Avtomatlantirish va boshqaruv



Yüklə 14,26 Mb.
səhifə119/127
tarix11.10.2023
ölçüsü14,26 Mb.
#130031
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   127
Avtomatlantirish va boshqaruv

ISHCHI DASTUR



1. Ўқув фанинннг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Республикамизнинг барча саноат корхоналарида технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқаришнинг рақамли тизимларидан фойдаланилади ва улардан самарали фойдаланиш ҳисобига унумдорлик ва иқтисодий самарага эришилади.
Шунинг учун хам рақамли бошқариш тизимларини ўрганишга алоҳида талаблар қўйилади. Ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш ва технологик жараёнларни бошқаришни осонлаштириш, замонавий ўлчаш воситалари ва котроллерларни қўллаб-қувватловчи тизимларнинг асосини рақамли тизимлар ташкил этиши сабабли "Рақамли бошқариш тизимлари" фани ишлаб чиқаришнинг ажралмас бўғини ҳисобланади.
Ушбу дастур саноат корхоналарида қўлланилаётган рақамли бошқариш тизимлари ва унинг ташкил этувчилари, уларнинг таснифи, тузилиши, ишлаш принциплари тўғрисидаги бўлимларни ўз ичига олган бўлиб, шунингдек унда фаннинг тарихи ва ривожланиш тенденцияси. истиқболи ҳамда республикамиздаги рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларини технологик жараёнларни бошқариш тизимлари истиқболига таъсири масалалари ҳам кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Рақамли бошқариш тизимлари фани асосий умумкасбий фанлардан бири ҳисобланиб, 6-семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш, таълим йуналиши ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий-илмий (математика, ахборот технологиялари, физика), умумкасбий (назоратнинг технологик асбоблари, компьютер тизимлари. бошқариш назарияси ва х.к.) фанларилан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб этади.


2. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларда технологик жараёнларни бошқаришнинг рақамли тизимлари асосини белгиловчи компонентлар: интерфейслар. рақамли датчиклар ва ижро механизмлари. рақамли ростлагичлар ва уларнинг параметрларини ҳисоблаш ишларини бажара олиш ва уларнинг оптимал қийматларини тўғри танлаш бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдан иборат.


Фаннинг вазифаси - уни ўрганувчиларга:
- технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштирилган рақамлибошқариш тизимлари ва уларга қўйилган талаб даражасидан келибчиқиб. рақамли ростлагичларни танлаш ва уларнинг технологик созланиш параметрларини:
- технологик жараёнлар учун рақамлибошқариш тизими компонентларини тўғри танлаш;
- рақамлибошқариш тизимларининг тавсифларини тадқиқ қилишни ўргатишдан иборат.
«Рақамлибошқариш тизимлари» фанини ўзлаштириш жараёнида талаба:
-технологик жараёнлар ва объектлар. бошқарувчи ЭҲМлар;
-детерминанланган ва тасодифий таъсирли бошқариш тизимлари;
- микропросессорли ва микроконтроллерли рақамлибошқариш тизимлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши:
-рақамлибошқариш тизимларига оид асосий назарий тушунча ва маълумотларни;
-Z ва W ўзгартиришлар ёрдамида рақамли тизимни тавсифлаш ва баён қилиш усулларини;
-ўзлуксиз сигналларни рақамли шаклга айлантиришни;
-сигналларни квантлаш билан боғлик хатоликларни таҳлил қилишни;
-ҳолатлар фазосида рақамли тизимларнинг моделларини қуриш принципларини;
-детерминанланган таъсирлар бўлганда рақамлибошқариш тизимларини синтезлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни ечишни;
-ПИД-ростлагичларнинг дифферсциал тенгламаларини дискет ҳолдаги кўринишини;
-дискрет бошқариш алгоритмларинибилиши ва улардан фойдалана олиши;
-рақамлибошқариш тизимларига оид математик аппарат асослари ва уларни қўллаган холда рақамли ростлагичларни ҳисоблаш;
-рақамлибошқариш тизимларининг синтезлаш кўникмаларига эга бўлиши;
-рақамлибошқариш тизимларида қўлланиладиган аналог-рақамли ва рақамли-аналогли ўзгартгич қурилмалари, датчиклар, ижро қурилмаларини рақамлибошқариш тизимлари масалаларини ечишга тадбиққилиш малакаларига эга бўлиши керак.



Yüklə 14,26 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   127




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin