Davlat universiteti



Yüklə 89,85 Kb.
tarix30.06.2022
ölçüsü89,85 Kb.
#117313
Raqmli iqtisodiyot mustaqil ishi Axmedov Zafar


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O`RTA MAXSUS
TA’LIM VAZIRLIGI URGANCH
DAVLAT UNIVERSITETI

Iqtisodiyot fakulteti
Tarmoqlar va sohalar ta’lim yo’nalishi
211/9 -guruh talabasi (2-mutaxassislik)
Axmedov Zafarning
Raqamli iqtisodiyot fanidan yozgan
MUSTAQIL ISHI


Mavzu: “Майнерлар ва уларнинг электрон тижоратдаги аҳамияти
TOPSHIRDI: Z.Axmedov
QABUL QILDI: _________________

REJA:
Kirish


1. Майнерлар хакида

2. Криптовалюталар


3. Прооф оф Wорк ва Прооф оф Стеак.

Майнерлар, яъни криптоиқтисодиётда рақамли валюталарни яратувчи (емиссия қилувчи) субъектлар 2015–2018 йилларда биткоин курсининг ўсиши ҳисобига улкан даромадга эга бўлдилар ҳамда унинг курси 2015 ҳамда 2018 йилларда кескин пасайишидан катта зиён ҳам кўрдилар. Аммо, шунга қарамай,криптовалюталар ёрдамида потенсиал фойда олиш имконияти борлиги туфайли, кўпчилик инсонлар ва компаниялар ўзларнинг компютер ресурсларини майнинг соҳасига жалб қилишни ҳали ҳам давом эттирмоқдалар. Ҳаражатлар, айниқса, электр энергияси ҳаражатлари ўсиши фойда олишни тобора қийин вазифага айлантиришига қарамай, майнингда компютер қувватларининг ҳайратланарли тарзда ўсиши кузилмоқда. Биткоин жамиятининг айрим аъзолари майнингни – ўзлари учун фаровон ҳаёт тимсолидеб ҳисобланадилар ва бунга ишонадиган кишилар етарли даражада кўп. Шундай қилиб, майнинг айни дамда «қуролланиш пойгаси» ёки «хешрейтлар уруши» босқичида турибди. Майнерлар биткоин математик масалаларини ечишда ғолиб чиқиш учун тобора юқори натижа берадиган суперкомпютерлардан ва алгоритмлардан фойдаланмоқдалар.Назарий жиҳатдан блокчейн фақат битта бўлиши лозим ва у аста-секинлик билан барча тасдиқланган транзаксияларнинг узлуксиз, монолит қайдини 147 яратадиган хеш-алоқалар асосида шаклланади. Вақти-вақти билан блокчейнда иккиланишлар пайдо бўлади: ташланган – тугалланмаган ёки тасдиқланмаган транзаксиялар блоки вужудга келади. Бошқа майнерлар уни верификация қилишга уринадилар, лекин баъзидаунинг қонунийлиги ва унга ўз блокларини қўшиб олиш иммкониятига ишончлари комил бўлмайди. Бироқумумий розиликка асосан ташкил қилинган биткоин тизими зўр маҳорат билан ишлангани шундаки, бундай иккиланишлар узоқ вақт давом этмайди. Ахир майнерлар гуруҳлари энг узун блокчейн тармоғи қонуний ҳисобланади деган тахминдан келиб чиқиб, ҳаракат қиладилар. Майнерларнинг аксарияти, муайян блокчейн тармоғи устида биргаликда ишлаб, унинг қонунийлигини тасдиқлайдилар. Чунки улар кўпчилик майнерлар томонидан тан олинмайдиган занжирнинг кичик тармоғини хато равишда (ёки фирибгарлик мақсадларида) давом эттишга ҳаракат қилиб, ушбу кичик қисми эга бўлган ҳисоблаш ресурсларига эга бўладилар. Каттароқ ҳисоблаш ресурси шуни англатадики, унга эга бўлган майнерларнинг кўпчилигикўпроқ сонли криптотангалар ютадилар ва вақт ўтиши билан узунроқ блокчейн занжирини қурадилар. Бу ҳолатни ўз блокларини блоклар рақамлари пастроқ бўлган ва занжирлари қисқароқ тармоқларига