Avtomatlantirish va boshqaruv



Yüklə 14,26 Mb.
səhifə61/127
tarix11.10.2023
ölçüsü14,26 Mb.
#130031
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   127
Avtomatlantirish va boshqaruv

Transport protokoli . Xabarlarini to’liq uzatilishini nazorat qiladi;

  • Seans pratokoli. Uzatish tartibini boshqaradi : uzatishni boshlash , to’xtatish va hokazoni nazorat qiladi;

  • Ma’lumotni tasvirlash protokoli . Ma’lumotni kodlash (shifrlash )ni boshqaradi;

  • Amaliy programmalar protokoli .Kommunikatsion amaliyot programmalar o’rtasidagi ma’lumot almashinishni boshqaradi.

    7 – Modul. Inson-mashina interfeysi

    23 - Ma’ruza : Inson-mashina interfeysi boshqarish tizimining elementi sifatida




    Interfeys-bu ikki tizim, qurilma yoki dastur orasidagi chegara bo`lib u elementlar orasidagi bog`lanishni tashkil etuvchi yordamchi boshqaruvchi mikrosxemalar yoki bog`lanish qurilmasidir.
    Foydalanuvchi interfeysi – foydalanuvchi bilan qurilmalar o`rtasidagi aloqani ta’minlab beruvchi muhit: Buyruqlar qatori interfeysi: matnli qator (buyruq) yordami bilan yo`l ochuvchi kompyuter konstruksiyasi;
    Инсон “Инсон-ишлаб чиқариш муҳити” тизимининг элементи сифатида ташқи муҳит билан бевосита ўзининг анализаторлари ёки сезгилари орқали алоқа қилади. Хавфсиз тизимларяратишда одам анализаторларининг характеристикалари ҳисобга олиниши керак. Ҳар қандай анализатор асаб томир-лари ва улар туташган бош миядан иборат. Асаб томирлари асаб им-пульсини бош мия қобиғига юборади. Бу алоқа икки тарафламадир. Бу анализаторларнинг ўз-ўзини бошқаришини таьминлайди. Одам анализатор-ларининг ўзига хослиги шундан иборатки, улар бир жуфтдир, бу эса ишонч-лилик даражаси юқорилигини таъминлайди.
    Анализаторларнинг асосий характеристикаси уларнинг сезгирлигидир. Анализаторларга таъсир қилувчи ҳар қандай қитиқловчи ҳам сезилавермай-ди.У сезиларли бўлиши учун маълум миқдорга етиши керак.Қитиқловчининг жадаллиги ортиб бориши билан шундай бир вақт келадики, анализаторлар-нинг қобилияти пасаяди, оғриқ пайдо бўлади ва унинг фаолияти бузилади. Минимал қийматини пастки абсолют сезиш чегараси, максимал қийматини эса – юқориги абсолют сезиш чегараси дейилади. Психофизик тажрибалар қитиқловчининг кучига нисбатан сезиш катталиги секинроқ ўзгаришини кўрсатади. Инсон сезги аъзолари ташқи ва ички турларига бўлинади. Ташқи сезги аъзоларига - кўриш (кўз), эшитиш (қулоқ), сал тегиб кетмоқ, оғриқ, ҳарорат (тери), ҳид сезиш (бурун), таъм сезиш (тил ва танглай); Ички сезиш органларига - қон босими, кинестетик (мушак ва пайлар), вестибуляр (қулоқ ичида жойлашган), тананинг ичида ва ички аъзоларида жойлашган махсус турларга бўлинади.
    Сезги аъзоларининг асосий хусусиятлари билан танишиб чиқамиз.
    1. Сигналларнинг жадаллигига абсолют сезгирлик. Бу пастки (минимал) сезиш чегараси ва юқориги (максимал) сезиш чегаралари билан характерла-нади. Масалан, киши қулоғининг эшитиш чегараси Рmin=210-5Па оғриқ чегараси Рmax=2102Па ва ш.ў.
    2. Жадалликка сезгирлик чегараси - бу таъсир қилувчининг сезиш чегараси-дан оғриқ чегарасигача бўлган барча ўтимлардаги қийматларни ўз ичига олади.
    3. Сигналнинг минимал давомийлиги - бу сигналнинг таъсир қилиши бошла-нишидан унга бўлган реакция сезилгунча кетган вақт (сенсомотор реакция). Бу яширин вақт ҳам деб аталади.
    4. Адаптация (кўникиш) ва сезгирликнинг ошиши барча сезги аъзоларига хос вақт билан характерланади. Кишини ўраб турган муҳитдаги салбий ўзгаришлар сезги аъзолари фаолиятининг ёмонлашувига олиб келади.
    Паст ва юқори ҳарорат, титраш, шовқин, зўриқишлар, вазнсизлик, ахборот оқимининг жадал ортиб кетиши, вақтнинг етишмаслиги, чарчаш, ноҳуш микроиқлим шароитлари, стресс -булар ҳаммаси сезги аъзолари xаракте-ристикаларининг ўзгаришига олиб келадиган омиллардир.

    Yüklə 14,26 Mb.

    Dostları ilə paylaş:
  • 1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   127




    Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©muhaz.org 2024
    rəhbərliyinə müraciət

    gir | qeydiyyatdan keç
        Ana səhifə


    yükləyin