Kafedra qaror qiladi: 1. 4-kurs talabasi Rahimova Shalolaning « Boborahim Mashrab mustazodlarining g’oyaviy-badiiy tahlili» mavzusidagi bitiruv malakaviy ishi «sinov himoyasidan o`tdi» deb hisoblansin va rasmiy himoyaga tavsiya etilsin.
2.Mazkur bitiruv malakaviy ishiga taqrizchi etib, filologiya fanlari nomzodi, dotsent Q. R. To’xsanov tayinlansin.
Yig`ilish raisi SH.N.Ahmedova Yig`ilish kotibasi G.Y.Samandarova
БухДУ филология факультети филология ва тилларни ўқитиш(ўзбек тили) таълим йўналиши битирувчиси Раҳимова Шалоланинг «Бобораҳим Машраб мустазодларининг ғоявий-бадиий таҳлили» мавзусидаги битирув малакавий иши ҳақида илмий раҳбар ХУЛОСАСИ Бобораҳим Машраб ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин вакилларидан бири бўлиб, унинг ижодига бағишлаб жуда кўплаб тадқиқотлар яратилган ва яратилмоқда. Машраб ижодини ўрганишни ХХ аср бошларида буюк маърифатпарвар А.Фитрат бошлаб берди, шундан кейин машрабшунослик саҳифаларини тўлдирган олимлар плеядаси етишиб чиқди. Шоирнинг таржимаи ҳоли, яратган асарлари устидаги баҳсу мунозаралар, тадқиқотлар ҳозиргача давом этиб келмоқда. Машрабнинг кам ўрганилган асарларидан бири мустазодларнинг ғоявий-бадиий таҳлилига бағишланган мазкур битирув –малакавий ишнинг мавзуси шу жиҳатдан долзарблик касб этади.
Битирувчи талаба, энг аввало, Машраб ҳаёти ва ижодини ўрганган олимлар асарларини ўрганиб чиқди, уларни қиёслади. Ҳақиқатан ҳам шоир мустазодларининг тўлиқ ўрганилмаганлиги мавзунинг илмий янгилигини белгилайди деган тўғри хулосага келди.
Кириш қисмида ишнинг умумий тавсифи берилган. Ишнинг тузилиши, ёзилиши мавжуд талабларга жавоб беради.
Раҳимова Шалола Машрабнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлардан кейин шоир мустазодларининг ахлоқий-таълимий, илоҳий-ирфоний қирраларини талқин этишга ҳаракат қилган. Шу мақсадда шоирнинг 2006 йилда чоп эттирилган “Девон”идаги йигирмадан ортиқ мустазодларни ўрганиб чиқди.
Машрабнинг мустазод жанри тараққиётида тутган ўрни ҳақида фикр юритар экан, бу ҳақдаги Фитратнинг қарашларини давом эттирганлиги диққатга сазовор. Айниқса, Машраб мустазодларининг бадиий хусусиятларини ўрганар экан, шоирнинг маҳоратини очиб бериш мақсадида мустазодлардан мисоллар келтириб, таҳлил қилган. Мустазодларнинг тил хусусиятларини, шоирнинг бадиий санъатлардан фойдаланишдаги маҳоратини ёритиб берган.
Ишнинг ютуқлари билан бирга баъзи камчиликлари ҳам йўқ эмас: 1) биринчи бобда мустазодларнинг мавзувий-ғоявий жиҳатларини ёритишга кам эътибор қаратилган; 2) баъзи олимларнинг ишларига иқтибос берилмаган жиҳатлар кўринади; 3) имловий, услубий хатолар кўзга ташланади.
Шунга қарамай, мазкур ишни якунланган, талаба ўз олдига қўйган вазифаларни имкон қадар уддалай олган деб ҳисоблаш ва ишни оммавий ҳимояга тавсия этиш мумкин.