улайдиган компютерлар дарҳол сезиб қоладилар. Бу «адашган» майнерларкейинроқ занжирнинг узунроқ тармоғига ўтиб оладилар. Блоклар ва транзаксияларуларни майнерларнинг кўчилиги шундай ҳисоблаган ҳолдагина қонуний ҳисобланадилар. Агарда алоҳида олинган бир майнер ўз қўлида тармоқ ҳисоблаш ресурсининг 50%дан ортиғини мужассам этадиган бўлса, муаммо юзага келиши мумкин. Шундай қилиб, очиқ кодли дастурлар билан ишлайдиган дастурчилар гуруҳи ҳозирги пайтда «егоистик майнинг» ва «51% ҳужум»дан ҳимоя қилишнинг қўшимча чораларини қидириш билан машғуллар. Тўғрисини айтганда, биткоин яратилган пайтдан бери бундай турдаги ҳеч қандай муттаҳамлик содир бўлмаган. Сатоши Накамото ёзганидек, «…агар қайсидир серғайрат фирибгар барча майнерларнинг ҳаммасидан кўпроқ ҳисоблаш ресурслари тўплашнинг уддасидан чиқадиган 148 бўлса, у танлов олдида қолади: ўз биткоинларидан такроран фойдаланиш ёки унинг ёрдамида янги тангалар ҳосил қилиш асносида ундан фирибгарлик мақсадларида фойдаланиш. Эҳтимол, у қоидалар бўйича ўйнаш фойдалироқ деб қарор қилиши мумкин: бу унга барча найранглардан кўра кўпроқ танга келтиради, найранглар бутун тизимни барбод қилиши ва унинг фаровонлигини яксон қилиши мумкин».Фаровонлик даражасидаги фарқнинг катта эканлиги Уолл-Стритлик «семиз мушуклар» назорати остидан чиқишга ва «халқ валютаси» сифатида вужудга келган криптовалюталар имиджига салбий таъсир кўрсатади. Тор доирадаги танланганларга мансуб бўлган ҳукумат ва моддий фаровонлик асло жамоатчиликда ишонч уйғотмайди. Албатта, доллар, эвро ва иена иқтисодиётиҳам молия ва ҳукуматнинг марказлашув даражаси катталиги билан ажралиб туради, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқ эса 1930-йиллар даражасига етди. Бироқ бу анъанавий валюталаржамоатчиликни ўз томонига жалб қилишга муҳтожлик сезмайди. Криптовалюталар эса бу масалалар, ҳалқ ва давлат орасидаги муносабат масаласининг қандайдиречимини таклиф қилиши лозим, акс ҳолда уларнинг келажаги бўлмайди. Айримлар мавжуд инфратузилмага таянади ва унга кенгроқ аҳоли гуруҳлари уланиши учун имкониятни таъминлаш усулларини излайди. Улар криптовалюталарни аҳолининг энг бебаҳра қатламлари имкониятларини кенгайтириш учун бир восита сифатида илгари сурадилар. Криптовалюталар соҳасида бундай лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқадиган ҳисоблаш техникаси бўйича муҳандислар эҳтимол, биткоин технологияси келажагини белгилашда ҳам етакчи рол ўйнайдилар. Чамаси, айнан уларнинг ғоялари ажойиб кунларнинг бир кунида криптовалюта пул тизимининг ривожланишига туртки берадилар ва у шундагина криптоиқтисодиёт технологияси келажакни ҳаракатга келтирадиган асосий кучга айланади. Биткоин камчиликларини муқобил криптовалюталар ёрдамида, масалан, турли кўринишдаги алткоинлар ёрдамида бартараф этишга ҳаракат қилинади. Ҳозирги пайтда бундай биткоин имитаторларининг бир неча 149 юзлаб турлари мавжуд. Уларнинг кўпчилигининг келажаги йўқ, чунки улар тез бойиб кетиш ниятида ёки ҳазил тариқасида жорий қилинган. Бироқ шундайлари ҳам борки, улар фойдаланувчилар гуруҳларида