb.
#118984
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   119
Samarqand iqtisodiyot va servis instituti marketing kafedrasi

"ТАСДИҚЛАЙМАН"
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис интитути
ректори М.Э.Пўлатов
________________________

«__» ________ 2021 йил

Рўйхатга олинди
_____________
«___»_______ 2021 йил

"ТАСДИҚЛАЙМАН"
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис интитути
ректори М.Э.Пўлатов
________________________

«__» ________ 2021 йил



В2В МАРКЕТИНГ


ФАНИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси: 400 000 – Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ


Таълим соҳаси: 410 000 – Бизнес ва бошқарув


Таълим йўналиш: 70412501 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар
бўйича)


Самарқанд – 2021



Yüklə 0,88 Mb.

Dostları ilə paylaş:

Фан/модул коди
BUSBM

Ўқув йили
2021-2022

Семестр
1

Кредитлар
6

Фан/модул тури
Мажбурий

Таълим тили
Ўзбек/рус

Ҳафтадаги дарс соатлари
6

1.

Фаннинг номи

Аудитория машғулотлари
(соат)

Мустақил таълим (соат)

Жами юклама (соат)

В2В маркетинг

72

108

180

2.

I. Фаннинг мазмуни

Фанни ўқитишдан мақсад – магистрларнинг В2В бозорида маркетинг фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларига оид тафаккурини шакллантириш ва ривожлантириш, В2В соҳасида маркетингни қўлланилиши бўйича кўникмаларни ривожлантириш, бизнес маркетингининг иқтисодиётдаги ўрни ва роли ўргатиш ҳамда эгалланган билимлар бўйича кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.


ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ
Фаннинг вазифаси – назарий билимлар, амалий кўникмалар, бизнес маркетинги соҳасидаги иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашни шакллантириш, В2В маркетинг тушунчаси ва унинг таркибий қисмларини билиш, бизнес маркетинги категориялари, В2В бозорида истеъмолчиларни ўрганиш, В2В тизимида сотув каналларини шакллантириш, нарх сиёсатини олиб бориш, саноат корхоналарининг хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш учун уларнинг бозорга йўналтирилган маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, нарх, товар, сотиш, коммуникация бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш йўлларини назарий ва амалий томонларини ўргатишдан иборат.


II. АСОСИЙ НАЗАРИЙ ҚИСМ (МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИ)
1-мавзу. B2B маркетингининг асослари. Бизнес маркетингининг масштаби ва бизнес бозорларини шакллантириш шартлари.
В2В маркетинг тушунчаси. В2В маркетингининг мазмуни. В2В маркетингининг ўзига хос хусусиятлари. Бизнес маркетинги ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Бизнес маркетингининг масштаби, таркибий тузилиши. Бизнес бозорлари ва уларни амал қилиш шартлари.


2-мавзу. В2В бозори ва талаб
Ишлаб чиқариш-техник мақсадларга мўлжалланган маҳсулотлар бозори. Ишлаб чиқариш воситалари бозори. Саноат бозори. Бизнес бозори тушунчалари. Бозор тузилмасидаги фарқлар. Бизнес маркетингида талабни ўрганиш. Бизнес талаби. Талабнинг ўзгарувчанлиги.


3-мавзу. В2В бозорида истеъмолчи хулқ атвори
В2В бозорида истеъмолчилар тузилмаси. В2В бозорида истеъмолчилар хулқ атворига таъсир қилувчи омиллар. Харид тўғрисидаги қарорлар. Истеъмолчилар хатти-ҳаракати. Истеъмол таркиби.


4-мавзу. В2В бозорида харидларни амалга ошириш
В2В бозорида олди-сотди жараёнини ташкил этилиши. Харид жараёнининг асосий босқичлари. Харид қилишнинг стратегик устуворликлари. Электрон харидлар. Харидларни амалга оширишга таъсир қилувчи омиллар.


5-мавзу. Харидор ва сотувчининг ўзаро муносабатлари
Харидор ва сотувчининг ўзаро муносабатлари назарияси. Олди-сотди вазиятлари турлари. Таъминотчиларни стратегик танлаш. Таъминотчиларнинг турлари. Мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш.
6-мавзу. B2B бозорида маркетинг стратегиясини шакллантириш
В2В бозорида маҳсулот портфелини шакллантириш. “Маҳсулот-бозор”, “Ўсиш-улуш” матрицалари асосида маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш. Маркетинг комплекси элементлари доирасида товар, нарх, сотиш ва коммуникация стратегияларини шакллантириш. Бозорни қамраб олиш, рақобат стратегияларини шакллантириш.


1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   119




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin