Коррекцион тарбия — жамиятдаги ҳаётга кўникиш учун шароитлар яратиш, баъзи тоифа одамларни ривожланиш нуқсонларини енгиб ўтиш ёки бартараф этиш. Маданият жамият, ижодий курслар ва инсон қобилиятларининг тарихан ривожланиш даражаси булиб, инсонлар ҳаёти ва фаолиятини ташкил қилиш шакллари, шунингдек, улар томонидан яратилаётган моддий ва маънавий қадриятларда уз ифодасини топади.
Маданиятлилик— бола тарбияси ва ижтимоийлашуви жараёни шу жамият ва миллатнинг маънавий қадриятлари асосида қурилиши.
“ Мен” концепцияси — инсоннинг ўзи ҳақидаги тасаввурлари тизими. Микросоциум — таркибида оила, қўшнилар, тенгдошлар гуруҳлари ҳамда турли ижтимоий, давлат, диний, хусусий ва тарбиявий ташкилотлари мавжуд, муайян ҳудудда фаолият юритувчи жамият.
Назоратсизлик — болаларни, уларнинг хулқ-атворини, бўш вақгларини қандай ўтказишларини назорат қилмаслик, уларнинг тарбияси ҳақида қайғурмаслик.
Оила — инсонлар кундалик ҳаётининг асосий қисми жинсий муносабатлар, болани дунёга келтириш, болаларнинг ижтимоийлашуви каби ҳолатлар содир бўладиган ижтимоий институт.
Онтогенез — ҳайвон ёки ўсимлик оламининг яралишидан бошлаб ҳаётининг охиригача индивидуал ривожланиши. Онтогенез организмни ташқи муҳитнинг аниқбир шароитларда ривожланиши ҳисобланади. Онтогенезда ҳам организм биринкетин ривожланиш босқичларидан ўгади. Инсон онтогенези икки босқичдан иборат: пренатал ва постнатал.
Педагогик ташхис — ўқувчи ва ўқувчилар жамоаси шахсиятини таълим-тарбия жараёнига индивидуал ва дифференциал ёндашувни таъминлаш учун ўрганиш.
Педагогик технология — таълим-тарбиянинг педагогик самарадорлигини оширувчи омиллар тақлили орқали оптималлашуви жараёнидир. Педаюгик технология болаларни натижавий қилиб тарбиялаш, таълим бериш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Унинг асосий белгилари натижалилик, алгоритм мавжудлиги, иқгисод, лойиҳалаштириш, бутунлик ва бошқариш. Педагогик технологиялар бир-бири билан боғлиқ аниқ ифодаланган босқичларга эга бўлиб, иш самарадорлигини ошириш, \ар қандай шароитларда қўлланилиш имконини беради.