криптовалюталарни тақсимлаш соҳасида ўйин қоидаларини ўзгартиришнинг илғор йўлларини таклиф қиладилар. Уларнинг асосчилари ўз лойиҳаларини адолатлироқ ва янада барқарор ғоя сифатида реклама қиладилар. Улар биткоиндан марказлашмаган тузилманинг энг яхши хусусиятларини олишади, лекин бунда унинг камчиликларидан, шу жумладан, «қуролланиш пойгаси», ортиқча электр энергияси истеъмоли, ҳисоблаш ресурсларини саноат усулида марказлаштиришга интилишдан халос бўлиш имкониятларини ахтарадилар. Криптовалюталар рақамли иқтисодиёт соҳасидаги янги ўйинчилар билан таққослаганда, асос солувчи катта устунликка эга, шу сабабли, кўпчилик ишлаб чиқувчилартамомила янги тўлов тизимлари ишлаб чиқиш билан шуғуллангандан кўра криптовалюталарнинг камчиликларини бартараф қилган маъқул деб ҳисоблайдилар. Лекин шунга қарамай, муқобил криптовалюталарнинг энг яхши намуналари биткоинга нисбатан кучли ва потенсиал конструктив рақобатбардошликка эга, бу эса умуман криптовалюталарнинг янада ривожланишига ҳизмат қилади.Ҳозирги кунда барча муқобил криптовалюталар орасида Чарли Ли томонидан ихтиро қилинган лайткоин энг муваффақиятлиларидан бири сифатида танилган. Лайткоин муваффақиятининг сири майнерлар томонидан транзаксияларни биткоинга киритиш учун фойдаланиладиган хеширлаш жараёнининг бошқароқ амалга оширилишдан иборат. Бундан ташқари, Ли тизими майнерлар орасидаги рақобатни кўриб чиқади, лекин унинг алгоритм сифатида маълум бўлган хешлаштириш усули майнерларга биткоин билан таққослаганда, хешинг мақсадларига эришишни бироз енгиллаштиради.Лайткоиннинг асосий камчлиги - агар тармоқда бир вақтнинг ўзида етарли сондаги майнерлар бўлсмаса, «51%ҳужум» рискиортиши мумкин. Айрим мутахассисларни эса бу алгоритм асосидаги валюта майнинги камроқ ҳимоя қилинганлиги, 150 «ишнинг исботлари» унчалик ишончли эмаслиги ва назарий жиҳатдан бу блокчейнга нотўғри тасдиқланган сохта транзаксиялар кириши эҳтимолига йўл қўйиши имкониятлари мавжудлиги хавотирга солади. Бироқ ҳозирги пайтгача лайткоин йирик омадсизликлардан қочиб қолишга эришган. Вақт ўтиши билан у экологик жиҳатдан ҳавфсизроқ бўлиши ва биткоиннинг демократик рақобатчисига айланиши мумкин.Алгоритм асосидаги майнинг бу – «51% ҳужум»нинг олдини олиш ва биткоин майнингини номарказлаштириш учун ягона ечим эмас. Айрим муқобил криптовалюталар, жумладан, нехткоин ва пиркоинлар ресурслар сиғими ва ҳаражатлар катта бўлишини талаб қиладиган «иш исботлари – Прооф оф Wорк - ПоW»нинг ўрнига «улуш исботи – Прооф оф Стеак - ПоС»дан фойдаланадилар. Шундай қилиб, майнернинг автоматлаштирилган тарзда мукофот олишга имконияти ордади. Агар «улуш исботи»га тўлиқ асосланадиган нехткоин ҳақида гапирадиган бўлсак, у ерда тангалар топилмайди, балки комиссиялар туфайликриптовалюталар «ишлаб олинади». Нехткоин иқтисодиётидаҳар кунги транзаксияларда фойдаланиладиган киптотангалар сони чегараланади. Улар охирги блокни чиқарган тугунга ўтказиладиган транзаксияларни амалга ошириш учун комиссион тўловлар ҳосил қиладилар. Биткоин билан боғлиқ бўлган ҳолатдаги каби, транзаксиялар блокини «муҳрлаш» учун