25 mashg'ulot
Mavzu:
Avstraliya. .
I. Mashg'ulot maqsadi:
a) ta‟limiy:
O'quvchilarga mavzu boyicha ma'lumot berish _
b)
Tarbiyaviy
O'quvchilarda tabiatga hurmat hususiyatlarini shakllantirish
s) rivojlantiruvchi:
Geografik xaritalar bilan ishlash ko'nikmalarini rivojlantirish
II. O'tilgan mashg'ulot yuzasidan muloqot uyushtirish.
III.Yangi mavzu bayoni:
Австралия материгининг чекка нуқталари: - шимолда Йорк бурни 10
0
41‘ ш.к.
-
жанубда
Жануби-шарқий бурун 39
0
11‘ ж.к. - ғарбда Стип Пойнт бурни 113
0
05‘ шқ.у. - шарқда Байрон бурни
153
0
34‘ шқ.у.
Материк шимолдан жанубга 3200 км, ғарбдан шарққа 4100 км га чўзилган. Майдони
7631,5 минг км.кв. Денгиз сатҳидан ўртача баландлиги - 360 м. Энг баланд нуқтаси 2230 м
Косцюшко.
Материкнинг майдони 2/3 қисми - Ғарбий плато ва деярли
бутун Марказий пасттекислик
кембрийдан олдинги платформадан иборат. Платформанинг ғарбий қисми қадимги пойдевор
антеклизасидан иборат бўлиб, шу ерда энг қадимги кристалл жинслар ва камроқ протерозой ва
ѐшроқ чўкинди свиталари очилиб қолган. Платформанинг шарқий қисми қадимги пойдевор
синеклизасидир. Энг қадимги негиз шу ерда чўккан бўлиб, мезозой (асосан бўр), палеоген, неоген
денгиз ва кўл ѐтқизиқлари қатлами билан беркилган.
Австралия кембрийдан олдин хосил бўлган энг қадимги структуралар ва Тасмантисдаги герцин
тоғларининг шимоли ҳамда шарқий чеккалари Алъп геосинклинали билан ўралган.
Алъп геосинклиналида катта бурмалар неоген даврида хосил бўлган.
Янги Гвинея, Янги
Зелландия баланд тоғлари ва уларнинг орасидаги ороллари қад кўтарган.
Материкнинг ғарбий узилма чеккаси кўтарлган: Тасман Ерида ѐриқлар билан ўралган
Кимберли горст массиви ажралиб чиққан. Торенс кўлининг гребени Флиндерс-Лофти горст
тизмаларини ғарбий платонинг жануби- ғарбий чеккасидан ажратиб юборган.
Шарқда релъеф, шунингдек материк майдони ва қиѐфаси кўпроқ ўзгарган. Ёрилиш чизиқлари
бўйлаб Тасмантиснинг ғарбий чеккаси Тинч Океан тубига чўккан, сувга ботмай қолган каттагина
ғарбий қисми юқори кўтарилган, натижада Шарқий Австралия тоғлари хосил бўлган.
Dostları ilə paylaş: