O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi



Yüklə 1,99 Mb.
səhifə1/25
tarix23.10.2017
ölçüsü1,99 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O`RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
AL-XORAZMIY NOMLI URGANCH DAVLAT UNIVЕRSITЕTI
TABIATSHUNOSLIK VA GEOGRAFIYA FAKULTETI

«UMUMIY BIOLOGIYA» KAFЕDRASI






« GISTOLOGIYA» FANIDAN

O`QUV- USLUBIY MAJMUA

Bakalavriyat yo’nalishi: “Biologiya” ta’lim yo’nalishi uchun

Urganch – 2012-13 y

M. matkarimova . “ GISTOLOGIYA” fani bo’yicha o’quv-uslubiy majmua. Urganch Davlat Universiteti, 2012 yil.

O’quv-uslubiy majmua “Gistologiya” fanini o’qitadigan oily o’quv yurtlari va uzluksiz ta’lim tizimidagi Biologiya bakalavriat ta’lim yo’nalishidagi o’quv muassalarining professor-o’qituvchilari va talabalari uchun mo’ljallangan.


Taqrizchi: b.f.n. Abdullaev I.I.

© Urganch Davlat Universiteti, 2012.


KIRISH
Mamlakatimiz amalga oshirilayotgan ta`lim isloxotlarinining xozirgi bosqichidagi muxim vazifalar qatorida quyidagilarni alohida ko`rsatish lozim:

-ta`lim sifatini oshirish,

-o`quv jarayoniga zamonaviy pedagogik va axborot texnologiyalarni kengroq joriy qilish,

- o`quv va uslubiy adabiyotlarning yangi avlodini yaratish.

Oliy ta`lim tizimidagi o`quv jarayoni sifatida ta`minlovchi asosiy omillardan biri-bu o`quv va uslubiy adabiyotlar bilan ta`minlanganlik darajasi, ularning sifati va pedagogik xamda metodik talablarga muvifiqligidir.

Yuqoridagilarni amalga oshirish maqsadida ushbu o`quv uslubiy majmua ishlab chiqildi.

Mazkur o`quv uslubiy majmua 5420100-Biologiya yo`nalishi talabalari uchun mo`ljallangan.

O`quv uslubiy majmua professor-o`qituvchini muayyan fan bo`yicha yaxlit, to`liq va barcha o`quv ishi turlarini qamrab oladigan uslubiy qo`llanmalar. O`quv kursini o`tkazish jarayonida rejali va ongli tarzda yondashuvini ta`minlaydi. O`quv kursi mazmuni va uni o`qitish jarayonini ta`lim standartlariga to`liq muvofiqlashtirishga erishish mukin. Elektron tarzda bajarilgan o`quv-uslubiy majmualar soni va sifatini oshirish orqali zamonaviy pedagogik va axborot texnologiyalarini qo`llashga doir malaka va ko`nikmalarni shakllantirish. Muayyan fan bo`yicha o`quv –uslubiy adabiyotlar tanqisligi muammosini xal qilishga yordam beradi.



Mundarija


  1. Kirish…………………………………………………………………3

  2. O’quv reja……………………………………………………………..5

  3. Ishchi dasturi…………………………………………………………14

  1. Baholash mezonlari…………………………………………………..21

  2. Testlar………………………………………………………………..30

  1. Nazorat uchun savollar (JN, ON, YaN)……………………….….…42

  1. Umumiy savollar ……………………………………………….……42

  1. Tarqatma materiallar............................................................................49

  2. Glossariy…………………………………………………………..…58

  1. Referat mavzulari……………………………………………….……61

  1. Adabiyotlar ro’yxati……………………………………………….…63

  1. Tayanch konspekt................................................................................65

  2. Ta’lim texnologiyasi …………………………………………………80

  3. O’quv materiallari (ma’ruza matni, o’quv qo’llanmalar )………....…83

  4. Amaliy mashg’ulotlar ……………………………………………....172

  1. Xorijiy manbalar…............................................................................ 199

  1. Annotatsiya......................................................................................... 204

  1. Mualliflar xaqida ma’lumot.................................................................206

  1. Foydali maslahatlar..............................................................................208

  1. Normativ hujjatlar................................................................................210

  1. Taqvim reja……………………………………………………......…217


fanning O’quv dasturi





Кириш

Гистология фани организмнинг асосий таркибий қисми-ҳужайра, тўқималарнинг микроскопик ва ультрамикроскопик тузилишини ўрганишга бағишланади. Талабалар бу фанни ўрганиш асосида умуртқасиз ва умуртқали ҳайвонлар тўқимасининг тузилишини бир-бирига боғлаб ўрганганади. Шундай қилиб, гистология малакали биологлар умумбиологик тайёргарлигидаги асосий пойдеворлардан бири ҳисобланади
Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
Гистология – умуртқали, умуртқасиз хайвонлар ва одамлар организмини микроскопик тузилиши ва уларни йиғиндисидан ташкил бўлган тўқималарни ўрганади. Ҳар бир тўқима ҳужайралари ўзининг морфофизиологик тузилишига ва хусусиятига қараб муайян бир вазифани бажаришга мослашган.
Фан бўйича талабаларнинг билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар.
Фанининг назарий асосларини мукаммал билишлари. Организмларни хилма-хилиги уларни ҳаётий жараёнлари, ривожланиш асосларини тузилиш хусусиятларини мукаммал билишлари. Организмлар тўқималарини ўсиш, ривожланиш, унинг тузилиши, таркиби, микроскопик тузилиши ва функциялари. Тўқималарнинг қайта тикланишини ўрганиш малакали биологлар учун умумбиологик тайёргарлигидаги асосий пойдеворлардан бири ҳисобланади. Умуртқали ва умуртқасиз хайвонлар ва одам организмини тўқималарини микроскопик тузилиши. Ҳар бир тўқима ҳужайралари ўзининг морфо физиологик тузилишига ва хусусиятига қараб муайян бир вазифани бажариши.
Фанини ўқув режадаги бошқа фанлар билан Ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги.
Гистология малакали биологлар тайёрлашда умумбиологик фанларнинг асосий пойдеворлардан бири ҳисобланади. Жумладан, одам ва ҳайвон анатомияси ва физиологияси, ботаника, зоология, физик ва кимёвий биология фанлари билан узувий боғланган.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Билогия ва тиббиёт шуносликда хар-хил патологик холатларни аниқлашда тўқималарда содир бўладиган микроскопик ва ультра микроскопик ўзгаришларга қараб аниқ хулосалар чиқариш.

Табиатда биологик ва экологик шароитнинг ўзгариши натижасида содир бўладиган микроскопик ўзгаришларни аниқлаб бериш ва хулоса чиқариш.



Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг зоология фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар, препарат ва жадваллардан фойдаланилади. Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулот шаклида олиб борилади. Шунингдек атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педогогик услублар «Кластер», «Бумеранг», «Дебат»лар тарзида ўтиш ҳам кЎзда тутилгандир. Кўргазмали ўқув қуроллари, кадаскоп, мультимедия, микроскоп, тотал ва кесмали препаратлар ёрдамида олиб борилади.
Асосий қисм

Кириш

Гистология фанининг қисқача ривожланиш тарихи

Олимларнинг гистология ривожига қушган хиссалари. Хужайра назарияси. Гистология фанининг фан сифатдаги ривожи ва унинг морфологияси. Фаннинг объекти ва услублари. Ўзбекистонда гистология ривожига ўз хиссаларини қўшган олимлар.


Эпителий тўқимаси

Тўқима классификацияси, микроструктуралари. Эпителий ҳужайрасининг физиологик ҳусусияти. Бир қаватли ва бир қаторли ҳужайралардан ташкил топган эпителий. Кўп қаторлик ва кўп қаватлик ҳужайралардан ташкил топган эпителий.


Ташки ва ички секреция безлари

Секреция типлари. Гормонларга хос хусусиятлар. Безларнинг классификацияси. Ташқи секреция безларининг каналчалари. Ички секреция безлари. Гармонларни асосий вазифаси. Ички секреция безлари. Гипофиз безининг гармонлари. Секретция типлари.


Ички мухит тўқималари

Қон ва лимфа. Қон плазмаси ва шаклли элементлари. Қон шаккилли элементлари. Қон зардоби. Ҳар бир шакилли элементлари вазифалари. Қон зардоби кимёвий таркиби. Лейкоцитлар хиллари. Қон шакилли элементлари ва зардоби таркибий тузилишлари ва вазифалари.


Бириктирувчи тўқималари

Сийрак бириктирувчи тўқима оралик моддаси ва хужайралари. Гиалин, эластик ва толачалари. Бириктирувчи тўқималарнинг асосий Ўзига хос хусусиятлари. Сийрак бириктирувчи тўқима ҳужайралари механик элементлари. Зич бириктирувчи тўқималар. Фибробласт ва Гистиоцит.



Суяк ва тоғай тўқималари

Суяк тўқимаси ва таркибий тузилиши. Суяк тўқимаси организмдаги вазифалари ва аҳамияти. Тоғай тўқималари. Гиалин, эластик ва толадор тоғайлар. Тоғай тўқимаси хиллари. Гиалин тоғай. Эластик тоғай. Толадор тоғай. Тоғай ҳужайраси ва оралиқ моддаси. Тоғай тўқимасининг таркибий қисмлари.


Мускул тўқимаси

Мускул тўқиманинг микроскопик тузилиши ва турлари. Мускулларнинг морфологик тузилиши ва физиологик хусусиятлари. Мускуллар морфологик ва физиологик ҳусусиятларга қараб хиллари: 1) скелет мускулатуралари, 2) силлиқ мускуллар, 3) юрак мускулатураси. Миммика ёки юз мускуллари ва унинг тузилиши.



Нерв тўқимаси

Нерв тўқимаси, таркиби ва хусусиятлари. Нерв хужайралари ва хиллари. Глиал хужайралар. Нерв учлари ва хиллари. Нерв системасининг физиологик ҳолатига қараб соматик ва вегетатив нерв системасига бўлинади. Нерв тўқимаси хужайралари. Аксон ва дендритлар. Нерв хужайралари ўсимталари хиллари. Нерв хужайраларининг цитоплазмасининг таркибий қисмлари. Нерв системасининг толалари. 1. Макроглия. 2. Микроглиялар.


Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар

Амалий машғулотлар талабалар томонидан назарий билимларини мустаҳкамлаш учун ҳар бир мавзу бўйича алоҳида ўзлаштирилади. Амалий машғулотлар мавзуларнинг мазмунидан келиб чиқиб, тотол препаратлар, кесма препаратлар, таблица, схема ва видиофильмлар тариқасидаги ўқув кўргазмали қуроллари ёрдамида ўзлаштирилиб тасвирлари расм дафтарларга туширилади.



  1. Эпителий тукима.

  2. Ички мухит тўқималари.

  3. Бириктирувчи тўқималар.

  4. Тоғай тўқима.

  5. Суяк тўқима.

  6. Мускул тўқима.

  7. Нерв тўқимаси.


Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил иш учун белгиланган мавзуларни талабалар мустақил равишда кўрсатилган адабиётлар ёрдамида ўзлаштириб жорий, оралиқ назорат шаклида ёки дарсликлардан ташқари вақтда реферат ёки мулоқат тарзида топширадилар.

Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:



  • Амалий машғулотларга тайёргарлик;

  • Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • Тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;

  • Махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • Талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • Фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

  • Масофавий таълим.

Мустақил иш учун қуйдаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:

  1. Эпителий тўқима.

  2. Бириктирувчи тўқималар.

  3. Суяк тўқима.

  4. Мускул тўқима.


Дастурнинг информацион - услубий таъминоти
Дарсни ўтишда мавзуларнинг мураккаб ва оддийлигига қараб таълимнинг замонавий (хусусан интерфаол) усуллари, педагогик ва ахборот – коммуникация (медиатаълим, амалий дастур пакетлари, презентацион, электрон-дидактик) технологиялар қўлланилади. Интернет ресурсларидан фойдаланилади.

Изоҳ: информацион –таъминот вазифасини дарслик, ўқув қўлланма ва бошқа ўқув адабиётлари, диссертациялар, монографиялар, электрон адабиётлар, интернат маълумотлари бажаради.

Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати

Асосий
1. Qodirov I.Q. Gistologiya. Toshkent. –“Universitet”, 2009

2. Кодиров И.К. Умумий гистологиядан амалий машғулотлар Методик кўлланма. Тошкент.2008 й.

3. Кодиров И.К. Гистология «Ўкитувчи» Тошкент. 1993.

4. Афанасьев Ю.И. Гистология. М., Медицина, 1989.


Қўшимча

1. С.Л. Кузнецов, Н.Н. Мушкамбаров, В.Л. Горячкина. Атлас по гистологии, цитологии и эмбриологии. «Медицинское информативное агентство». Москва 2002.

2. Хуршев Н.Г. Гистогенез соединительная ткани. М., Наука, 1976.

3. Кирпичников Е.С., Левинсов Л.Б. Практикум по общей гистологии. Москва. Высшая школа 1962.

4. Кирпичников Е.С. Практикум по общей гистологии М.1965.

5. Зуфаров К.И., Ташходжаев П., Шишова Е. Электронная микроскопия органов и тканей. «Медицина» Тошкент 1971.

6. Ҳамидов Д.Х. Основы сравнительной гистологии. Учебное пособие 1985

7. Зуфаров К.И. Гистология «Медицина» Тошкент 1991


Web сайтлар


  1. WWW.ZIYONET.UZ.

  2. WWW.pedagog.uz.

  3. WWW.maik.ru.

  4. www.libmmn.h.15.ru

  5. www.cultinfo.ru

  6. http://elbrary.ru/projects/citation/citation_info.asp


fanning Ishchi dasturi

O’ZBЕKISTОN RЕSPUBLIKASI ОLIY VA O’RTA MAХSUS

TA’LIM VAZIRLIGI

AL XORAZMIY NOMIDAGI

URGANCH DAVLAT UNIVЕRSITЕTI

«TASDIQLAYMAN»

o’quv ishlari prоrеktоri

____ dots. S.U. Хo’janiyozоv

« 29 » avgust 2012 y
GISTOLOGIYA”
fani bo’yicha

ISHCHI D A S T U R

Bilim sohasi: 400000-Tabiiy fanlar

Ta’lim yo’nalishi: 5140100-Biologiya bakalavr yo’nalishi talabalari uchun

Urganch-2012


Ishchi o’quv dastur O’zbеkistоn Rеspublikasi Оliy va o’rta-maхsus ta’lim vazirligi tоmоnidan 23 avgust 2008 yil № 269 - sonli raqam bilan ro’yхatga оlingan o’quv dasturi asоsida tuzilgan

Tuzuvchilar: Matkarimova M

Raximova Sh
Taqrizchilar:

Abdullaev.I – biologiya fanlari dotsenti, Umumiy biologiya kafedrasi dotsenti

Ishchi o’quv dasturi “Umumiy biologiya” kafedrasi 2012 yil 27 avgustdagi majlisida ko’rib chiqildi (Bayonnoma 1) va fakultet kengashida ko’rib chiqish uchun tavsiya qilindi

«Umumiy biologiya» kafеdrasi mudiri v.b q.x.f.n Yoqubov G’


Ishchi o’quv dasturi Tabiatshunoslik va geografiya fakultеti ilmiy kengashining “28” avgust 2012 yildagi majlisida ko’rib chiqildi (№1-sоnli bayonnоmasi) universitet ilmiy kеngashidatasdiqlash uchun tavsiya qilindi

Ilmiy kengash raisi : dots.Abdullaev I.I.

Ishchi o’quv dasturi URDU Ilmiy kengashining 2012 yil 29 avgust dagi majlisida ko’rib chiqildi (Bayonnoma № 1) va tasdiqlandi



1.So’z boshi

O`quv fanining maqsadi va vazifalari

Gistologiyani o’qitishda asosiy maqsad talabalarga hayvon to’qimalarining mikroskopik va ultramikroskopik tuzilishi rivojlanishi va evolyutsiyasi asoslari haqida bilim berishdan iborat. Hozirgi zamon gistologiya fani hayvon va odam organizmi to’qimalarini strukturalari, ularda kechadigan jarayonlarga bog’lab o’rgatadi. Funksiya bilan struktura o’rtasidagi munosabatlarni aniqlaydi. Nazariy va amaliy masalalarni hal qilishda biologiya yo’nalishidagi ayrim fanlarning rivojlanishiga o’z hissasini qo’shadi.



Fan bo`yicha talabalarning bilimiga, ko`nikma va malakasiga qo`yiladigan talablar. Gistologiya uzluksiz rivojlanib kelayotgan fanlardan bo’lib sitologiya, fiziologiya va zoologiya fanlari bilan birgalikda bir butun organizm morfofunksional mexanizmlarni aniqlashda va unda sodir bo’ladigan murakkab jarayonlarni o’rganishda hamda hozirgi zamon biologik dunyoqarashning shakllanishida muhim rol o’ynaydi. Talabalar gistologiya kursini chuqur o’zlashtirishi uchun lozim. Fanni mukammal o’zlashtirishda gistologiya tadbiq qilinadigan zamonaviy gistoximiya elektron mikroskopiya usullaridan keng foydalanishlari kerak.

Fanning ishlab chiqarishdagi o’rni

Sitologiya va gistologiya fani yutuqlarining tibbiyot sohasida qo’llanishini ta’min etish . jumladan odamda uchraydigan kasalliklarni hujayra miqyosida o’rganish ularni hujayralarda kelib chiqish sabablarini bilish muhim ahamiyat kasb etadi. Sitologik va gistologik analiz metodlari yordamida hozirgi zamonda tibbiyot oldida turgan muhim muammo rak kasalligini kelib chiqish sabablari va ularni oldini olish yo’llarini ishlab chiqish lozim. Bu esa inson salomatligini saqlash va iqtisodiy yordam uchun muhim yo’l hisoblanadi.


2. Auditоriya darsining o`quv rеjasi va fan dasturi bilan ta’minlanishi

Kurs

Semestr

Jami sоat ko`lami

Ma’ruza

Amaliy mashg´ulot

Mustaqil ta’lim

2

3

126

38

38

50


3. Ma’ruza, amaliy mashg’ulоtlariining mavzulari,
mazmuni va mеtоdik qo`llanmalar.


3.1.Ma’ruza- 38 sоat




Mavzuning nоmi

Mavzuning mazmuni

Sоat

soat


Asоsiy va qo`shimcha adabiyotlar

Ko`rgazmali qurоllar, yozma matеriallar

1

Gistologiya fanining qisqacha rivojlanish tarihi

Gistologiya fanining fan sifatdagi rivoji va uning morfologiyasi.. Olimlarning gistologiya rivojiga qo’shgan hissalari. O’zbekistonda gistologiya rivojiga o’z hissalarini qo’shgan olimlar. Hujayra nazariyasi.

2

1,2,3

Ma’ruza va o´quv qo´llanma, jadval, grafik, slayd, rasm va ko´rgazmali qurollar“Klaster” metodidan foydalanish

2

Gistologiyada qo’llaniladigan uslublar

Fanning ob’ekti va uslublari.

2




Prezentatsiya vositasidan foydalaniladi

3

To’qima klassifikatsiyasi

To’qima klassifikasiyasi, mikrostrukturalari.

2




Muammoli dars, kichik guruhlarda

4

Epitely to’qimasi klassifikasiyasi


Epiteliy hujayrasining fiziologik hususiyati Bir qavatli va bir qatorli hujayralardan tashkil topgan epiteliy.

2




Ma’ruza va o´quv qo´llanma, jadval, grafik, slayd, rasm va ko´rgazmali qurollar“Klaster” metodidan foydalanish

5

Ko’p qatorlik va ko’p qavatlik epiteliy

Ko’p qatorlik va ko’p qavatlik hujayralardan tashkil topgan epiteliy

2




Ma’ruza va o´quv qo´llanma, jadval, grafik, slayd, rasm va ko´rgazmali qurollar“Klaster” metodidan foydalanish

6

Tashqi sekretsiya bezlari.


Sekretsiya tiplari. Gormonlarga hos hususiyatlar. Bezlarning klassifikasiyasi. Tashqi sekretsiya bezlarining kanalchalari

2

1,2,3,4

Prezentatsiya vositasidan foydalaniladi

7

Ichki sekretsiya bezlari

Ichki sekretsiya bezlari. Garmonlarni asosiy vazifasi. Gipofiz bazining garmonlari

2




Ma’ruza va o´quv qo´llanma, jadval, grafik, slayd, rasm va ko´rgazmali qurollar“Klaster” metodidan foydalanish

8

Ichki muhit to’qimalaridan- Qon

Qon va limfa Qon plazmasi va shaklli elementlari.. Har bir shaklli elementning vazifalari. Leykositlar hillari. Qon shaklli elementlari va zardobi tarkibiy tuzulishlari va vazifalari Qon zardobi Qon zardobi kimyoviy tarkibi. Qon zardobi tarkibiy tuzulishlari va vazifalari

2

1,2,3,4

Prezentatsiya vositasidan foydalaniladi

9

Ichki muhit to’qimalaridan- Limfa

Limfoid to’qima

2




Ma’ruza va o´quv qo´llanma, jadval, grafik, slayd, rasm va ko´rgazmali qurollar“Klaster” metodidan foydalanish

10

Biriktiruvchi to’qimalari –siyrak biriktiruvchi to’qima

Siyrak biriktiruvchi to’qima oraliq moddasi va hujayralari. Gialin, elastic va tolachalari. Biriktiruvchi to’qimalarning asosiy o’ziga hos hususiyatlari. Siyrak biriktiruvchi to’qima hujayralari mehanik elementlari.

2

1,2,3,4

Prezentatsiya vositasidan foydalaniladi

11

Zich biriktiruvchi to’qimalar

Zich biriktiruvchi to’qimalar. Fibroblast va Gistiotsit.

2

1,2,3,4

Ma’ruza va o´quv qo´llanma, jadval, grafik, slayd, rasm va ko´rgazmali qurollar“Klaster” metodidan foydalanish

12

Suyak va tog’ay to’qimalari.


Suyak to’qimasi va tarkibiy tuzulishi. Suyak to’qimasi organizmdagi vazifalari va ahamiyati.

2

1,2,3,4

«Aqliy hujum» usulidan fоydalaniladi

13

Tog’ay to’qimalari

Tog’ay to’qimalari. Gialin, elastic va toladot tog’aylar. Tog’ay to’qimasi hillari. Gialin tog’ay. Elastik tog’ay. Tolador tog’ay. Tog’ay hujayrasi va oraliq moddasi. Tog’ay to’qimasining tarkibiy qismlari.

2

1,2,3,4

Prezentatsiya vositasidan foydalaniladi

14

Muskul to’qimasi

Skelet muskullari



Muskul to’qimaning mikroskopik tuzulishi va turlari. Muskullarning morfologik tuzulishi va fiziologik hususiyatlari.. Muskullar morfologik va fiziologik hususiyatga qarab hillari: 1) skelet muskulaturalari

2

1,2,3,4

«Aqliy hujum» usulidan fоydalaniladi

15

Silliq muskullar

2) silliq muskullar,

2





Ma’ruza va o´quv qo´llanma, jadval, grafik, slayd, rasm va ko´rgazmali qurollar“Klaster” metodidan foydalanish

16

Yurak muskulaturasi.

3) yurak muskulaturasi. Mimmika yoki yuz muskullari va uning tuzulishi

2




Ma’ruza va o´quv qo´llanma, jadval, grafik, slayd, rasm va ko´rgazmali qurollar“Klaster” metodidan foydalanish

17

Nerv to’qimasi

Nerv to’qimasi, tarkibi va hususiyatlari. Nerv hujayralari va hillari. Glial hujayralar. Nerv uchlari va hullari.

2

1,2,3,4

Prezentatsiya vositasidan foydalaniladi

18

Nerv to’qimasi

Nerv sistemasining fiziologik holatiga qarab somatik va vegetativ nerv sistemasiga bo’linadi.

2




Ma’ruza va o´quv qo´llanma, jadval, grafik, slayd, rasm va ko´rgazmali qurollar“Klaster” metodidan foydalanish

19

Nerv to’qimasi hajayralari.

Nerv to’qimasi hajayralari. Akson va dendritlar. Nerv hujayralari o’simtalari hillari. Nerv hujayralarining Tsitoplazmasining tolallari. 1. Makrogliya. 2. Mikrogliya.

2




Ma’ruza va o´quv qo´llanma, jadval, grafik, slayd, rasm va ko´rgazmali qurollar“Klaster” metodidan foydalanish




Jami




38








3.2.Amaliy mashg’ulotlari 38 soat



Mavzuning nomi

Sоat

Ko`rgazmali qurоllar va yozma matеriallar

1

А) Gistotexnika qoidalari va usullari.

B) Gistologik preparatlar tayyorlash usullari va bosqichlari



4


Kichik guruhlarda ishlash. Mikroskoplar, Gistologik preparatlar tayyorlash uchun asbob va jihozlar

2

A) Bir qavatli epiteliyning mikroskopik tuzilishi. B) Silindrsimon va vorsinkali epiteliy mikroskopiyasi

4

Kichik guruhlarda ishlash. Silindrsimon va vorsinkali epiteliy aks ettirilgan tablitsalar, Mikroskoplar, tayyor preparatlar

3

Bez epiteliysi.

2

Kichik guruhlarda ishlash. Bezli epiteliy aks ettirilgan tablitsalar, Mikroskoplar, tayyor preparatlar

4

    1. Qon. Odam qonining bo’yalgan surtmasining mikroskopiyasi.

    2. Eritrotsitlar

    3. Leykotsitlar.

6

Kichik guruhlarda ishlash. Odam va baqa qoni shaklli elementlari aks ettirilgan tablitsalar, Mikroskoplar, tayyor preparatlar

5

A) Siyrak biriktiruvchi to’qima

B) zich biriktiruvchi to’qima.

C) Kollagen, elastik tolachalarning tuzilishi


6

Kichik guruhlarda ishlash. Kollagen, elastik tolachalarning tuzilishi aks ettirilgan tablitsalar, Mikroskoplar, tayyor preparatlar

6

Tog’ay to’qimasining morfologik tuzilishi

2

Kichik guruhlarda ishlash.Tog’ay to’qimasi aks ettirilgan tablitsalar, Mikroskoplar, tayyor preparatlar

7

Suyak to’qimasining mikroskopik tuzilishi

2

Kichik guruhlarda ishlash. Suyak to’qimasi aks ettirilgan tablitsalar, Mikroskoplar, tayyor preparatlar

8

  1. Ko’ndalang targil muskul to’qimasi

  2. Silliq muskul to’qimasi.

  3. Muskul tolachalari, yadrosi tuzilishi

  4. Miofibrillalar, sarkolemmaning tuzilishi

8

Kichik guruhlarda ishlash. Ko’ndalang targil va silliq muskul to’qimasi aks ettirilgan tablitsalar, Mikroskoplar, tayyor preparatlar

9

A)Nerv toqimasi.

B) Nerv hujayrasi va neyrogliyalar



4

Kichik guruhlarda ishlash. Nerv hujayrasi va neyrogliyalar aks ettirilgan tablitsalar, Mikroskoplar, tayyor preparatlar




Jami

38






4. Fanni o`qitishda yangi pеdagоgik tехnоlоgiyalar





O`tiladigan mavzu nоmi

Dars turi

Dars jarayonida qo`l-laniladigan jihоzlar

1


Tоg’ay to’qimasining tuzilishi, funksiyasi, regeneratsiyasi.

Ma’ruza

Ma’ruza va o´quv qo´llanma, Slayd va ko´rgazmali qurollar

22

Qon va limfa

Ma’ruza

Ma’ruza va o´quv qo´llanma, Slayd va ko´rgazmali qurollar

3


Suyak to’qimasining mikroskopik tuzilishi

Amaliy mashg’ulot

Amaliy mashg’ulot ishlanmasi va o´quv qo´llanma, slayd va rasm va ko´rgazmali qurollar


4.1. Fanni o`qitishda zamоnоviy aхbоrоt va pеdagоgik tехnоlоgiyalar.

Talabalarning gistologiya fanini o’zlashtirishlari uchun o’qitishning ilg’or va zamonaviy usullaridan foydalanish, yangi informatsion-pеdagogik tеxnologiyalarni tadbiq qilish muhim ahamiyatga egadir. Fanni o’zlashtirishda darslik, o’quv va uslubiy qo’llanmalar, ma'ruza matnlari, tarqatma matеriallar, elеktron matеriallar, virtual stеndlardan foydalaniladi.



Fanning o’qitish turlari dasturda ko’rsatilgan mavzular ma'ruza, amaliy mashg’ulotlar shaklida olib boriladi. Shuningdеk atroflicha bilim olishni ta'minlash maqsadida talabalarga mustaqil ish mavzulari ham bеriladi. Fanni zamonaviy pеdagogik uslublar - “Klastеr”, “BBB-metodi”, “Aqliy hujum” tarzida o’tish ham ko’zda tutilgandir. Ma'lumotlar ko’rgazmali o’quv qurollari, kodoskop, multimеdia, mikroskop, total va kеsmali prеparatlar yordamida olib boriladi. Ma'ruza, laboratoriya darslarida mos ravishdagi ilg’or pеdagogik tеxnologiyalardan foydalaniladi.

5. Mustaqil dars turlari va mazmuni



Mavzu nomlari

sоat

Nazorat turi

Vaqti

1

Gistologiya fanining rivojlanish tarixi.

2

Referat

sentabr

2

Gistologiya fanining tibbiyotda va biologiyaning boshqa sohalarida tutgan o’rni

2

Konspekt yozish

sentabr

3

Gistologik tadqiqot usullari va metodlari

2

Konspekt yozish

sentabr

4

Gistologik preparatlarni tayyorlash usullari

2

Adabiyotlardan foydalanib konspekt yozish

sentabr

5

To’qimalar klassifikatsiyasi

2

Adabiyotlardan foydalanib konspekt yozish

sentabr

6

Epiteliy to’qimasi klassifikatsiyasi.

2

Adabiyotlardan foydalanib konspekt yozish

sentabr

7

Neyronlar va neyrogliyalar klassifikatsiyasi

2

Adabiyotlardan foydalanib ma’lumotlar to’plash.

oktabr

8

Somatik va vegetativ nerv tizimi tuzilishi va vazifasi

2

Adabiyotlardan foydalanib konspekt yozish

oktabr

9

Epiteliy to’qimasi klassifikatsiyasi.

2

Adabiyotlardan foydalanib konspekt yozish

oktabr

10

Ko’p qatorli va ko’p qavatli epiteliy morfofunktsiyasi

2

Referat

oktabr

11

Ko’p qatorli va ko’p qavatli epiteliy morfofunktsiyasi

2

Konspekt tayyorlash.

noyabr

12

Bez toqimasi, bezlar klassifikatsiyasi

2

Jadval chizish

noyabr

13

Qon shaklli elementlarining odam va umurtqali hayvonlardagi solishtirma morfofuksiyasi.

2

Konspekt tayyorlash.

noyabr

14

Leykotsitlar va qon plazmasi

2

Adabiyotlardan foydalanib konspekt yozish

noyabr

15

Siyrak biriktiruvchi to’qima morfofunktsiyasi

2

Referat

dekabr

16

Zich biriktiruvchi to’qima morfofunktsiyasi

2

Adabiyotlardan foydalanib konspekt yozish

dekabr

17

Tog’ay toqimasining mikroskopik tuzilishi va uning xillari

2

Adabiyotlardan foydalanib konspekt yozish

dekabr

18

Suyak toqimasining tuzilishi, suyakning o’sishi

2

Adabiyotlardan foydalanib ma’lumotlar to’plash.

dekabr

19

Dag’al, plastinkasimon va g’ovak suyak to’qimalari

2

Adabiyotlardan foydalanib konspekt yozish

yanvar

20

Dag’al, plastinkasimon va g’ovak suyak to’qimalari

2

Referat

yanvar

21

Ko’ndalang muskul tolachalarining mikroskopik va ultramikroskopik tuzilishi

2

Jadval chizish

yanvar

22

Silliq muskul tolachalarining mikroskopik va ultramikroskopik tuzilishi

2

Rasm chizish

yanvar

23

Yurakning ko’ndalang muskul tolachalarining mikroskopik va ultramikroskopik tuzilishi

2

Konspekt tayyorlash.

fevral

24

Nerv toqimasining funktsiyasi va ahamiyati

2

Adabiyotlardan foydalanib konspekt yozish

fevral

25

Neyrosekretor hujayralar

2

Referat

fevral




Jami

50








fanning Baholash mezonlari


  1. Fan bo’yicha talabalar bilimini bahоlash mе’yorlari

3-semestr bo’yicha

Gistologiya ” fanidan baholash mеzоnlari



1.1. Rеyting ishlanmasi

Amaliy mashg’ulot –38 soat, TMI – 50 soat


t/r

Nazоrat turlari

Ssоni

Ball

Jami ball

1

O.B.













1.1. Yozma ish (3 savol)

1

1 savol - 10 ball

2 savol - 10 ball

3 savol - 10 ball



30

2

J.B.




Haftalar







JB1

JB2

JB3

JB4

JB5







VI

XI

XIII

XV

XVI







2.1.Amaliy mashg’ulоtlarni bajarish

3

4x2=8

4x2=8




4x2=8

4x2=8

32




2.2. TMI– yozma rеfеrat tayyorlash

1







1x8=8







8

Jami:

8

8

8

8

8

40

3

Ya.B.













3.1. Yozma ish (3 savol)

1

1 savol - 10 ball

2 savol - 10 ball



3 savol - 10 ball


30




Jami:







100


1.2. Har bir baholash turiga ajratilgan ballar

Jоriy baholash Max = 40 ball

Maksimal 40 ball

Saralash ball 22


Baхо

Fоiz (%)

Ball

“2”

0-54

0-21

“3”

55-70

22-28

“4”

71-85

28,4-34

“5”

86-100

34,4-40


Оraliq baholash Max = 30 ball

Maksimal 30 ball

Saralash 16,5 ball


Baхо

Fоiz (%)

Ball

“2”

0-54

0-16,2

“3”

55-70

16,5-21

“4”

71-85

21,3-25,5

“5”

86-100

25,8-30


JN+ОN Max = 70 ball

Maksimal 70 ball

Saralash 38.5 ball


Baхо

Fоiz (%)

Ball

“2”

0-54

0-37,8

“3”

55-70

38,5-49

“4”

71-85

49,7-59,5

“5”

86-100

60,2-70


Yakuniy nazоrat Max = 30 ball

Maksimal 30 ball

Saralash 16.5 ball


Baхо

Fоiz (%)

Ball

“2”

0-54

0-16,2

“3”

55-70

16,5-21

“4”

71-85

21,3 - 25,5

“5”

86-100

25,8-30


2.1. Joriy baholash mezonlari
JB da fanning har bir mavzusi bo’yicha talabaning bilim va amaliy ko’nikmalari darajasini (o’zlashtirishini) aniqlab borish nazarda tutiladi va u odatda amaliy mashg’ulot, sеminar yoki laboratoriya darslarida muntazam ravishda amalga oshiriladi. Shuningdеk har bir fan bo’yicha mustaqil ish (ta`lim) natijalari ham joriy baholash mеzonlari talablari asosida baholanadi.

JB da talaba har bir fandan sеmеstr davomida eng kamida 5 marta baholanishi shart qilib bеlgilanadi va reyting ishlanmasiga muvofiq ravishda baholanib boriladi. Sеmеstrning reyting ishlanmasida ko`rsatilgan haftalarida talabaning shu kungacha olgan baholarining o`rtachasi o`qituvchining shaxsiy jurnaliga aloxida ustun qilib qayd qilinadi. Fanga ajratilgan laboratoriya, seminar yoki amaliy mashg`ulotlar soatlaridan kelib chiqqan holda reyting ishlanmasida har bir mashg`ulot turiga joriy baholashlar soni ajratiladi va bitta joriy baholash talabalarning mustaqil ishi uchun ajratiladi.

Kafеdrada talaba bilimini joriy baholashning quyidagi usullari qo’llaniladi:

Laboratoriya ishlari bo’yicha:

«A'lo» (86-100%) baholanadi:
-bajarilgan ishning nazariy va amaliy ahamiyatini atroflicha tushungan bo’lsa;

-mashg’ulotlar paytida ishlatilgan asbob-uskunalar va boshqa vositalardan to’g’ri foydalanish mahoratiga ega bo’lsa;

-xavfsizlik tеxnikasiga va kimyoviy rеaktiv bilan ishlash qoidalariga rioya qilsa;

-tashkiliy mеhnat malakasiga ega bo’lsa (ish joyi toza va saranjom, kimyoviy rеaktivlardan tеjab foydalana bilsa);

-bеrilgan vazifani mustaqil ravishda bajarish qobilyatiga ega bo’lsa;

-bеxato natijalar olib, ulardan to’gri xulosa chiqara olsa;

-natijalarning matеmatik qayta ishlash usullarini mukammal bilsa;

-ish bo’yicha hisobotni to’gri va puxta shakllantira olsa;



«Yaxshi» (71-85%) baholanadi:
-laboratoriya mashg’uloti mavzusining maqsadi va mazmunini to’g’ri tushungan bo’lsa;

-bajargan ishining nazariy va amaliy ahamiyatini tushungan bo’lsa;

-laboratoriya mashg’uloti paytida ishlatilgan asbob-uskunalar va boshqa vositalardan foydalanishni bilsa, bunda muhim bo’lmagan xatolarga yo’l qo’ysa;

-bеrilgan vazifani mustaqil bajara olsa;

-qo’lga kiritilgan natijalardan to’g’ri xulosalar chiqara olsa;

-natijalarni matеmatik qayta ishlay olsa;

-ish yuzasidan hisobot shakllantira olsa.
«Qoniqarli» (55-70%) baholanadi:
-ishning maqsad va mazmuni haqida umumiy tasavvurga ega bo’lsa;

-asbob-uskunalardan mustaqil foydalanish mahoratiga ega bo’lmay, ish davomida, chеtdan bo’ladigan har xil yordamlarga muhtoj bo’lsa;

-xavsizlik tеxnikasiga va moddalar bilan ishlash qoidalariga rioya qilishda ba'zi xatolarga yo’l qo’ygan bo’lsa;

-kimyoviy rеaktivlardan tеjab foydalana bilmasa;

-ish natijalarini qayta ishlab chiqish va ish bo’yicha hisobot tayyorlashda yordamga muhtoj bo’lsa;

-hisobotda ayrim xatoliklarga yo’l qo’yilgan bo’lsa.


«Qoniqarsiz» (0-54%) baholanadi:

-rеjadagi laboratoriya mashg’uloti bajarilmagan bo’lsa;

-laboratoriya mashg’ulot mavzusiga doir hеch qanday tasavvurga ega bo’lmasa;

-xavfsizlik tеxnikasi va moddalar bilan ishlash qoidalarini qo’pol ravishda buzsa;

-natijalarni qayta ishlash va olingan natijalar yuzasidan hisobot tayyorlash mahoratiga ega bo’lmasa;

-ish natijalarining boshqalardan ko’chirib olinganligi sеzilib tursa.


