ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси: ________________________________________________
Таълим соҳаси: ________________________________________________
Таълим йo’налиши (мутахассислиги) _______________________________
Тошкент – 2010
2-Илова
Фаннинг дастурининг шакли Олий ва o’рта махсус, касб-ҳунар таълими йo’налишлари бo’йича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2010 йил “___”________даги “____”.-сон мажлис баёни билан маъқулланган.
Фан дастури __________________________________ да ишлаб
(таянч ОТМ номи)
чиқилди ва турдош олий таълим муассасалари билан келишилди (келишув Баёни ....)
Тузувчилар:
___________________________________________________________
(Ф.И.Ш. лавозими, илмий даражаси ва унвони)
___________________________________________________________
(Ф.И.Ш. лавозими, илмий даражаси ва унвони)
Тақризчилар:
________________________________________________(Турдош ОТМ)
(Ф.И.Ш. лавозими, илмий даражаси ва унвони)
_________________________________________(Кадрлар буюртмачиси)
(Ф.И.Ш. лавозими, илмий даражаси ва унвони)
Фан дастури ___________________________________________
(ОТМ номи)
Илмий-методик кенгашида тавсия қилинган (2010_ йил “___” _________даги “___” -сонли баённома).
3-илова
Фан дастурининг асосий қисмлари
Кириш
Киришда o’қитиладиган фаннинг долзарблиги, жамиятни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилишдаги аҳамияти ва o’рни очиб берилади.
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фаннинг мақсади ва вазифаларида o’қитишнинг асосий мақсади ва вазифалари, бошқа фанлар билан o’заро боғлиқлиги ҳамда o’қитиш турлари (маъруза, семинар, амалий ва лаборатория машғулотлари, o’қитишнинг интерактив услублари ва воситалари) кo’рсатилади.
Фан бo’йича талабаларнинг билими, кo’никма ва малакаларига қo’йиладиган талаблар
Фан бo’йича талабаларнинг билими, кo’никма ва малакаларига қo’йиладиган талабларда ушбу фан бo’йича билим, кo’никма ва малакага эга бo’лиши ва унинг учун қo’йиладиган талаблар очиб берилади.
Фаннинг o’қув режадаги бошқа фанлар билан o’заро боғлиқлиги, услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги
Фаннинг o’қув режадаги бошқа фанлар билан o’заро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлигини кo’рсатишда фаннинг қайси семестрларда o’қитилиши, дастурни амалга оширишда o’қув режада режалаштирилган гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий, математика ва табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанлари билан o’заро боғлиқлиги, услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги кo’рсатилади.
Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги o’рни
Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги o’рнини белгилашда фан қайси ишлаб чиқаришда, қайси мақсадларда қo’лланилади, фаннинг ишлаб чиқаришдаги o’рни, технологик жараён ва модернизациялашга эътибор бериб ҳамда аҳамияти кo’рсатилади.
Фанни o’қитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Фанни o’қитишда замонавий ахборот технологияларни қo’ллашда фанни o’злаштириш учун омил бo’ладиган замонавий ахборот технологияларнинг аҳамияти ва o’рни очиб берилади. Жумладан, педагогик жараённи жадаллаштириш мақсадида ахборот технологияси ав техник воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи дидактик воситалардан кенг фойдаланиш зарур. O’қув жараёни учун зарур моддий-техник базани яратиш лозим.
Фанни o’қитишда замонавий педагогик технологияларни қo’ллашда таълим жараёнини оптималлаштириш учун омил бo’ладиган педагогик технологияларни қo’ллаш механизмлари кo’рсатилади. Дарс жараёнида қo’лланиладиган педагогик амалиётга илмий асосланган педагогик технологиялардан (“Фикрлар хужуми”, “Кластер” методи, “Бумеранг”, “Скоробей”, “Тарози”, “Елпиғич” технологияси ва бошқалар) танлаб олиш имкониятидан фойдаланиш керак. Бундан ташқари педагогик жараён натижаларини холисона баҳолаш (Тест усули, рейтинг тизими, талабанинг билим ва кo’никмаларини эгаллаш жараёнини назорат этиш) мақсадга мувофиқ
Педагогик технологиялар асосида яратилган фанга оид o’қув мажмуалар берилади.
Фаннинг мавзуий тақсимланиши
жадвал
т/р
|
Мавзуларнинг
номи
|
ажратил-ган соат
|
Аудитория машғулотлари (соат)
|
Мустақил таълим
(соат)
|
маъруза
|
семинар
|
лаборатория
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
1.
|
|
|
|
|
|
|
2.
|
|
|
|
|
|
|
3.
|
|
|
|
|
|
|
4.
|
|
|
|
|
|
|
5.
|
|
|
|
|
|
|
6.
|
|
|
|
|
|
|
7.
|
|
|
|
|
|
|
8.
|
|
|
|
|
|
|
9.
|
|
|
|
|
|
|
10.
|
|
|
|
|
|
|
11.
|
|
|
|
|
|
|
12.
|
|
|
|
|
|
|
13.
|
|
|
|
|
|
|
14.
|
|
|
|
|
|
|
15.
|
|
|
|
|
|
|
16.
|
|
|
|
|
|
|
17.
|
|
|
|
|
|
|
18.
|
|
|
|
|
|
|
19.
|
|
|
|
|
|
|
20.
|
|
|
|
|
|
|
21.
|
|
|
|
|
|
|
22.
|
|
|
|
|
|
|
23.
|
|
|
|
|
|
|
Жами:
|
|
|
|
|
|
Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Фаннинг назарий машғулотлари мавзулари (o’қув соатлари кo’рсатилган ҳолда) мантиқий кетма-кетликда келтирилади. Фан дастурлари республика иқтисодиёт тармоқларидаги ислоҳатларни,ишлаб чиқаришда тадбиқ этилаётган замонавий технологияларни, илм-фаннинг сo’нгги ютуқларини қамраб олиниши ҳамда ахборот-коммуникация технологияларга таянган бo’лиши зарур.
Ҳар бир мавзунинг моҳияти асосий тушунчалар ва тезислар орқали очиб берилади. Бунда мавзу бo’йича талабаларга ДТС асосида етказилиши зарур бo’лган билим ва кo’никмалар тo’ла қамраб олиниши керак.
Фаннинг назарий машғулотлари мазмунига қo’йиладиган талаб, мавзуларнинг долзарблиги, уларнинг иш берувчилар талабларига мослиги, мамлакатимизда бo’лаётган ижтимоий-сиёсий ва демократик o’згаришлар, иқтисодиётни эркинлаштириш, иқтисодий-ҳуқуқий ва бошқа соҳалардаги ислоҳатларнинг устувор масалаларини қамраб олиши ҳамда фан ва технологияларнинг сo’нгги ютуқлари эътиборга олиниши тавсия этилади.
Амалий, семинар ва лаборатория машғулотларини ташкил этиш бo’йича кo’рсатма ва тавсиялар
Амалий машғулот o’қув жараёнининг асосий кo’ринишларидан бири ҳисобланиб, маърузаларни тo’лдирувчи шакли ҳисобланади. Амалий машғулотларда талабаларнинг мустақил иш ва таълимига эътибор берилади. Амалий машғулотларда маърузада олинган назарий билимларни амалиётда қo’лланишига эътибор берилади. Қатор фанлардан амалий машғулотлар талабаларни мазкур фанга бo’лган қизиқишини ва шу фан бo’йича илмий билимларни амалиётга тадбиқ этишга ёрдам беради. Шу билан бирга амалий машғулотлар талабаларнинг маънавий-ахлоқий тарбиялашда муҳим роль o’йнайди.
Семинар машғулотлари асосан o’қув режадаги гуманитар ва ижтимоий – иқтисодий фанлар блокидаги ҳамда математик ва табиий – илмий фанлар билокидан (экология), умумкасбий фанлар блокидан (педагогика психология) каби фанлардан o’тказилади. Семинар машғулотларида маърузада o’тилган мавзулар бo’йича тақдимотлар o’тказилади.
O’қув режадаги баъзи фанлардан лаборатория машғулотлари ташкил этилади. Лаборатория бo’йича кo’рсатма ва тавсиялар мавжуд бo’либ, улар бo’йича талабалар томонидан o’қитувчи раҳбарлигида тажриба характерига эга бo’лган мавзулар бo’йича мустақил иш олиб борилади. Якунланган ишлар бo’йича o’қитувчига ҳисобот топширилади.
Амалий, семинар ва лаборатория машғулотлари мавзуларининг сони фан дастурида келтирилган машғулотлар сонидан ошиб кетмаслиги ва ҳажмини соатларда белгиланиши тавсия этилади.
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни очиб берилади. Мустақил таълимга мo’лжалланган топшириқлар (мавзулар), маърузалар мавзулари, амалий, семинар, лаборатория машғулотлари мавзулари ва курс ишлари, битирув малакавий ишларни бажаришга қаратилиши тавсия этилади.
Курс иши, лойиҳа ва чизма-ҳисоблар бo’йича услубий кo’рсатмалар
Курс иши, лойиҳа ва чизма-ҳисоблар (мустақил ишлар) бo’йича услубий кo’рсатмаларда курс ишлари (лойиҳалари) o’қув режасида белгиланган бo’лса, курс ишлари (лойиҳалари)ни тайёрлаш услублари ва уларнинг намунавий мавзулари келтирилади.
Курс ишлари (лойиҳалари)нинг кенгайтирилган мавзулари ва уларни бажариш бo’йича услубий кo’рсатмалар педагоглар томонидан алоҳида услубий кo’рсатма кo’ринишда ишлаб чиқилиши тавсия этилади.
Фан дастурнинг информацион-услубий таъминоти
Фан дастурининг информацион-услубий таъминотида маъруза, амалий машғулот, семинар, лаборатория машғулотлари учун зарур асосий ва қo’шимча адабиётлар ҳамда таълимнинг замонавий методлари, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация (медиатаълим, амалий дастур пакетлари, электрон-дидактик материаллари) технологияларини қo’лланилиши назарда тутилади.
Фойдаланиладиган асосий дарслик ва o’қув қo’лланмалар, электрон таълим ресурслари ҳамда қo’шимча адабиётлар рo’йхати
Фойдаланиладиган асосий дарслик ва o’қув қo’лланмалар ҳамда қo’шимча адабиётлар рo’йхатини келтиришда замонавий хорижий ва янги авлод адабиётлардан, Интернет, ZiyoNet, турли ахборот коммуникация ресурсларидан, ҳимоя қилинган диссертациялар, монография ҳамда бошқа o’қув, илмий ва услубий маълумотлар манбаларидан кенг фойдаланиш тавсия этилади.
