кертик жойлар, чокнинг текис бостирилмагани, чок ўлчами ва бош-
қалар) аниқланади.
5. Рентген ёки гамма нурлар ёрдамида кузатиш. Бу усул билан масъ-
улиятли пайванд бирикмалар чокининг сифати кузатилади. Мазкур
синаш рентген ёки гамма нурлари чокнинг зич ерига нисбатан дарз,
ғовакларда турли тезликда ўтишига асосланган.
233-расмда рентген ва гамма нурлари ёрдамида кузатиш схемаси
келтирилган. Ҳосил қилинган чокнинг орқа томонига фотоплёнкали
кассета 4 қўйилиб, олд томонидан трубка 1 орқали рентген нурлари 2
юборилади. Кейин бу плёнка махсус реактивда ишланганда нуқсонли
жойлари қорайиб кўринади. Айниқса, газ ва нефть магистрал қувур-
лари чокларини кузатишда гамма нурлари (радиоактив кобальт-60)
ҳосил қилувчи енгил ва арзон аппаратлар қўл келади.
Радиоактив элемент 1 махсус қўрғошин ғилофли ампулага жой-
ланган бўлиб, гамма нурлари синалувчи чокка йўналтирилади (233-
расм, б). Рентген усулидаги каби плёнкага туширилган чоклардаги
ғоваклар, дарзлар, уларнинг шакли ва ўлчамлари аниқланади. Радио-
актив изотоплар билан иш олиб бораётган ходимларнинг хавфсизли-
гини таъминлаш учун масофадан бошқариладиган қўрғошин контей-
нерлар қўлланилади. Улардаги ампула радиограф учун хавфсиз бўлган
масофадан бошқарилади.
Кран аравачаси рамасини йиғиш ва пайвандлаш технологик жараёнини сифатини кузатиш, тайёрланадиган буюмни пайванд чокларини юқори сифатини таъминлаш, хамда конструкцияни юқори қийматли кучланишга қарши ишлашини таъминлаш мақсадида ташқи кўриш, рентген дефектоскопия сифат назорати усуллари танланди.
ХУЛОСА
1. Кран аравачаси рамасини юқори сифатли тайёрлаш учун йиғиш ва пайвандлашни намунавий технологик жараёни ишлаб чиқилди.
2. Берилган материаллар ва буюм чизмаси асосида юк аравасини пайвандлаш усули танланди.
3. Пайвандлаш режимига биноан юк аравасини пайвандлаш жихози ва ускуналари танланди
4. кран араваси рамасини йиғиш ва пайвандлаш учун мослама ва қурилмалар танланди
5.Буюм конструкциясига асосан сифат назорати (ташқи кўриш, рентген дефектоскопия) танланди.
ИШЛАТИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Абдуллаев М.А., Дуняшин Н.С., Эрматов З.Д. Конспект лекций по дисциплине «Производство сварных конструкций». Часть I. - Т.:ТГТУ, 2008 – 149с
2. Абдуллаев М.А., Дуняшин Н.С., Эрматов З.Д. Конспект лекций по дисциплине «Производство сварных конструкций». Часть II. - Т.:ТГТУ, 2008 – 152с
3. Xudoyqulov, S.S. Xudoyorov. «Payvand konstruksiyalarini ishlab chiqarish» “Texnologik mashina va jihozlar” yo‘nalishi uchun ma’ruzalar matni N.Z. ToshDTU. Toshkent. 2014y. 152 b.
4. Абралов М.А., Абралов М.М. Пайвандлаш иши асослари. – Тошкент: Талкин, 2004.- 120 б.
5. Abralov M.A., Dunyashin N.S., Abralov M.M., Ermatov Z.D. Eritib payvandlash texnologiyasi va jihozlari – T.: Voris, 2007. - 416b
6. Куркин С.А., Николаев Г.А. Сварные конструкции. Технология изготовления, механизация, автоматизация и контроль качества в сварочном производстве: Учебник для ВУЗов – М.: Высшая школа, 1991 – 398с
7. Мирбобоев В.А. Конструкцион материаллар технологияси – Дарслик.- Т. Ўзбекистон, 2004 – 543б.
8. Козулин М.Г. Технология электрошлаковой сварки в машиностроении: Учебное пособие. Тольятти: ТолПИ, 1994. – 202 с.
9. Винокуров В.А., Куркин С.А., Николаев Г.А. Сварные конструкции. Механика разрушения и критерии работоспособности. – М.: Машиностроение, 1996. – 196с.
10. Маслов Б.Г., Выборнов А.П. Производство сварных конструкций. – М. Академия, 2014. 180с.
11. Овчинников В.В. Оборудование, механизация и автоматизация сварочных процессов. М. Академия, 2014. 225с.
www.svarka.ru
www. promsvarka.com
www.svarka.susu.ac.ru
www.svarka.perm.ru
www.paton.kiev.ua
www. welder.ru
Dostları ilə paylaş: |