Tarjima nazariyasi


Факультет кенгаши раиси: __________ М. А. Абдувалиев



Yüklə 0,75 Mb.
səhifə16/39
tarix03.06.2023
ölçüsü0,75 Mb.
#127742
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39
Факультет кенгаши раиси: __________ М. А. Абдувалиев


Келишилди:
Ўқув услубий бошқарма бошлиғи: __________ Р. Муллажонов
КИРИШ
Таржима назарияси таржимашунослик ва тилларнинг қиёсий таҳлили долзарб муаммоларини, асосий йўналишларининг назарий асосларини ўргатишга йўналтирилган фандир.
Мазкур дастур замонавий тилшуносликнинг назарий ва амалий аҳамиятга молик аспектларини яхлит тизим сифатида ўрганишга ундайди. Қиёсланаётган тилларниниг фарқли ва ўхшаш хусусиятларини ўзида акс эттирган кўникмалар таржима назарияси ва амалиётида катта аҳамият касб этади. Қиёсий тилшунослик ва таржима назарияси соҳасида эгалланган билимлар ўқув жараёнида тилнинг амалий кўникмаларини мукаммаллаштиришга асос бўлади.
Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
Фанни ўқитишдан асосий мақсад талабаларни таржима назариясининг назарий аспектлари ва амалий билимлари билан таништириш.
Фаннинг вазифалари:
- Тилшунослик тизимида таржима назариясини аҳамияти ва ўрнини аниқлаш;
- Таржима назариясининг назарий асослари билан танишиш;
- Қиёсий чоғиштирма ва таржима методлари назариясининг асосларини ўрганиш.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
“Таржима назарияси” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- таржиманинг лексик, грамматик ва стилистик муаммолари тўғрисида назарий билимларга эга бўлиш, ҳамда уларга ижодий ечим топа олишни;
- информатив ахборотларни таржима қилиш усулларини;
- асл нусха ва таржима матнини лингвистик таҳлил қилиш усулларини;
- таржимада қўлланиладиган асосий методларни билиши керак.
Шу билан бир қаторда бакалавр:
- муайян назарий масалаларга оид фикрларни баён этиш, мавжуд фикрларга нисбатан танқидий муносабатини асослай олиш, тиллараро изоморф ва алломорф хусусиятларни таҳлил қила олиш;
- маърузалар давомида олинган назарий билимларни амалиётда қўллай олиш;
- таржимашунослик соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;
- таржима жараёнида асл матннинг шакли, мазмуни ва ғоясини сақлаш, бадиий, сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-ҳуқуқий, илмий-оммабоп ва расмий характердаги матнларни чет тилидан она тилига ва она тилидан чет тилига таржима қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак.



Yüklə 0,75 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin