«Кластер» (ғунча, тўплам, боғлам) график органайзери пухта ўйланган стратегия бўлиб, уни ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар билан якка тартибда, гуруҳ асосида ташкил этиладиган машғулот- ларда қўллаш мумкин. Кластерлар илгари сурилган ғояларни умум- лаштириш, улар ўртасидаги алоқаларни топиш имкониятини яратади.
График органайзердан фойдаланишда қуйидаги шартларга риоя қилиш талаб этилади:
График органайзер ёрдамида ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар топ- шириқ бўйича фикрларини кластер (майда, алоҳида қисмлар) тарзида қуйидагича ифодалайди:
«КОНЦЕПТУАЛ ЖАДВАЛ» график органайзери
«Концептуал жадвал» график органайзери ўқувчи (тингловчи ва курсант)ларни ўрганилаётган мавзу (масала ёки муаммо)ни икки ёки ундан ортиқ жиҳатлари бўйича таққослашга ўргатади. Ундан фойда- ланишда ўқувчи (тингловчи ва курсант)ларнинг мавзу юзасидан мантиқий фикрлаш, маълумотларни тизимли баён қилиш қобилият- лари ривожлантирилади.
Машғулотлар чоғида график органайзердан қуйидагича фойдала- нилади:
Ўқитувчи ечими топилиши лозим бўлган мавзу (масала)ни аниқлайди