тўғри хеш тасодифий танлов асосида аниқланади, бироқ биткоиндан фарқли равишда бу лотореяни ютиб олиш имкони ҳисоблаш ресурсига эмас, балки ҳисобрақамидаги тасдиқланган криптотангалар сонига боғлиқ бўлади. Ғоя шундан иборатки, бу экологик жиҳатдан ҳавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан ҳаражатли ҳисоблаш ресурсини оширишга ўлган стимулларни йўққа чиқаради. САПваИБМ каби компанияларда компютер тизимлари яратувчилар хулқ-атвори ва технологиялар ўртасида мувозанат топишнинг ўхшаш муаммоларига эътиборни қаратадилар, бироқ улар ўз корпоратив мижозларининг марказлаштирилган ва назорат қилинадиган муҳитларида ишлайдилар. Бунга қарама-қарши равишда, криптовалютаишлаб чиқувчилар 151 фойдаланадиган лаборатория бутун дунёни ифодалайди ва унинг равнақи фаолият кўрсатиладиган бутун инсониятни қамраб олади. Алоҳида шахслар танловини корпорацияннг умумий мақсадлари билан барча бошқарув даражаларида мажбурий бўлган йўл-йўриқлар тўплами ёки корпоратив қоидаларнинг биронтаси боғламайди. Одамлар оптимал хулқ-атворининг дастур дизайни уларнинг фикрлаш тарзига қанчалик таъсир этиши ва унга қанчалик муваффақиятли стимуллар тизими киритилганига боғлиқ бўлади. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, биткоин ва бошқа криптовалюталар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш устида жаҳон миқёсида мисли кўрилмаган қувватга эга бўлган жамоавий интеллект меҳнат қилмоқда. Криптоолам очиқ кодга ва марказлашмаган моделга эга бўлиб, бу технологиялар бюрократик ташкилотлар ва бесўнақай улкан корпорациялар дуч келадиган чекловларга учрамайди. Криптовалюталар соҳасида нафақат уларнингҳавфсизлигини таъминлаш билан, балки уларни жамият учун фойдалироқ қилиш йўлларини излаб топиш билан ҳам боғлиқ бўлган жуда кўп сонли инновациялар пайдо бўлаяпти. Шундай қилиб, бу масалада жуда катта истиқболлар яширинган, лекин ривожланаётган давлатларда ҳам, ривожланган давлатларда ҳам криптовалюталар тарқалиши йўлида жиддий тўсиқлар мавжуд. Айрим мамлакатларда биткоин билан фирибгарлик операциялари риски юқори бўлса, бошқа мамлакатларда – уни жорий қилишга мавжуд анъаналар ва ижтимоий муаммолар халал беради. Агар одамларда шундоқ ҳам пул кўп бўлмаса, улар ҳамма жойда ҳам қабул қилинавермайдиган, кўпчилик эса бу ҳақида умуман эшитмаган валютада ҳисоб-китобларнинг янги, рискли шаклларидан ҳавфсирайдилар. Кўпчилик молиявий беқарорликнинг олдини олиш борасида амалиётда синов ва текширувлардан ўтган усулларни – тахмондаги нақд пуллар, олтин, қимматбаҳо тошлар ва ниҳоят, долларниафзал кўрадилар. Қариндошларга океан ортига пул ўтказиш учун WестернУнионга 11%гача тўлаш, албатта, қиммат, лекин ишончли. Бундан ташқари, қонунчилик новациялари ҳам мавжуд. Ривожланган мамлакатларда бўлгани каби, амалдорлар криптовалюталар билан боғлиқ операцияларни, 152 шунингдек, криптовалюталарнинг умумий пул тизимига силлиқроқ интеграциясини таъминлайдиган бошқа ҳизматларни лицензиялашни жорий қилган ҳолда тўсиқлар яратиши мумкин.
Yüklə 89,85 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin