Семинар машғулотларнинг тахминий рўйхати Семинар машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:
- таржима назариясининг фундаментал ҳамда амалий фанлар сифатидаги
вазифалари;
- таржиманинг лексик муаммолари, лексик мос келишнинг турлари;
- таржиманинг грамматик муаммолари, грамматик мос келишининг турлари;
- таржиманинг фразеологик муаммолари, фразеологик мос келиш турлари;
- фразеологик бирликлар таржимаси турлари;
- таржиманинг стилистик муаммолари, ҳар хил вазифавий турдаги матнлар
таржимаси;
MUSTAQIL TA`LIM MASHG`ULOTLARI
Мустақил таълимнинг шакли ва мазмуни Маъруза ва амалий машғулотларга ажратилган соатларнинг чегараланганлигини ҳисобга олиб, баъзи мавзулар талабаларнинг мустақил мутолаасига ҳавола этилади.
Мавзуларни талабалар мустақил мушоҳада қиладилар ва уларнинг конспектларини тайёрлайдилар. Бу мавзулар албатта амалий машғулотларда кўриладиган масалалар орасидан ўрин олиши шарт. Чунки мустақил ишнинг сифат даражаси доимий назорат остида бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари 1. Таржима қилиш муаммоси, унинг моҳияти ва замонавий ҳолати;
2. Таржима тарихи фан сифатида
3. Миллий-маданий сўзларни таржимаси муаммолари.
4. Атоқли отлар таржимаси муаммолари
5. Халқаро ва псеудо-халқаро сўрлар таржимаси муаммолари
6. Сўздан кичик тил бирликлари таржимаси муаммолари
7. Аниқ ва мажҳул нисбат таржимаси муаммолари
8. Герудий тузилиши таржимаси муаммолари
9. Инфинитив тузилиши таржимаси муаммолари
10. Сифатдош тузилиши таржимаси муаммолари
11. Иборалар таржимаси муаммолари
12. Сиёсий услуб матни таржимаси муаммолари
13. Идоравий услуб матни таржимаси муаммолари
14. Илмий-технологик матн таржимаси муаммолари
15. Бадиий матн таржимаси муаммолари
Mustaqil talim savollari Tarjima nazariyasi fanining predmeti nimadan iborat?
Tarjima nazariyasi fanining vazifasi nimadan iborat?
Tarjima va madaniyat o’rtasida qanday bog’liqlik bor?
“Madaniyat” deganda nimani tushunasiz?
Kiyim, zeb-ziynat, oziq-ovqat buyumlarini tarjima qilishda qanday muammolarga duch kelinadi?