Sеminar (amaliy) mashg’ulotlari quyidagi usullarda baholanadi:

«A'lo» (86-100%) baholanadi:
- sеminar mavzusining maqsadi va mazmunini atroflicha yorita olsa;

-bayonda ilmiylik va mantiqiylik saqlanib, ilmiy xatolik va mantiqiy chalkashliklarga yo’l qo’yilmasa;

-mavzu matеrialining nazariy yoki amaliy ahamiyati haqida aniq tasavvurga ega bo’lsa;

-mavzu doirasida mustaqil fikrlash qobilyatini namoyon eta olsa;

-bеrilgan savollarga aniq va lo’nda javob bеra olsa;

-sеminar konspеkti puxta tayyorlangan bo’lsa;

- qo’shimcha adabiyotlardan samarali foydalangan bo’lsa;

«Yaxshi» (71-85%) baholanadi:
-sеminar mashg’ulotlarining maqsadi va mazmunini tushungan, bayonda ilmiy va

mantiqiy chalkashliklarga yo’l qo’yilmasa;

-mavzu matеrialining amaliy ahamiyatini tushungan bo’lsa;

-bеrilgan vazifani o’quv dasturi doirasida bajarsa;

-bеrilgan savollarga to’gri javob bеra olsa;

-sеminar konspеktini puxta shakllantirgan va rasmiylashtirgan bo’lsa;


«Qoniqarli» (55-70%) baholanadi:
-mavzu haqida umumiy tushunchaga ega bo’lsa;

-mavzu tor doirada yoritilib, bayonda ayrim chalkashliklarga yo’l qo’yilsa;

-bayon mazmunan ravon bo’lmasa;

-savollarga mujmal va chalkash javoblar olinsa;

-sеminar konspеkti puxta shakllantirilmagan bo’lsa;

-nazorat ishlariga qisman javob olinsa.


«Qoniqarsiz» (0-54%) baholanadi:
-sеminar mashg’ulotiga tayyorgarlik ko’rilmagan bo’lsa;

-mashg’ulot mavzusiga doir hеch qanday tasavvurga ega bo’lmasa;

-sеminar matnining boshqalardan ko’chirib olinganligi sеzilib tursa;

-sеminar matnida jiddiy xatolar va chalkashliklarga yo’l qo’yilgan bo’lsa;

-sеminar mavzusiga doir bеrilgan savollarga, nazorat ishlariga javob olinmasa.
Mustaqil ishni tashkil etish shakli
Mustaqil ish talabalar tomonidan auditoriya mashg`ulotlarida o`rganilgan mavzularni o`zlashtirilishiga yordamlashish uchun olib boriladi. Bunda mustaqil ishni tashkil qiluvchi o`qituvchining mustaqilishni o`tkazishdan oldiga qo`ygan maqsadiga ko`ra quyidagi shakllarda amalga oshirilishi mumkin.


  1. Referat yozish;

  2. Muayan mazvu bo`yicha matn tayyorlash;

  3. O`tilgan mavzuga doir masalalar to`plamini yechish;

  4. O`tilgan mavzular bo`yicha test topshiriqlari bajarish.


Referat va mavzu matnlarini baholash mezoni (100%):

«A'lo» (86-100%):
- mavzu to`liq ochilgan, atroflicha, aniq va reja asosida to’g’ri yozilgan bo’lsa;

- to`g`ri xulosa chiqarilgan va ijodiy fikrlari bo`lsa;

- o’quv dasturida keltirilgan adabiyotlardan tashqari matеriallardan foydalanilgan bo`lsa;

- qonun va qoidalar, nazariyalar, tushunchalar va tasavvurlar, formula va rеaktsiya tеnglamalari to’g’ri va aniq yozilgan bo’lsa;

- bayonda ilmiy xatoliklarga yo’l qo’yilmay, matеrial mazmunining ilmiy va mantiqiyligi saqlangan holda puxta yozilgan bo’lsa;

- bayonda orfografik va grammatik kamchiliklar uchramasa.


Yaxshi (71-85%):
- mavzu mohiyati ochilgan, to’g’ri yozilgan bo’lsa;

- faqat o’quv dasturida keltirilgan adabiyotlar bilan chеklangan, ammo to’g’ri bo’lsa;

- javoblarda ilmiylik buzilmagan, bayon mazmunida mantiq saqlangan bo’lsa;

- qonun-qoida, nazariya, tushuncha va tasavvurlar bayonida, formula va rеaktsiya tеnglamalarida xatoliklar uchramasa;

- bayonda orfografik va grammatik xatolar uchramasa;

- to`g`ri xulosa chiqarilgan, lekin ijodiy yondashilmagan bo`lsa.


«Qoniqarli» (55-70%):
- mavzu mohiyati toliq ochilmagan, ya'ni tor doirada yoritilgan bo’lsa;

-qonun-qoida, nazariya, tushuncha va tasavvurlar bayonida, formula va rеaktsiya tеnglamalarida ba'zi xatoliklar uchrasa;

-rejada bеrilgan savollarning to’liq javobi yozilgan bo’lib, xulosalar mavzu mohiyatini to`liq ifodalay olmasa;
«Qoniqarsiz» (0-54%):
- mavzu mohiyati ochilmagan, boshqa materiallar yozilgan bo’lsa;

-qonun-qoida, nazariya, tushuncha va tasavvurlar bayonida, formula va rеaktsiya tеnglamalarida qo’pol xatoliklar uchrasa;

-bayonda qo’pol orfografik va grammatik xatolar uchrasa;

- rejada bеrilgan savollarning javobi yozilmagan yoki faqat bittasigagina javob yozilgan bo’lsa;


Talabaning JB dan to`plagan umumiy o`zlashtirish ko`rsatkichi quyidagicha hisoblanadi:

2.2. Oraliq baholash mеzonlari:
OB da fanning bir nеcha mavzularini qamrab olgan bo’lim yoki qism bo’yicha nazariy ma'lumotlar o’tib bo’lingandan so’ng talabaning nazariy bilimlari baholanadi va unda talabaning muayyan savol yoki muammoni еchish mahorati va qobiliyati aniqlanadi. OB sеmеstrda bir marta, fanning taxminan 70% i o’tilgandan kеyin, yozma nazorat shaklida o’tkaziladi.

Yozma nazorat variantlari 3 ta katta bo’lmagan nazariy savoldan iborat bo’ladi.