Бунда фойдаланилган адабиётлар рo’йхати маълум бир тартиб асосида тузилади:
-
O’збекистон Республикаси қонунлари
-
O’збекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва рисолалари
-
O’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
-
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, кo’рсатмалар
-
Даврий нашрларда чоп этилган китоблар, мақолалар
Манбалар библиографик қайдида қуйидагилар кo’рсатилади:
Муаллифнинг исми ва шарифи, китоб номи, чоп этилган манзили, нашриёт номи ва чоп этилган йили. Мақола журнал (газета) да чоп этилган бo’лса, журнал (газета) номи, тартиб рақами ва йили, бети келтирилади.
3-amaliy mashg’ulot. Mahsus fanlarni o’qitish mazmuni; mahsus fanlarni o’qitish mazmunini belgilab beruvchi meyoriy xujjatlar, mahsus fanlarni o’qitish metod va vositalari
Ishdan maqsad: mahsus fanlarni o’qitish mazmuni, mahsus fanlarni o’qitish mazmunini belgilab beruvchi meyoriy xujjatlar, mahsus fanlarni o’qitish metod va vositalarini o’zlashtirish.
Amaliy mashg’ulotining tashkiliy tuzilishi va xronometraji
-
Talabalarning davomati va darsga tayorlanish darajasini
aniqlash - 30 daqiqa
-
O’qituvchi tomonidan mavzu bo’yicha bajariladigan
ishlarni tushuntirish - 10 daqiqa
-
Mashg’ulotda talabalarning mustaqil shug’ullanishi - 100 daqiqa
-
Bajarilgan amaliy ishlarining natijalarining nazorati - dars davomida
-
Mazkur mavzu bo’yicha talabalarning o’zlashtirish
darajasini yakuniy nazoratdan o’tkazish - 5 daqiqa
-
Keyingi amaiy mashg’uloti uchun uyga vazifa - 5 daqiqa
Mustaqil tayyorlash uchun savollar
-
Bilim manbalariga ko’ra metodlar necha guruhga
bo’linadi?
-
Kuruyukluyum deb nimaga aytiladi?
-
Axborotni uzatish, tasvirlash nuqtayi nazaridan
texnik vositalar qanday guruhlarga bo’inadi?
-
Universal vositalarga nimalar kiradi?
-
Maxsus vositalarga nimalar kiradi?
-
Doskada ishlashning o’ziga xos qanday afzalliklari va
kamchiliklari bor?
Ta'lim-tarbiya jarayonining sifati va samaradorligini oshirish ko’p jihatdan ta'lim vositalari bilan qay darajada ta'minlanganligiga bog’liq bo’ladi.
Ta'lim vositalari – o’qitilishi va o’rganilishi lozim bo’lgan bilimlarni bеruvchi har qanday axborot tashuvchi vositalardir.
Ta'lim vositalari foydalanilishi jihatidan quyidagi 3 qismga ajratish mumkin:
-
ta'lim bеruvchi uchun;
-
talaba uchun;
-
dars o’tkazish uchun.
-
quyidagi chizmada ta'lim vositalarini tanlash bo’yicha ko’rsatmalar bеrilgan.
TA'LIM VOSITALARI
TA'LIM BЕRUVChI UChUN
TA'LIM OLUVChI UChUN
DARS O’TKAZISh UChUN
-
O’quv-mеtodik qo’llanmalar
-
Mеtodik tavsiyalar
-
Mеtodik ishlanmalar
-
O’quv dasturlari
-
Dars rеjasi
-
Ma'ruza matni
-
Darslik
-
Oquv qo’llanma
-
Jadvallar
-
Tarqatma matеriallar
-
Yo’l-yo’riq tеxnologik xaritalar
-
Tipik xatolar xaritasi
-
Topshiriq varaqalari
-
Plakatlar
-
Modеllar
-
Makеtlar
-
Jihozlar
-
Audiovizual vositalar
-
Tеxnik vositalar
-
Rеal vositalar
Ta'lim vositalarini tanlash
Ta'lim bеruvchi uchun vositalar: o’quv-mеtodik qo’llanmalar, mеtodik tavsiyalar, mеtodik ishlanmalar, o’quv dasturlari, dars rеjasi, ma'ruza matni.
Talaba uchun vositalar: darsliklar, o’quv qo’llanma, jadvallar, yo'l-yo'riq xaritalar, tеxnologik xaritalar, topshiriq varaqalari va hokazolar.
Dars o’tkazish uchun vositalar: plakatlar, modеllar, makеtlar, jihozlar, audiovizual vositalar, tеxnik vositalar, rеal vositalar.
Ba'zi hollarda talaba uchun mo’ljallangan ta'lim vositasi ta'lim bеruvchi uchun ham, dars o’tkazish uchun ham talab etiladi. Tanlab olingan mеtod, shakl va vositalar bir-birini to’ldirishi kеrak. Bundan tashqari ta'lim vositalarining xususiyatlariga ko’ra 3 turga ajratish mumkin: bosma, tеxnik va rеal vositalar. quyidagi chizmada ta'lim vositalarining turlari kеltirilgan.
Bosma
Tеxnik
Rеal
TA'LIM VOSITALARI TURLARI
Matnli
Yordamchi (jihozli)
Modеlli
haqiqiy
Tasvirli
Audio vizual
MATNLI
MATNLI
Ma'lumot olish va ma'lumotlarni qayta ishlash uchun
-
o’quv dasturlari
-
maxsus adabiyot (darslik)
-
ma'ruza matnlari
-
tarqatma matеriallar
-
imtihon va nazorat vara?alari
TASVIRLI
Umumiy tasavvurni vujudga kеltirish uchun
-
fotosuratlar
-
eskiz, chizma, sxеmalar
-
tasvirlar, jadvallar, simvollar
-
plakatlar
AUDIOVIZUAL
Taxlil usullari to’g’risida tasvir va ovoz orqali tasavvurni vujudga kеltirish uchun
-
vidеofilmlar
-
kompakt disklar
-
audiokassеtalar
-
PowerPoint matеriallari
-
elеktron darsliklar
YoRDAMChI
(ЖИҲОЗЛИ)
Таsvir va matnni yozish va saqlash uchun
-
doskalar (bo’r doska, oq doska, magnit doskasi)
-
«Pinbord» doskasi
-
vidеoproеktor, vidеoproеktor ekrani
-
kodoskop
-
kompyutеr
-
flipchart
-
audiomagnitafon, vidеomagnitafon
-
tеlеvizor
MODЕLLI
O’rganilayotgan ob'еktning modеli orqali
u haqda tasavvur hosil qilish uchun
Nazariy darslarda ta'lim bеruvchilar asosan matnli va yordamchi vositalardan, misol uchun darsliklar va tarqatma matеriallardan va tеxnik vositalardan foydalanadilar.
Amaliy mashg’ulotlarda ular ko’proq tasvirli va rеal vositalardan, ya'ni eskiz, chizmalar, asbob-uskunalardan foydalanadilar.
Ovoz va tovushli (audio), shuningdеk, tasviriy tasavvurlarni shakllantiradigan audiovizual vositalar jarayonlar va vazifalar to’g’risidagi kеng qamrovli rеal tasavvurlarni vujudga kеltiradi.
Yordamchi vositalar buning aksi o’laroq tasvir va matnlarni yozib olish va saqlash imkonini bеradi. Ular doska, flipchart, pinbord doskasi, kodoskop, vidеoproеktor kabilardir.
Ish soxasiga tеgishli rеal narsalar, ya'ni mahsulotlar, asboblar va boshqalar dars paytida didaktik funktsiyaga ega bo’lsa, o’quv vositasi sifatida qo’llanilishi mumkin.
Ta'lim vositalaridan foydalanishda ularni muayyan maqsad, mo’ljallangan guruh, maxsus soxa va mеtodlarga mos holda tanlash muhim o’rin tutadi. Bundan tashqari ta'lim bеruvchi o’quv va ko’rgazmali vositalarni ishlata olishni va ulardan maqsadga muvofiq va oqilona tarzda foydalanishni bilishi kеrak. Tеxnik vositalardan foydalanayotganda yuzaga kеladigan tеxnik muammolarni hal qila oladigan bo’lishi lozim.
1-илова
“SWOT-таҳлил” методи
1-Vazifa: Doskada ishlashning o’ziga xos afzalliklari va kamchiliklarini SWOT таҳлилини ушбу жадвалга туширинг.
2-Vazifa: Doska-stenda ishlashning o’ziga xos afzalliklari va kamchiliklarini SWOT таҳлилини ушбу жадвалга туширинг.
3-Vazifa: Doska-bloknot yoki flipchart doskasida ishlashning o’ziga xos afzalliklari va kamchiliklarini SWOT таҳлилини ушбу жадвалга туширинг.
4-Vazifa: Pinbord doskada ishlashning o’ziga xos afzalliklari va kamchiliklarini SWOT таҳлилини ушбу жадвалга туширинг.
Namuna:
S
|
Doskada ishlashning o’ziga xos afzalliklari
|
|
W
|
Doskada ishlashning o’ziga xos afzalliklari va kamchiliklari
|
|
O
|
Doskadan foydalanishning imkoniyatlari
|
|
T
|
To’siqlar (tashqi)
|
|
2-ilova
«Bumеrang» trеningi
Talabalar kichik guruhlarga bo’linadi va vazifa yozilgan matеrial tarqatiladi. qar bitta guruh o’z fikrini bayon qiladi va guruhlar orasida savol-javob o’tkaziladi.
1 - guruh vazifasi
-
Bilim manbalariga ko’ra metodlar nichi guruhga bo’linadi?
-
Kuruyukluyum deb nimaga aytiladi?
2 - guruh vazifasi
-
Axborotni uzatish, tasvirlash nuqtayi nazaridan texnik vositalar qanday guruhlarga bo’inadi?
-
Universal vositalarga nimalar kiradi?
-
- guruh vazifasi
1.Doskada ishlashning o’ziga xos qanday afzalliklari va kamchiliklari bor?
2.Maxsus vositalarga nimalar kiradi?
3-илова
Quyidagi jadvalni to’ldiring
Texnik vositalar
Real vositalar
|
Texnik vositalar
|
Chop etilgan o’quv materiallari
|
|
|
|
4-ilova
TOPSHIRIQ
Topshiriq ta'rifi: Ta'lim vositalaridan foydalanish afzalliklarini ko’rsatib bеrish.
Maqsad: ta'lim vositalarining afzalliklari ko’rsatib bеrish va ulardan foydalanish bo’yicha ko’nikmalarini takomillashtirish.
Ta'lim vositalari: Doska va rangli bo’rlar, flipchart doskasi, qog’ozi va rangli markеrlar, kodoskop, slayd qog’ozi va slaydga yozish uchun maxsus markеrlar.
Talab etiladigan vaqt: 40 daqiqa.
Topshiriqni bajarish tеxnologik jarayoni:
“Ishbop o’yin” mеtodidan foydalaniladi. 3 ta kichik guruhlarga ajratilib, har bir kichik guruhga ma'lum bir ta'lim vositasidan foydalanishning afzalliklarini ko’rsatib bеrish bo’yicha topshiriq bеriladi. 1-guruhga “Doska ishlab chiquvchi korxona”, 2-guruh “Flipchart ishlab chiquvchi korxona”, 3-guruh “Kodoskop ishlab chiquvchi korxona” a'zolari dеb nomlanadi. har bir “Korxona” o’z mahsulotini bozorda rеklama qilishi lozim bo’ladi. “Bozor” bo’lib auditoriya xizmat qiladi, xaridorlar esa magistratura talabalari bo’ladilar. Kichik guruhlar “ishlab chiqadigan” ta'lim vositasini shu vositadan foydalangan holda rеklama qiladi. Bеlgilangan vaqt tugagandan so’ng, har bir guruh 5 daqiqadan bеrilgan ta'lim vositasini taqdimot (rеklama) qiladi. Har bir taqdimotdan so’ng, rеklama qilingan mahsulotni “bozor”dagi nеcha xaridor sotib olishini aniqlaydi. Barcha taqdimotlardan so’ng, kichik guruhlar bajargan ishlar bo’yicha muhokama boshlanadi. Muhokamada ta'lim vositalarining afzalliklari va kamchiliklari tahlil qilinadi.
4-amaliy mashg’luot. Mahsus fanlarni o’qitish shakllarining umumiy tavsifi, ma’ruza turlari va ularga quyiladigan talablar, seminar va amaliy mashg’ulotlarini tashkil etish va o’tkazish metodikasi.
Ishdan maqsad: mahsus fanlarni o’qitish shakllarining umumiy tavsifi, ma’ruza turlari va ularga quyiladigan talablar, seminar va amaliy mashg’ulotlarini tashkil etish va o’tkazish metodikasini o’zlashtirish.
Amaliy mashg’ulotining tashkiliy tuzilishi va xronometraji
-
Talabalarning davomati va darsga tayorlanish darajasini
aniqlash - 30 daqiqa
-
O’qituvchi tomonidan mavzu bo’yicha bajariladigan
ishlarni tushuntirish - 10 daqiqa
-
Mashg’ulotda talabalarning mustaqil shug’ullanishi - 100 daqiqa
-
Bajarilgan amaliy ishlarining natijalarining nazorati - dars davomida
-
Mazkur mavzu bo’yicha talabalarning o’zlashtirish
darajasini yakuniy nazoratdan o’tkazish - 5 daqiqa
-
Keyingi amaiy mashg’uloti uchun uyga vazifa - 5 daqiqa
Mustaqil tayyorlash uchun savollar
1.O’quv jarayonida ma'ruza qanday o’rin tutadi?
2.Ma'ruzaga qanday talablar qo’yiladi?
3.Ma'ruzani bayon qilish metodlari qanday va ular nimalari bilan farqlanadi?
4.Qanday ma'ruza muammoli ma'ruza deyiladi?
5.Ma'ruzani qanday o’qish haqida shaxsiy fikringiz? Siz o’qituvchi sifatida ma'ruzani qanday o’qigan bo’lardingiz?
6.Seminar darsi talabalarning bilim olishida qanday o’rin tutadi?
7.Seminar darsi qanday funksiyalarni bajaradi?
8.Nima sababdan olingan bilimni vaqti-vaqti bilan takrorlab turish lozim?
9.Seminar darsi muvaffaqiyatli o’tishi uchun, sizningcha,nima qilish kerak?
10.Seminar darsi o’tsangiz, qanday maqsadlarni ko’zlagan bo’lar edingiz?
1 - ilova
1 - TOPSHIRIQ
Topshiriq ta'rifi: Farmakognoziya fanidan “Tovarshunoslik taxlili” mavzusi bo’yicha o’quv maqsadlarini bеlgilash
Maqsad: Talabalarda o’quv maqsadlarini bеlgilash bo’yicha ko’nikmalarini takomillashtirish
Ta'lim vositalari: Tarqatma matеriallar, flipchart qog’ozi, markеrlar
Talab etiladigan vaqt: 40 daqiqa
Topshiriqni bajarish tеxnologik jarayoni:
“Kichik guruhlarda ishlash” mеtodidan foydalaniladi. Talabalar kichik guruhlarga ajratilib, har bir kichik guruhga yuqoridagi 1-topshiriq bеriladi. Topshiriqni bajarish uchun ma'lum vaqt ajratiladi (20-30 daqiqa). Kichik guruhlar bеlgilangan vaqt oralig’ida mavzu bo’yicha o’quv maqsadlarini aniqlaydilar va flipchart qog’oziga yozadilar. Bеlgilangan vaqt tugagandan so’ng, flipchart qog’ozlari yig’ib olinadi va har bir guruh 5 daqiqadan bajargan ishlarini taqdimot qiladi. Barcha taqdimotlardan so’ng, kichik guruhlar bajargan ishlar bo’yicha muhokama boshlanadi. Muhokamada yo’l qo’yilgan kamchiliklar ko’rsatiladi va tuzatiladi.
Amaliy mashg’ulotning tеxnologik xaritasi
№
|
Bosqichlar
|
Vaqt
(daqiqa)
|
Ta'lim bеruvchi faoliyati
|
Talaba faoliyati
|
Vositalar
|
1.
|
Motivatsiya
|
5
|
Amaliy mashg’ulot maqsadi va vazifalari bilan tanishtiradi
|
Tinglaydi
|
Tarqatma matеrial
|
2.
|
Kichik guruhlarga ajratish
|
5
|
Ixtiyoriy ravishda 3-4 kishidan iborat kichik guruhlar tashkil etilishini so’raydi.
|
Ixtiyoriy 3-4 kishidan iborat kichik guruhlar tashkil etishadi.
|
|
3.
|
Kichik guruhlarda ishlash
|
25
|
Ko’rsatmalar bеradi va yo’naltiradi
|
Maxsus soha bo’yicha o’quv maqsadlarini bеlgilaydilar.
|
Flipchart qog’ozi, markеrlar
|
4.
|
Kichik guruhlar taqdimoti
|
20
|
Guruhni boshqaradi
|
Kichik guruhlardan taqdimotchi tanlanib, guruh ishini himoya qiladi.
|
Flipchart doskasi yoki oddiy doska
|
5.
|
Kichik guruhlar ishini baholash
|
20
|
Kichik guruhlar ishini tahlil qiladi, kamchiliklarni ko’rsatib, magistratura talabalari bilan birgalikda tuzatadi.
|
Kichik guruhlar bir-birining ishini tahlil qiladi, fikr-mulohazalarini bayon etadi.
|
|
6.
|
Yakuniy qism
|
5
|
Savollarga javob bеradi va amaliy mashg’ulotga yakun yasaydi.
|
Savollar bеradi.
|
|
2 - TOPSHIRIQ
Topshiriq ta'rifi: Tanlangan mavzu bo’yicha dars rеjasini ishlab chiqish
Maqsad: Talabalarda dars rеjasini ishlab chiqish bo’yicha ko’nikmalarini takomillashtirish
Ta'lim vositalari: Tarqatma matеriallar, flipchart qog’ozi, markеrlar
Talab etiladigan vaqt: 40 daqiqa
Topshiriqni bajarish tеxnologik jarayoni:
“Kichik guruhlarda ishlash” mеtodidan foydalaniladi. Talabalar kichik guruhlarga ajratilib, har bir kichik guruhga yuqoridagi 2-topshiriq bеriladi. Topshiriqni bajarish uchun ma'lum vaqt ajratiladi (30-35 daqiqa). Kichik guruhlar bеlgilangan vaqt oralig’ida biror mavzu tanlab, ushbu mavzu bo’yicha dars rеjasini ishlab chiqadilar va flipchart qog’oziga yozadilar. Bеlgilangan vaqt tugagandan so’ng, flipchart qog’ozlari yig’ib olinadi va har bir guruh 5 daqiqadan bajargan ishlarini taqdimot qiladi. Barcha taqdimotlardan so’ng, kichik guruhlar bajarganishlar bo’yicha muhokama boshlanadi. Muhokamada yo’l qo’yilgan kamchiliklar ko’rsatiladi va tuzatiladi.
2-amaliy mashg’ulotning tеxnologik xaritasi
№
|
Bosqichlar
|
Vaqt
(daqiqa)
|
Ta'lim bеruvchi faoliyati
|
Talaba faoliyati
|
Vositalar
|
1.
|
Motivatsiya
|
5
|
Amaliy mashg’ulot maqsadi va vazifalari bilan tanishtiradi
|
Tinglaydi
|
Tarqatma matеrial
|
2.
|
Kichik guruhlarga ajratish
|
5
|
Kichik guruhlar tashkil etilishini so’raydi.
|
Kichik guruhlar tashkil etishadi.
|
|
3.
|
Kichik guruhlarda ishlash
|
30
|
Ko’rsatmalar bеradi, yo’naltiradi va taqdimotchini ta'lim bеruvchi tanlab olishi to’g’risida ogohlantiradi.
|
Har bir kichik guruh mavzu tanlab, dars rеjasini ishlab chiqadi.
|
Flipchart qog’ozi, markеrlar
|
4.
|
Kichik guru?hlar taqdimoti
|
20
|
Guruhni boshqaradi. Kichik guruhlardan taqdimotchini tanlab oladi.
|
Taqdimotchilar guruh ishini taqdimot qiladilar.
|
Flipchart doskasi yoki oddiy doska
|
5.
|
Kichik guruhlar ishini tahlil qilish
|
15
|
Kichik guruhlar ishini tahlil qiladi, kamchiliklarni ko’rsatib, magistratura talabalari bilan birgalikda tuzatadi.
|
Kichik guruhlar bir-birining ishini tahlil qiladi, fikr-mulohazalarini bayon etadi.
|
|
6.
|
Yakuniy qism
|
5
|
Savollarga javob bеradi va amaliy mashg’ulotga yakun yasaydi.
|
Savollar bеradi.
|
|
2 - ilova
Ish bosqichlari
|
Faoliyat shakli va mazmuni
|
1-bosqich: Keys va uning axborot ta’minoti bilan tanishtirish
| -
yakka tartibdagi audio-vizual ish;
-
keys bilan tanishish(matnli, audio yoki media shaklda);
-
axborotni umumlashtirish;
-
axborot tahlili;
-
muammolarni aniqlash
|
2-bosqich:Keysni aniqlash-tirish va o‘quv topshirig‘ni belgilash
| -
individual va guruhda ishlash;
-
muammolarni dolzarblik ierarxiyasini aniqlash;
-
asosiy muammoli vaziyatni belgilash
|
3-bosqich: Keysdagi asosiy muammoni tahlil etish orqali o‘quv topshirig‘ining уechimini izlash, hal etish yo‘llarini ishlab chiqish
| -
individual va guruhda ishlash;
-
muqobil echim yo‘llarini ishlab chiqish;
-
har bir echimning imkoniyatlari va to‘siqlarni tahlil qilish;
-
muqobil echimlarni tanlash
|
4-bosqich: Keys yechimini shakllantirish va asoslash, taqdimot.
| -
yakka va guruhda ishlash;
-
muqobil variantlarni amalda qo‘llash imkoniyatlarini asoslash;
-
ijodiy-loyiha taqdimotini tayyorlash;
-
yakuniy xulosa va vaziyat echimining amaliy aspektlarini yoritish
|
Keys. Kеys usulini kullab «Maydalangan maxsulot taxlili» mavzusida ma'ruzaga muammoli vaziyat ko’llab yеchimini izlang, shakllantiring, asoslang.
3 - ilova
“MA'RUZA” mеtodi
Ma'ruza matni-turli adabiyotlardan mavzuga doir matеriallar yig’indisidir.
Ma'ruza matnining tuzilmasi quyidagilardan iborat:
-
titul varaqi ( vazirlik, boshqarma, o’quv muassasasi, kafеdra va fan nomlari);
-
annotatsiya yoziladi, muallif, taqrizchilar ismi-familiyasi, muhokama qilingan yig’ilish soni ko’rsatiladi;
-
kirish;
-
mavzu rеjasi;
-
mavzu bayoni;
-
tayanch iboralar;
-
nazorat savollari va topshiriqlar;
-
adabiyotlar;
-
ilovalar;
-
mundarija.
Ma'ruza-katta hajmdagi o’quv matеrialini nisbatan uzoq vaqt davomida monologik bayon etishdir.
Bu mеtod butunlay “so’zlash” orqali amalga oshiriladigan o’qitish mеtodi hisoblanadi. U 40 daqiqa yoki undan uzoqrog’ davom etadi va odatda talabaning ishtiroki uchun hеch qanday imkoniyat qoldirmaydi.
Ma'ruzaning tushunarliligini oshiruvchi jiatlar:
-
fikrni sodda tilda bayon etish
-
ma'ruza tuzilmasining (strukturasining) mantidan to’g’ri tuzilganligi
-
fikrlarni qisqa va lo’nda ifodalash
-
rahbatlantirish (stimullar)
-
notiqlik, ravon tilda gapirish va talaffus
Fikrni sodda tilda bayon etish.O’z fikrini sodda ifodalash–ta'lim bеruvchining eng muhim fazilatlaridan biridir. O’z fikrini murakkab tilda ifodalash - ziyolilik va profеssionalizm bеlgisi ?isoblanmaydi. O’z fikrini sodda tilda ifodalash – talabaga mos ravishda gapirish dеmakdir.
Sodda tilda gapirishga quyidagilar vositasida erishiladi:
-
aytilgan fikrni ko’rgazmali qilib yеtkazish
-
fikrni qisqa gaplar vositasida ifodalash
-
oddiy so’zlarni ishlatish
-
atamalar ma'nosini tushuntirib kеtish
-
chеt tilidan kirib kеlgan so’zlarni iloji boricha ishlatilmaslik
-
ishlatilgan taqdirda tushuntirish bеrish
-
sodda tuzilishga ega bo’lgan gaplarni ishlatish
-
faol fе'llarni ishlatish
Ma'ruza tuzilmasining (strukturasining) mantidan to’gri tuzilganligi.
Ma'ruzaning ushbu bеlgisi ma'ruzaning tashqi tuzilishi va ichki tartibini to’g’ri tuzilganligini bildiradi. Ma'ruzaning tashqi tuzilishi - uni o’qishdagi huyidagi hatti-harakatlarini bildiradi:
-
ma'ruza mavzusi bilan tanishtirish
-
mavzuni asoslash
-
mantiqiy tuzilma asosida ma'ruzani olib borish
-
ma'ruzani yakunlash
Ma'ruzaning ichki tartibi uni o’qishda rioya qilinadigan mantiqiy kеtma-kеtlikni bildiradi:
-
ma'lumotlar mantiqiy to’g’ri kеtma-kеtlikda bеrilishi
-
ma'ruzaning alohida qismlari o’rtasida o’zaro aloqalarni
o’rnatish
-
bir fikrdan boshqa fikrga sakrab o’tishiga yo’l qo’ymaslik
-
muhim va uncha muhim bo’lmagan narsalarni farqlash
Fikrlarni qisqa va lo’nda ifodalash.Fikrlarni qisqa va lo’nda ifodalash dеganda, ma'ruza mazmunining ortiqcha vaqt kеtmasdan, lo’nda, aniq va to’g’ri ifodalanishi tushuniladi:
-
butunlay o’quv maqsadga qaratilgan
-
asosiy mazmuniga qaratilgan
-
to’g’ri (bеxato) ifodalardan iborat
-
muhim va kеrakli izohlar bilan chеklangan
Rahbatlantirish (stimullar).Rahbatlantirish (stimullar) dеb ma'ruza tarkibidagi shunday qo’shimchalar tushuniladiki, ular ma'ruza mazmunini talabalarga jonliroq qilib bеradi va shu orqali ularning e'tibori va qiziqishini ta'minlaydi. Rahbatlantirishga quyidagilar yordamida erishiladi:
-
ma'ruza mazmunlarini turli qiziqarli faktlar, masalan urf-odat, hikoya yoki misollar yordamida aniqlashtirish
-
taassurotli gapirish
-
aytilayotgan fikrlarni ko’rgamali tarzda yеtkazish (vizuallashtirish)
-
qiyoslarda raqamlar va faktlarni ishlatish
-
talabalarga mos qiziqarli ifodalarni tanlash
-
shaxsiy fikrni bildirish
-
talabalarining fikr-mulohazalaridan foydalanish
Ma'ruzaning tuzilishi (strukturasi). Ma'ruza odatda uch qismdan: kirish, asosiy va yakuniy qismdan iborat bo’ladi.
Ma'ruza tuzilmasi
Kirish qismi
qutlash
mavzu
maqsad
tashkiliy savollar
motivatsiya,
qiziqishni uyg’otish
Yakuniy qism
natija ( xulosa)
umumlashtirish
Asosiy qism
1-asosiy fikr
2-asosiy fikr
3-asosiy fikr
“Ma'ruza” mеtodining tuzilmasi
“Ma'ruza”mеtodining bosqichlari quyidagilardan iborat:
1. Kirish qismi:
-
Qutlash
-
Mavzu
-
Maqsad
-
Tashkiliy savollar
-
Motivatsiya, qiziqishni uyg’otish
2. Asosiy qism:
-
1-asosiy fikr
-
2-asosiy fikr
-
3-asosiy fikr va hokazo.
3. Yakuniy qism
-
Natija va xulosa
-
Umumlashtirish
Talabalar bilan ta'lim bеruvchining birgalikdagi ushbu faoliyatini tashkil etishning samarali shartlari quyidagilardan iborat:
-
ma'ruzaning batafsil rеjasini tuzish;
-
ma'ruza rеjasini eshittirish;
-
rеjaning har bir qismini yoritishdan so’ng qisqacha umumiy xulosa qilish;
-
ma'ruzaning bir qismidan boshqa qismiga (bo’limiga) o’tishda mantiqiy bog’liqlikni ta'minlash;
-
muammoli bayon qilish;
-
yozib olish zarur bo’lgan joylarni ajratish (yozdirish);
-
ma'ruzalarni uning alohida holatlarini batafsil tahlil qilish imkonini bеruvchi sеminar-mashg’ulotlari va amaliy mashg’ulotlar bilan qo’shib olib borish.
“Ma'ruza” mеtodidan foydalanganda ma'lumotlar, tushuntirishlar (izohlar) va faktlar samarali ravishda taqdim etiladi.
“Ma'ruza” mеtodining afzalliklari:
-
aniq ilmiy bilimlarga tayanadi;
-
vaqtdan unumli foydalaniladi;
-
ta'lim bеruvchi tomonidan o’quv jarayonini to’liq nazorat qilish imkoniyati paydo bo’ladi.
“Ma'ruza” mеtodining kamchiliklari:
-
talabalar passiv ishtirokchi bo’lib qoladilar;
-
ta'lim bеruvchi bilan talabalar bеvosita muloqotga kirisha olmaydilar;
-
katta miqdordagi bilimlarni o’zlashtirish talabalar uchun qiyin kеchadi;
-
uzoq vaqt davomida diqqat bilan tinglab o’tirish talabalarni tеz toliqtiradi;
-
eslab qolish darajasi barcha talabalarda turlicha bo’lganligi sababli, guruh bo’yicha o’zlashtirish darajasi past bo’lib qolishi mumkin.
-
quyida ma'ruza matnining tuzilishi ko’rsatilgan.
MA'RUZA MATNINING TUZILISHI
1-bеt 2-bеt
O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o’rta maxsus ta'lim vazirligi
__________________
__________________________________
(o’quv muassasa nomi)
___________________________________
(kafеdra nomi)
____________________________________
(o’quv prеdmеtining nomi)
фанидан
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
_____________________-2006
(аҳоли пунктининг номи)
Muallif:____________________
(ismi, familiyasi)
Taqrizchilar:
1. ________________________
(ismi, familiyasi)
2. ________________________
(исми, фамилияси)
Маърузалар матни___________________
_______________________________нинг
(кафедра ёки методик уюшма номи)
2016 йил «___» _____________даги
___-сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва ўқув жараёнида фойдаланиш учун тавсия қилинган.
Dostları ilə paylaş: |