синаб кўрилади. Пайвандчилар қўшимча махсус тайёргарликни ўтганидан кейин малака комиссияси олдида назарий ва амалий синовдан ўтадилар. Пайвандчи амалий синовдан ўтишида малака комиссияси белгилаган миқдордаги тегишли назорат пайванд намуналарини пайвандлаши лозим. Пайвандчиларни синаб кўришда ишлатиладиган хамма ашёлар (асосий металл, электродлар, пайвандлаш сими, флюслар, ҳимоя газлари ва бошқалар) ГОСТ талабларига ёки техник шартларга жавоб бериши керак. Текшириб кўрилмаган ёки бракка чиқарилган ашёлар, шунингдек бузуқ ускуналар билан синов ўтказишга йўл қўйилмайди. Қўшимча махсус тайёргарлик программаси ҳажмида назарий билимларни қониқарли билган ва назорат пайванд бирикмаларни «Пайванд бирикмаларни назорат қилиш бўйича қоидалар ва ишлаб чиқариш иннструкциялари» бўйича барча талабларни қаноатлантирадиган даражада бажарган пайвандчилар синовдан ўтган ҳисобланади ва муайян турдаги пайвандлаш ишларини бажариш ҳуқуқини олади. Ҳар бир пайвандчини назарий ва амалий синов натижалари ҳамда малака комиссиясининг уни муайян турдаги пайвандлаш ишларини бажаришга қуйиш ҳақидаги қарори тегишли протоколга ҳамда «Пайвандчи гувоҳномаси»га ёзиб қўйилади. Жараёнлар бўйича текширишга қўйидагилар киради: a) деталларни пайвандлашга тайёрлашни, пайвандлаш режимини ва чокларнинг тўғри жойлаштирилишини текшириш; б) пайвандлаш жараёнида ускуналар ҳолатини, қўшимча ашёлар ҳамда назорат-ўлчаш асбоблари сифатини ва мос келишини текшириш. Тайёр пайванд бирикмаларни текшириш термик ишлов беришдан кейин (агарда у технологик жараён талабларида кўзда тутилган бўлса) бажарилади. Пайванд бирикмаларни назорат қилиш усуллари асосий икки гурухга бўлинади: бузмасдан назорат қилиш ва бузиб назорат қилиш.