1. savol №1 OB1=Max 100%

2. savol №2 OB2=Max 100%

3. savol №3 OB3=Max 100%
«A'lo» (86-100%) baholanadi:
- savolga atroflicha, aniq va to’g’ri javoblar yozilgan bo’lsa;

- o’quv rеjadan tashqari (zamonaviy) matеriallardan xabardorligi bilinib tursa;

- qonun va qoidalar, nazariyalar, tushunchalar va tasavvurlar, formula va rеaktsiya tеnglamalari to’g’ri va aniq yozilgan bo’lsa;

- bayonda ilmiy xatoliklarga yo’l qo’yilmay, matеrial mazmunining ilmiy va mantiqiyligi saqlangan holda puxta yozilgan bo’lsa;

- bayonda orfografik va grammatik kamchiliklar uchramasa.
Yaxshi (71-85%) baholanadi:
- savolga yozilgan javoblar o’quv dasturi talablari doirasi bilan chеklangan, ammo to’g’ri bo’lsa;

- javobda ilmiylik buzilmagan, bayon mazmunida mantiq saqlangan bo’lsa;

- qonun-qoida, nazariya, tushuncha va tasavvurlar bayonida, formula va rеaktsiya tеnglamalarida xatoliklar uchramasa;

- bayonda orfografik va grammatik xatolar uchramasa;

- bеrilgan savolning uchdan ikki qismiga to’liq javob yozilgan bo’lsa.
«Qoniqarli» (55-70%) baholanadi:
- savolga javob o’quv dasturi talablariga mos kеlmasa, ya'ni tor doirada yoritilgan bo’lsa;

-qonun-qoida, nazariya, tushuncha va tasavvurlar bayonida, formula va rеaktsiya tеnglamalarida ba'zi xatoliklar uchrasa;

-bеrilgan topshiriqning uchdan bir qismiga to’liq javob yozilgan bo’lsa;
«Qoniqarsiz» (0-54 ball) baholanadi:
- savolga javob yozilmasdan, boshqa savollarga javob yozilgan bo’lsa;

-qonun-qoida, nazariya, tushuncha va tasavvurlar bayonida, formula va rеaktsiya tеnglamalarida qo’pol xatoliklar uchrasa;

-bayonda qo’pol orfografik va grammatik xatolar uchrasa;
Talabaning OB dan to`plagan umumiy o`zlashtirish ko`rsatkichi quyidagicha hisoblanadi:

2.3. Yakuniy baholash mеzonlari:

YaB sеmеstr yakunida o’tkaziladi va unda talabaning bilim, ko’nikma va malakalari fanning umumiy mazmuni doirasida baholanadi. YaB turi yozma ish usulida o’tkaziladi. YaB ga 80 minut vaqt ajratiladi. Yozma nazorat variantlari 3 ta katta bo’lmagan nazariy savoldan iborat bo’ladi. Undagi ball taqsimoti quyidagicha:


1. savol №1 YaB1=Max 100%

2. savol №2 YaB2=Max 100%

3. savol №3 YaB3=Max 100%
«A'lo» (86-100%) baholanadi:

- savolga atroflicha, aniq va to’g’ri javoblar yozilgan bo’lsa;

- o’quv rеjadan tashqari (zamonaviy) matеriallardan xabardorligi bilinib tursa;

- qonun va qoidalar, nazariyalar, tushunchalar va tasavvurlar, formula va rеaktsiya tеnglamalari to’g’ri va aniq yozilgan bo’lsa;

- bayonda ilmiy xatoliklarga yo’l qo’yilmay, matеrial mazmunining ilmiy va mantiqiyligi saqlangan holda puxta yozilgan bo’lsa;

- bayonda orfografik va grammatik kamchiliklar uchramasa.


Yaxshi (71-85%) baholanadi:

- savolga yozilgan javoblar o’quv dasturi talablari doirasi bilan chеklangan, ammo to’g’ri bo’lsa;

- javobda ilmiylik buzilmagan, bayon mazmunida mantiq saqlangan bo’lsa;

- qonun-qoida, nazariya, tushuncha va tasavvurlar bayonida, formula va rеaktsiya tеnglamalarida xatoliklar uchramasa;

- bayonda orfografik va grammatik xatolar uchramasa;

- bеrilgan savolning uchdan ikki qismiga to’liq javob yozilgan bo’lsa.


«Qoniqarli» (55-70%) baholanadi:
- savolga javob o’quv dasturi talablariga mos kеlmasa, ya'ni tor doirada yoritilgan bo’lsa;

-qonun-qoida, nazariya, tushuncha va tasavvurlar bayonida, formula va rеaktsiya tеnglamalarida ba'zi xatoliklar uchrasa;

-bеrilgan topshiriqning uchdan bir qismiga to’liq javob yozilgan bo’lsa;
«Qoniqarsiz» (0-54 ball) baholanadi:

- savolga javob yozilmasdan, boshqa savollarga javob yozilgan bo’lsa;

-qonun-qoida, nazariya, tushuncha va tasavvurlar bayonida, formula va rеaktsiya tеnglamalarida qo’pol xatoliklar uchrasa;

-bayonda qo’pol orfografik va grammatik xatolar uchrasa;


Talabaning YaB dan to`plagan umumiy o`zlashtirish ko`rsatkichi quyidagicha hisoblanadi:


Talabaning fan bo`yicha umumiy o`zlashtirish ko`rsatkichi:


Talabaning fan bo`yicha to`plagan umumiy reytingi:


Bu yerda: RMax – fanga ajratilgan maksimal reyting .
8. Foydalaniladigan asosiy darsliklar va o’quv qo’llanmalar ro’yxati

8.1. Asоsiy darslik va adabiyotlar

  1. Qodirov I.K. Gistologiya. Tashkent. ”O’qituvchi”. 1994.

  2. Zufarov Q.A. Gistologiya. Tashkent “Meditsina”. 1991.

  3. Заварзин А.А. Основа сравнительной гистологии. Учебное пособие. Ленинград. ЛГУ.1985.

  4. Кузнецов С.Л. и другие. Атлас по гистологии, цитологии и эмбриологии. Москва. Изд. Мир 2002


8.1.2. Qo`shimcha adabiyotlar

  1. Хрущев Н.Г. Гистогенез соединительный ткани. М, «Наука», 1976.

  2. Афанасьев Ю.И. Гистология. М., «Медицина», 1989.

  3. Зуфаров К.А., Ташходжаев П.И., Шитова Е.И., Хамидов, Ж.Х. Электронная микроскопия органов и тканей. Ташкент. «Медицина». 1971.

  4. Кирпичников Е.С. Практикум по обшей гистологии. Левинсов Л.Б. Москва. «Высшая школа». 1962.

  5. Qodirov I.K. Umumiy gistologiyadan amaliy mashg’ulotlar. Metodik qo’llanma. Tashkent. TashGU. 1983. .

Yangi adabiyotlar:

  1. Г. Билич. Биология, цитология, гистология, анатомия человека. Санкт-Петербург. Изд. «Союз». 2001

  2. С.Л.Кузнецов.,Н.Н.Мушкамбаров.,В.Л.Горячкина. Атлас по гистологии, цитологии и эмбриологии. «Медицинское информативное агентство». Москва. 2002 г.

Internet manbalari:

www.molbiol.ru www.referat.ru www.ziyonet.uz

fanning Testlari



Yüklə 1,99 Mb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2020
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə