O’zbеkiston Rеspublikasi Soqliqni Saqlash


Модернизациялашган намунавий фан дастурларини яратилиши



Yüklə 2,66 Mb.
səhifə15/23
tarix16.11.2018
ölçüsü2,66 Mb.
#82591
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23

Модернизациялашган намунавий фан дастурларини яратилиши

5. O’збекистон Республикаси Олий ва o’рта махсус таълим вазирлиги (Вазирлик)нинг кo’рсатмаси билан Модернизациялашган фан дастурлари таянч олий таълим муассасаларининг етакчилигида ҳамда масъулияти остида ягона шакл асосида яратилади.

6. Фан дастурлари вазирлик томонидан тасдиқланади ва рo’йхатга олинади.Уларнинг асли эталон шаклида вазирликда сақланади.

7. Тасдиқланган ва рo’йхатга олинган фан дастурлари ягона шаклга келтирилган ҳолда барча олий таълим муассасалари учун намунавий ҳисобланиб, улар асосида ҳар o’қув йили


бошланиши олдидан (ж.й. август ойи) ишчи фан дастури таянч ОТМ билан келишилган ҳолда қo’шимча ва
o’згартиришлар билан олий таълим муассасасининг Илмий кенгашида тасдиқланади.

8. Фан дастури титул варақасининг олди бетида ҳаракатдаги o’қув режага мувофиқ фаннинг тo’ла номи, шунингдек (Олий таълим йo’налишлари ва мутахассисликлари классификаторига мувофиқ) дастур мo’лжалланган таълим йo’налишларининг шифрлари ва номлари кo’рсатилади.

9. Фан дастури титул варақасининг орқа томонида муаллифлар ва тақризчилар тo’ғрисида маълумотлар кo’рсатилади (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, илмий даражаси ва унвони), фан дастурни тасдиққа тавсия этувчи илмий-услубий ва бошқа тузилмалар (тo’лиқ номи, баённома рақами ва санаси, таҳрири ва чоп этиш учун масъуллар) кo’рсатилади.

10. Фан дастурининг асосий қисмлари қуйидагилардан иборат:




  • кириш;

  • фаннинг мақсади ва вазифалари;

– фан бo’йича билим, кo’никма ва малакага қo’йиладиган талаблар;

– фаннинг o’қув режадаги бошқа фанлар билан o’заро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги;

– фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги o’рни;

–фанни o’қитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар;

– асосий қисм (маъруза);

– амалий, семинар ва лаборатория машғулотларнинг ҳажми, ташкил этиш бo’йича кo’рсатма ва тавсиялар;

– мустақил таълимнинг мазмуни;

– курс иши, лойиҳа , чизма-ҳисоблар ва улар бo’йича услубий кo’рсатмалар;

– информацион-услубий таъминоти;


  • асосий дарслик ва o’қув қo’лланмалар ҳамда қo’шимча адабиётлар рo’йхати.

11. Фаннинг мавзуий тақсимланиши жадвалда келтирилди.

Назарий машғулотлар модуларга бo’линиб берилади ва ҳар бир модул бo’йича талабалар қандай билим, кo’никма ва тажрибаларга эга бo’лиши зарурлиги келтирилади.

Амалий (лаборатория ишлари ва семинар) машғулотларида талабалар томонидан o’злаштирган назарий билимларини амалда қo’ллаш бo’йича кo’никмалар ҳосил бo’лади.

Лаборатория машғулотларида талабалар қурилма, мултимедия, стендлар ва шу кабиларда касбий тажрибага эга бo’лишлари ва o’рганилаётган объектни синаш (o’лчаш) методикасини o’злаштиради.




  1. Модернизациялашган намунавий фан дастурининг мазмуни

12. Фан дастурининг Кириш қисмида o’қитиладиган фаннинг долзарблиги, жамиятни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилишдаги аҳамияти ва o’рни очиб берилади.

13. Фаннинг мақсади ва вазифаларида o’қитишнинг асосий мақсади ва вазифалари, бошқа фанлар билан o’заро боғлиқлиги ҳамда o’қитиш турлари (маъруза, семинар, амалий ва лаборатория машғулотлари, o’қитишнинг интерактив услублари ва воситалари) кo’рсатилади.

14. Фан бo’йича талабаларнинг билими, кo’никма ва малакаларига қo’йиладиган талабларда ушбу фан бo’йича билим, кo’никма ва малакага эга бo’лиши ва унинг учун қo’йиладиган талаблар очиб берилади.

15. Фаннинг o’қув режадаги бошқа фанлар билан o’заро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлигини кo’рсатишда фаннинг қайси семестрларда o’қитилиши, дастурни амалга оширишда o’қув режада режалаштирилган гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий, математика ва табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанлари билан o’заро боғлиқлиги, услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги кo’рсатилади.

16. Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги o’рнини белгилашда фан қайси ишлаб чиқаришда, қайси мақсадларда қo’лланилади, фаннинг ишлаб чиқаришдаги o’рни, технологик жараён ва модернизациялашга эътибор бериб ҳамда аҳамияти кo’рсатилади.

17. Фанни o’қитишда замонавий ахборот технологияларни қo’ллашда фанни o’злаштириш учун омил бo’ладиган замонавий ахборот технологияларнинг аҳамияти ва o’рни очиб берилади. Жумладан, педагогик жараённи жадаллаштириш мақсадида ахборот технологияси ав техник воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи дидактик воситалардан кенг фойдаланилади.

18. Фанни o’қитишда замонавий педагогик технологияларни қo’ллашда таълим жараёнини оптималлаштириш учун омил бo’ладиган педагогик технологияларни қo’ллаш механизмлари кo’рсатилади.

Дарс жараёнида қo’лланиладиган педагогик амалиётга илмий асосланган педагогик технологиялар (“Фикрлар хужуми”, “Кластер” методи, “Бумеранг”, “Скоробей”, “Тарози”, “Елпиғич” технологияси ва бошқалар) танлаб олинади ва педагогик жараён натижалари холисона баҳоланади (тест усули, рейтинг тизими, талабанинг билим ва кo’никмаларини эгаллаш жараёнини назорат этиш). Педагогик технологиялар асосида яратилган фанга оид o’қув мажмуалар берилади.

19. Фаннинг назарий машғулотлари мавзулари (o’қув соатлари кo’рсатилган ҳолда) мантиқий кетма-кетликда келтирилади. Фан дастурлари республика иқтисодиёт тармоқларидаги ислоҳатларни,ишлаб чиқаришда тадбиқ этилаётган замонавий технологияларни, илм-фаннинг сo’нгги ютуқларини қамраб олиниши ҳамда ахборот-коммуникация технологияларга таянган бo’лиши зарур.

Ҳар бир мавзунинг моҳияти асосий тушунчалар ва тезислар орқали очиб берилади. Бунда мавзу бo’йича талабаларга ДТС асосида етказилиши зарур бo’лган билим ва кo’никмалар тo’ла қамраб олиниши керак.

Фаннинг назарий машғулотлари мазмунига қo’йиладиган талаб, мавзуларнинг долзарблиги, уларнинг иш берувчилар талабларига мослиги, мамлакатимизда бo’лаётган ижтимоий-сиёсий ва демократик o’згаришлар, иқтисодиётни эркинлаштириш, иқтисодий-ҳуқуқий ва бошқа соҳалардаги ислоҳатларнинг устувор масалаларини қамраб олиши ҳамда фан ва технологияларнинг сo’нгги ютуқлари эътиборга олиниши тавсия этилади.

20. Амалий машғулот o’қув жараёнининг асосий кo’ринишларидан бири ҳисобланиб, маърузаларни тo’лдирувчи шакли ҳисобланади. Амалий машғулотларда талабаларнинг мустақил иш ва таълимига эътибор берилади. Амалий машғулотларда маърузада олинган назарий билимларни амалиётда қo’лланишига эътибор берилади. Қатор фанлардан амалий машғулотлар талабаларни мазкур фанга бo’лган қизиқишини ва шу фан бo’йича илмий билимларни амалиётга тадбиқ этишга ёрдам беради. Шу билан бирга амалий машғулотларда талабаларнинг маънавий-ахлоқий тарбиялашдаги o’рни ва аҳамиятига эътибор қаратилади.

21. Семинар машғулотлари асосан o’қув режадаги гуманитар ва ижтимоий – иқтисодий фанлар блокидаги ҳамда математик ва табиий – илмий фанлар билокидан (экология), умумкасбий фанлар блокидан (педагогика психология) каби фанлардан o’тказилади. Семинар машғулотларида маърузада o’тилган мавзулар бo’йича тақдимотлар o’тказилади.

22. O’қув режадаги баъзи фанлардан лаборатория машғулотлари ташкил этилади. Лаборатория бo’йича кo’рсатма ва тавсиялар мавжуд бo’либ, улар бo’йича талабалар томонидан o’қитувчи раҳбарлигида тажриба характерига эга бo’лган мавзулар бo’йича мустақил иш олиб борилади. Якунланган ишлар бo’йича o’қитувчига ҳисобот топширилади.

Амалий, семинар ва лаборатория машғулотлари мавзуларининг сони фан дастурида келтирилган машғулотлар сонидан ошиб кетмаслиги ва ҳажмини соатларда белгиланиши тавсия этилади.

23. Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни очиб берилади. Мустақил таълимга мo’лжалланган топшириқлар (мавзулар), маърузалар мавзулари, амалий, семинар, лаборатория машғулотлари мавзулари ва курс ишлари, битирув малакавий ишларни бажаришга қаратилиши тавсия этилади.

24. Курс иши, лойиҳа ва чизма-ҳисоблар (мустақил ишлар) бo’йича услубий кo’рсатмаларда курс ишлари (лойиҳалари) o’қув режасида белгиланган бo’лса, курс ишлари (лойиҳалари)ни тайёрлаш услублари ва уларнинг намунавий мавзулари келтирилади.

Курс ишлари (лойиҳалари)нинг кенгайтирилган мавзулари ва уларни бажариш бo’йича услубий кo’рсатмалар педагоглар томонидан алоҳида услубий кo’рсатма кo’ринишда ишлаб чиқилади.

25. Фан дастурининг информацион-услубий таъминотида маъруза, амалий машғулот, семинар, лаборатория машғулотлари учун зарур асосий ва қo’шимча адабиётлар ҳамда таълимнинг замонавий методлари, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация (медиатаълим, амалий дастур пакетлари, электрон-дидактик материаллари) технологияларини қo’лланилиши назарда тутилади.

26. Фойдаланиладиган асосий дарслик ва o’қув қo’лланмалар ҳамда қo’шимча адабиётлар рo’йхатини келтиришда замонавий хорижий ва янги авлод адабиётлардан, Интернет, ZiyoNet, турли ахборот коммуникация ресурсларидан, ҳимоя қилинган диссертациялар, монография ҳамда бошқа o’қув, илмий ва услубий маълумотлар манбаларидан кенг фойдаланилади.

Фойдаланилган адабиётлар рo’йхати маълум бир тартиб асосида тузилади:



  1. O’збекистон Республикаси қонунлари

  2. O’збекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва рисолалари

  3. O’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

  4. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, кo’рсатмалар

  5. Даврий нашрларда чоп этилган китоблар, мақолалар

Манбалар библиографик қайдида қуйидагилар кo’рсатилади:

Муаллифнинг исми ва шарифи, китоб номи, чоп этилган манзили, нашриёт номи ва чоп этилган йили. Мақола журнал (газета) да чоп этилган бo’лса, журнал (газета) номи, тартиб рақами ва йили, бети келтирилади.


  1. Якуний қисм

28. Фан дастурларини модернизациялаш ҳамда фаннинг намунавий ва ишчи дастурини яратиш Тартибини o’згартириш, қo’шимчалар киритиш ва бекор қилиш Олий ва o’рта махсус таълим вазирлиги ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи олий ва o’рта махсус, касб-ҳунар таълимнинг o’қув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашда муҳокама этилади ва вазирилик буйруғи билан амалга оширилади.



27. Фан дастурининг матни А4 форматли қоғозда, Times New Roman шрифтида, 14 o’лчамда, чап томондан -30, пастдан -20, юқоридан -20, o’нг томондан -10 мм. o’лчамида ҳошияланади. Бетларни рақамлаш – пастда, марказда берилади.

Фаннинг мавзуий тақсимланиши


т/р

Мавзуларнинг

номи

Жами ажратил-ган соат

Аудитория машғулотлари (соат)

Мустақил таълим

(соат)

маъруза


семинар

лаборатория

1

2

3

4

5

6

7

1.



















2.



















3.



















4.



















5.



















6.



















7.



















8.



















9.



















10.



















11.



















12.



















13.



















14.



















15.



















16.



















17.



















18.



















19.



















20.



















21.



















22.



















23.



















Жами:


















Намуна
O’ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА O’РТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ





Рo’йхатга олинди
____________рақами
2010 йил “_” ______




Вазирликнинг 2010_ йил “____” _________даги “____”-сонли буйруғи билан тасдиқланган

_____________________________________________________

(фаннинг номи)
ФАН ДАСТУРИ

Билим соҳаси: ________________________________________________


Таълим соҳаси: ________________________________________________
Таълим йo’налиши (мутахассислик) _______________________________

Тошкент – 2010



Фан дастурининг шакли Олий ва o’рта махсус, касб-ҳунар таълими o’налишлари бo’йича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2010 йил “___”________даги “____”.-сон мажлис баёни билан маъқулланган.

Фан дастури __________________________________ да ишлаб

(таянч ОТМ номи)

чиқилди ва турдош олий таълим муассасалари билан келишилди (келишув Баёни ....)



Тузувчилар:

___________________________________________________________

(Ф.И.Ш. лавозими, илмий даражаси ва унвони)
___________________________________________________________

(Ф.И.Ш. лавозими, илмий даражаси ва унвони)




Тақризчилар:

________________________________________________________________ (Турдош ОТМлар)

(Ф.И.Ш. лавозими, илмий даражаси ва унвони)
_________________________________________ ____________________ (Кадрлар буюртмачилари)

(Ф.И.Ш. лавозими, илмий даражаси ва унвони)


Фан дастури ___________________________________________

(ОТМ номи)

Илмий-методик кенгашида тавсия қилинган (2010_ йил “___” _________даги “___” -сонли баённома).

Фан дастурининг ягона шакли O’збекистон Республикаси Олий ва o’рта махсус таълим вазирлиги ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Олий ва o’рта махсус, касб-ҳунар таълимнинг o’қув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2010 йил 5 майдаги умумий йиғилишида муҳокама этилган ва маққулланган (МКнинг 05.05.2010 йилдаги №1-сонли баёни)

Фан дастурининг намунаси

Модернизация қилинган фан дастурининг шакли

Ушбу модернизация қилинган фан дастурининг намунаси Вазирликнинг 2008 йил 30 майдаги “Фан дастурларини модернизация қилишни ташкил этиш тo’ғрисида”ги 160-сонли буйруғида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, “Фанларнинг o’қув дастурларини модернизация қилиш бo’йича йo’риқнома” ва “Фанлар бo’йича o’қув дастурларини яратиш тартиби”асосида ишлаб чиқилган.



Умумий қоидалар
Фан дастури меъёрий-услубий ҳужжат бo’либ, муайян фан бo’йича Давлат таълим стандартларида бакалавр (магистр)нинг билим, кo’никма ва малакаларига қo’йилган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади ва меҳнат бозори талаблари, эҳтиёжларига жавоб берувчи ва рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш сифатини таъминлайди.

Фан дастурлари таянч олий таълим муассасаларининг


етакчилигида ҳамда масъулияти остида яратилади.

Фан дастурлари вазирликнинг буйруғи билан тасдиқланади ва рo’йҳатга олинади. Уларнинг оригиналлари эталон шаклида вазирликда


сақланади.

Тасдиқланган ва рo’йхатга олинган фан дастурлари барча олий таълим


муассасалари учун намунавий ҳисобланиб, улар асосида ҳар o’қув йили
бошланиши олдидан (ж.й. август ойи) ишчи фан дастури қo’шимча ва
o’згартиришлар билан олий таълим муассасасининг Илмий кенгашида тасдиқланади.

Фан дастури титул варақасининг олди бетида (1-илова) ҳаракатдаги o’қув режага мувофиқ фаннинг тo’ла номи, шунингдек (Олий таълим йo’налишлари ва мутахассисликлари классификаторига мувофиқ) дастур мo’лжалланган таълим йo’налишларининг шифрлари ва номлари кo’рсатилади.

Фан дастури титул варақасининг орқа томонида (2-илова) муаллифлар ва тақризчилар тo’ғрисида маълумотлар кo’рсатилади (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, илмий даражаси ва унвони), фан дастурни тасдиққа тавсия этувчи илмий-услубий ва бошқа тузилмалар (тo’лиқ номи, баённома рақами ва санаси), таҳрири ва чоп этиш учун масъуллар кo’рсатилади.

Фан дастурининг асосий қисмлари (3-илова) қуйидагилардан иборат:




  • кириш;

  • фаннинг мақсади ва вазифалари;

– фан бo’йича билим, кo’никма ва малакага қo’йиладиган талаблар;

– фаннинг o’қув режадаги бошқа фанлар билан o’заро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги;

– фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги o’рни;

–фанни o’қитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар;

– асосий қисм (маъруза);

– амалий, семинар ва лаборатория машғулотларнинг ҳажми, ташкил этиш бo’йича кo’рсатма ва тавсиялар;

– мустақил таълимнинг шакли ва мазмуни;

– курс иши, лойиҳа , чизма-ҳисоблар ва улар бo’йича услубий кo’рсатмалар;

– информацион-услубий таъминоти;


  • асосий дарслик ва o’қув қo’лланмалар ҳамда қo’шимча адабиётлар рo’йхати.

Фан дастурининг ҳажми o’қув режаларга киритилган муайян фан учун ажратилган энг кo’п вақт бюджетига мослаб, камида 10 соатлик материал учун камида бир бетлик мазмун берилади.

1-Илова


Намуна
O’ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА O’РТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ





Рo’йхатга олинди
____________рақами
2010 йил “_” ______




Вазирликнинг 2010_ йил “____” _________даги “____”-сонли буйруғи билан тасдиқланган

_____________________________________________________

(фаннинг номи)


Yüklə 2,66 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin