Reja: Madaniyatning mohiyatini bilish «Sivilizatsiya» atamasi va madaniyat



Yüklə 356,55 Kb.
səhifə33/62
tarix31.12.2021
ölçüsü356,55 Kb.
#113393
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   62
1-semestrda o’tiladigan mavzular ro’yhati

Мулоқотнинг коммуникатив томони

Биргаликдаги фаолият давомида одамлар турли фикрлар, ўй-хаёллар, ҳис кечинмалар билан ўртоқлашадилар. Бунда ўй-фикрлар, ҳис-кечин-маларни ахборот сифатида, коммуникацияни эса ахборот алмашинуви сифатида талқин этиш мумкин. Аммо шуни эътиборга олиш керакки инсонлараро коммуникация шунчаки ахборот алмашинувидан иборат эмас. Чунки мулоқот жараёнида ахборот нафақат узатилади, балки шакллан-тирилади, аниқлаштирилади, ривожлантирилади. Демак, инсон мулоқотни шунчаки ахборот алмашинувидан иборат жараён деб ҳисоблаши мумкин эмас. Зеро, биринчидан мулоқот жараёнида ахборот бир томондан иккинчи томонга шунчаки ҳаракатланмайди, балки фаол алмашинади (коммуникатив жараён иштирокчилари бирбирига ахборот юбораётганда бир-бирининг мотивлари, мақсадлари, установкалари ва бошқаларни таҳлил қиладилар); иккинчидан мулоқот жараёнида ахборот алмаша туриб кишилар белгилар орқали бир-бирига таъсир этиши мумкин (инсонлараро ахборот алмашинувида, албатта суҳбатдош хулқ-атворига муайян таъсир ўтказилади); учинчидан мулоқот жараёнида коммуникатор (ахборот юборётган одам) ва реципиент (ахборотни қабул қилаётган одам) бир хил кодлаштириш тизимига эга бўлиши керак, тўртинчидан мулоқот жараёнида фақат инсонлараро коммуникацияга хос тўсиқлар вужудга келиши мумкин.

Коммуникатив жараёнда қўлланиладиган бир неча белгилар тизими мавжуд. Улар вербал коммуникация (нутқ орқали) ва новербал (нутқ билан боғлиқ бўлмайдиган белгилар орқали) коммуникациядир.


Yüklə 356,55 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   62




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin