XORIJ PSIXOLOGIYASIDA MOTIVATSIYA VA MOTIV MUAMMOSI
Режа:
Мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни
Хориж психологиясида ўқиш мотивларининг назарий таҳлили
Мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни
Гарчанд психологик адабиётларда айниқса ёш ва педагогик психологияга оид манбаларда мотив ва мотивация масаласи кўп бора кўтарилган бўлса-да, батафсил ёритилмаган. Масалан, айрим психологлар мактабгача ёшда айрим тарқоқ ситуацион майллар маълум мотивлар тизимларига айланиб боришини қайд этадилар. Бироқ бу фикр атрофлича чуқурроқ ўрганилмаган. Шунга мувофиқ адабиётларда психологлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида мотив ва мотивация тушунчаси турлича талқин қилинган.
Энг кенг тарқалган таърифларга кўра, мотив – бу кишини фаолиятга ундовчи куч, сабаб ёки эҳтиёжлар йиғиндисидан иборатдир.
Мотив тушунчасига олимлар томонидан қуйидагича таъриф берилади:
А.Маслоунинг фикрича, мотив бу эҳтиёжлар йиғиндисидир.
С.Л.Рубинштейннинг таъкидлашича, мотив бу эҳтиёжнинг ҳис қилиниши ва қондирилиши.
С.Л Рубинштейн. «Мотивация – бу психика орқали амалга ошувчи детерминациядир».
А.Н.Леонтьев – мотивни инсон фаолиятига йўналган аниқ эҳтиёжлар ва уни қўзғатадиган воқелик деб ҳисоблайди.
Dostları ilə paylaş: |