Internet saytlari 1. www.economics.ru 2. www.norma.uz 3. www.uza.uz 4. www.mehnat.uz 5. www.Lex.uz 6. www.ziyonet.uz 3-mavzu. Asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar hisobi 1-amaliy mashg‘ulot «Асосий воситалар - бу узоқ (бир йилдан кўп) давр ичида моддий ишлаб чиқариш соҳасида, ноишлаб чиқариш соҳасида, шунингдек ижарага беришда фойдаланиладиган моддий активлардир».
Асосий воситалар ҳисобини тўғри ташкил этиш мақсадида уларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
турлари бўйича;
тайинланиши бўйича;
тармоқлар бўйича;
фойдаланиш даражаси бўйича;
мансублиги бўйича.
1. Асосий воситалар турлари бўйича қуйидагиларга бўлинади:
1.Ер 2. Ерни ободонлаштириш 3.Бинолар 4.Иншоотлар 5.Узатувчи мосламалар 6.Машина ва асбоб-ускуналар 7.Транспорт воситалари 8.Инструментлар 9.Ишлаб чиқариш инвентарлари ва ашёлари 10.Хўжалик инвентарлари 11.Иш ва маҳсулдор хайвонлар 12.Кўп йиллик ўсимликлар 13.Ер ҳолатини яхшилаш бўйича капитал сарфлар (иншоотлардан ташқари) 14.Бошқа асосий воситалар
2. Тайинланишига қараб- асосий воситалар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришга бўлинади.
3. Тармоқлар бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади: саноат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, транспорт, алоқа, қурилиш, савдо ва умумовқатланиш, ахборот-ҳисоблаш хизматлари, тураржой-коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот, маориф, маданият ва бошқалар.
4. Фойдаланиш даражасига қараб асосий воситалар қуйидагиларга бўлинади: заҳирадаги, фойдаланишдаги, консервациядаги ва ижарадаги.
5. Мансублиги бўйича асосий воситалар ўзига тегишли ва ижарага олинган бўлади.
Асосий воситалар беш хил баҳоланади:
Дастлабки қиймати мазкур корхонада объектни фойдаланишга топшириш вақтида аниқланади.
Тиклаш қиймати деб- асосий воситаларни қайта ишлаб чиқариш қиймати тушунилади, яъни қайтадан баҳолаш вақтига бўлган амалдаги баҳода инвентар объектларини сотиб олиш ёки қуриш.
Тугатиш қиймати - асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати охирида тугатилиши натижасида тугатиш билан боғлиқ бўлган кутилаётган харажатларни чиқариб ташлагандан сўнг олинадиган активларнинг тахминий қиймати.
Қолдиқ қиймати -уларнинг дастлабки қийматидан эскириш қийматини олиб ташлаш йўли билан топилади, яъни дастлабки қиймати билан эскириш қиймати орасидаги фарқ.
Эскириш суммаси – активдан кейинчалик фойдаланиш ҳисобига қоплашни кутаётган сумма тушунилади.