Toshkent axborot texnologiyalari universiteti urganch filiali abonent kirish tarmoqlari fanidan



Yüklə 349,47 Kb.
səhifə8/14
tarix10.12.2023
ölçüsü349,47 Kb.
#139426
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
TOLALI AMALIYLAR zafar

4. Amaliy mashg’ulot


UCSO – 4 – 6 муфта ёрдамида оптик кабелларни монтажи.


1. Ишдан мақсад:

Ушбу ишни бажаришдан мақсад талаба “Siemens” фирмасининг UCSO – 4–6 туридаги оптик муфта ёрдамида монтаж иш бўйича ўз маҳоратини (кўникма) ошириш.


2. Топшириқ.

3.1. UCSO – 4 – 6 муфта комлект анжомлар билан танишуви.


3.2. Монтаж учун ажратилган оптик кабелнинг учларини арчиш.
3.3. Муфтанинг кассета балонини монтажини бажариш блокини
3.4. Муфта кассетасини монтажини бажариш.
3.5. Кабелни муфтага киритилишида герметизация шароитини яратиш.
3.6. Муфта корпусини монтажини бажариш.


3. Назарий маълумот.
3.1. Муфтанинг конструкцияси.

Кейинги даврларда ҳар ҳил турдаги оптик кабелларни монтажи учун (Германиянинг) IRXS Schnumpf technik - Gamituren Gmb фирма ишлаб чиқарган UCSO – 4 – 6 универсал турдаги муфталар кенг қўлланилмоқда.


UCSO – 4 – 6 универсал муфта “меҳаник” усулда ишлатилиб, иссиқлик пайвандловчи элементларсиз бажарилади.
Муфта маркасининг расшифровкаси қуйидагича ёритилади:
U – Universal – универсал пайвандловчи;
C – Closure – муфта;
S – Splices – пайвандлаш;
O – Optic – оптикавий;
4 – муфтага киритиладиган кабеллар сони;
6 – пайвандловчи тақсимлагичларнинг (“гребеник”) максимал сони.
Муфта таркибида иккита кассета жойлаштирилган бу кассеталарни ҳар бири олтита оптик толалардан ташкил топган тўртта модулдан иборат бўлган кабелларга мўлжалланган.
UCSO – 4 – 6 муфта боғловчи ёки тақсимловчи муфта сифатида ишлатилиши мумкин. Муфта монтажи -50º дан +50º гача бўлган ҳароратда ишлатилиши мумкин. Муфта монтажи учун қуйидаги қурилмалар талаб қилинади:

  1. S 46999 – M – 7 – A30 ёки S 46999 – M – 7 – A60 пайвандловчи аппарат

  2. Пайвандловчи аппарат учун асбоблар жамғармаси.

  3. S 46999 – M – 9 – В – 6 турдаги кесгич (ўрнатилувчи қурилма билан биргаликда).

  4. Пайвандлаш вақтида модулларни ушлагич.

  5. Монтаж столи.




Чизма 3.1. Муфта монтажи учун керак бўладиган комплектлар.


Муфта комплектига қуйидагилар киради (3.1 чизма):

  1. Полипропилен сополимерли яримтали муфталар (1);

  2. Қопқоқли кассеталарни жойлаштириш учун блок (2);

  3. Колибратор (3);

  4. Муфта ичини қуритувчи модда (4);

  5. Муфтани герметизациялаш учун ғалтакли тасма (5);

  6. Муфтани герметизациялаш учун шнур (6);

  7. Втулька (7);

  8. 2.4х92 мм ўлчамли модулларни маҳкамлаш учун (ҳамут) қисқич (8);

  9. 7.6х203 мм ўлчамли модулларни маҳкамлаш учун (ҳамут) қисқич (9);

  10. Муфтани герметизацияси учун компаунд (10);

  11. Тола ва модулларни тозалаш учун ароматлаштирилган салфеткалар (11);

  12. Муфта монтажи учун қўлланма (12);

  13. Тозалаш ишларига латта;


Чизма 3.2. Толаларни пайвандлаш учун деталлар.

Толаларни пайвандлаш учун муфта комплектига қуйидагилар киради (3.2 чизма):



  1. Иккита касета, бу касеталарни ҳар бирига пайвандланган уламаларни жойлаштирувчи тақсимлагич (“гребёнк”) (3.2);

  2. Тўртта 2.4 х 92 мм ўлчамли модуллар учун маҳкамловчи ҳамут (3);

  3. 19 мм кенгликдаги изолента (4);

  4. Елимланадиган рақамлар;

  5. Пайвандланган жойни муҳофазаловчи паста.

Кабелни турига ва русумига қараб муфта комплектида қўшимча қуйидаги материаллар бўлиши мумкин.
Тасмасимон пўлат зирҳ кабеллар учун:

  1. Кабел зирҳини муфтанинг металл қисмини бир-бирларига боғлаш учун эгилувчан мис симли қисқичлар;

  2. А5х2.3 кабел улагичи;

  3. Коропластикали изолента;

  4. 2 мм диаметрли сим кўринишдаги (гарниус) қалайлидиган ПОС – 60.

Гофланган пўлат қобиқли кабелларни маҳкамлаш учун комплектда диаметри ўн икки миллиметрдан йигирма миллиметргача ўзгарувчан маҳсус қисқичлар киради.
Мис симларни пайвандлаш учун сим кўринишида диаметри 2 мм тартибида 60% қўрғошинга эга бўлган қалай ва 3.5 мм диаметрли изоляция гильзалар бор.
Аввал айтилганидек ҳари бир (Гребенок) тақсимлагич 12 та толага мўлжалланган, лекин тақсимлагичга кирувчи толалар сони уларнинг диаметри билан чекланади. (Жадвал 3.1)

(Жадвал 3.1)



Толанинг ташқи диаметри

Тақсимлагичга максимал толалар сони


























Yüklə 349,47 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin