«tasdiqlayman»


Фанни ўқитишда замонавий педагогик технологияларни



Yüklə 1,52 Mb.
səhifə33/43
tarix06.07.2022
ölçüsü1,52 Mb.
#117363
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43
TARBIYA majmua (3)

Фанни ўқитишда замонавий педагогик технологияларни қўллаш орқали таълимда педагог-талаба ҳамкорлигини кучайтириш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш мумкин. Шу боисдан, Тарбия фанини ўқитиш технологияси фанидан дарс машғулотларини ташкил этишда илмий асосланган педагогик технологиялардан, яъни “Ақлий хужум”, “Кластер” методи, “Бумеранг”, “Т-жадвали”, “Тарози”, “Йелпиғич”, “ФСМУ”, “Балиқ скелети” технологияси ва “Қандай?”, “Нима учун?”, “Венн” диаграммаларидан кенг фойдаланиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, педагогик жараён натижаларини холисона баҳолаш учун тест усули, рейтинг тизими, талабанинг билим ва кўникмаларини эгаллаш жараёнини назорат этиш усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.


  1. Асосий қисм (маъруза машғулотлари)

1-мавзу: Тарбия ижтимоий-тарихий зарурат сифатида. Миллий тарбия консепсияси.
Тарбия фанини ўқитиш технологияси фанининг мақсад ва вазифалари. Тарбия фанини ўқитиш технологияси фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. Тарбия жараёнида тизимлилик, узлуксизлик, узвийлик тамойиллари. Тарбия фанини ўқитиш технологияси фанининг илмий-тадқиқот методлари. Консепсия тушунчасининг мазмуни. Миллий тарбия консепсияси. Тарбия консепсиясининг тарбиявий жараёндаги аҳамияти.
2-мавзу: Тарбия жараёнини самарадорлигини оширишда илғор хорижий тажрибалар.
Жаҳон тарбия консепсиялари. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тарихи мақсадли, узлуксиз маънавий тарбиянинг тутган ўрни. Японияда фуқарони тарбиялаш – “ахлоқий тарбия” тизими “характерни шакллантиришга йўналтирилган таълим”, “давлат учун мақбул ахлоқий сифатларни тарбиялашга қаратилган фаолият”, “фуқаролик ахлоқи асосларини тарбиялаш” тизими. Хитойда Конфуцийлик ахлоқининг беш асосий устуни.
3-мавзу: Бошланғич синф ўқувчиларида муваффақиятга эришишга интилиш мотивини шахснинг устувор хусусияти сифатида.
Боланинг ўз хулқ ва фаолиятини онгли назорат қилишини кучайтириш ва ўз-ўзини баҳолашга қўяётган талаблар. Ўз қобилиятларини билишга ва меҳнатсеварликка ўргатиш. Ижтимоий мотивларнинг пайдо бўлиши. Ўз халқининг ва бошқа халқларнинг анъаналари, қадриятларига қизиқишнинг намоён бўлиши.

Yüklə 1,52 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin