1. Ўқув фанинннг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни Республикамизнинг барча саноат корхоналарида технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқаришнинг рақамли тизимларидан фойдаланилади ва улардан самарали фойдаланиш ҳисобига унумдорлик ва иқтисодий самарага эришилади.
Шунинг учун хам рақамли бошқариш тизимларини ўрганишга алоҳида талаблар қўйилади. Ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш ва технологик жараёнларни бошқаришни осонлаштириш, замонавий ўлчаш воситалари ва котроллерларни қўллаб-қувватловчи тизимларнинг асосини рақамли тизимлар ташкил этиши сабабли "Рақамли бошқариш тизимлари" фани ишлаб чиқаришнинг ажралмас бўғини ҳисобланади.
Ушбу дастур саноат корхоналарида қўлланилаётган рақамли бошқариш тизимлари ва унинг ташкил этувчилари, уларнинг таснифи, тузилиши, ишлаш принциплари тўғрисидаги бўлимларни ўз ичига олган бўлиб, шунингдек унда фаннинг тарихи ва ривожланиш тенденцияси. истиқболи ҳамда республикамиздаги рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларини технологик жараёнларни бошқариш тизимлари истиқболига таъсири масалалари ҳам кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Рақамли бошқариш тизимлари фани асосий умумкасбий фанлардан бири ҳисобланиб, 6-семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш, таълим йуналиши ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий-илмий (математика, ахборот технологиялари, физика), умумкасбий (назоратнинг технологик асбоблари, компьютер тизимлари. бошқариш назарияси ва х.к.) фанларилан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб этади.